«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
101
Аммо биз соғлом деганда фақат жисмоний жиҳатдан саломатлигини
эмас балки шарқона одоб ахлоқ ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган
инсонни тушунамиз.
Зеро, миллий ахлоқ-одоб ҳамда умунбашарий ғояларни онгига
сингдириб олган киши маънавий бой инсон бўла олади. Маънавий
баркамоллик эса инсоннинг дунѐқараши, этиқоди, руҳият, ҳулқ атвор
нормалари, аҳлоқ одобига бевосита алоқадорлиги билан ажралиб туради.
Маънавий баркамол кишилар халқ тақдири ва фаровонлиги, Ватан
тақдири ва унинг равнақини ўйлайдилар. Бундай кишилар мутеликда
қарамликда яшашни истамайдилар. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда
оиладаги соғлом муҳит, соғлом ғоя ва мафкурани шаклантириш манбаидир
дея оламиз.
Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитни белгилашда эр-хотиннинг ўз
фарзандлари-ю қайнона ва қайноталарига, келин – куѐвларига, қўни-
қўшинларига, қуда андаларига муносабатлари, шунингдек, ҳар бирларининг ўз
вазифаларини, бурч ва масъулиятларини нечоғлик англаб, адо этишлари,
айниқса айрича аҳамият касб этади. Ҳудди шу жараѐнда ўзбек оилаларига
инсонпарварликнинг олий жилолари болаларга шавқатлилик, кексаларни
ҳурмат қилиш, фарзандпарварлик ѐки серфарзандлик, қўни-қўшни ѐки
маҳалла куй билан, демакки жамоатчилик фикри билан ҳисоблашиб яшаш,
ѐш авлодни аждодларимиз яратган эзгу анъаналар руҳида одобли ва аҳлоқли
қилиб тарбиялаш, бунда аввало, уларда меҳнатсеварлик, ҳалолик, тўғрилик,
ростгўйлик, камтарлик, самимийлик, ўзгаларга ҳурмат, моддий, маънавий
бойликларни асраб авайлаш, яратиш туйғуларини шакллантириш муҳимдир.
Шу мулоҳазалар мантиғидан келиб чиқадиган ҳулоса шуки, оила
миллат менталитетини шакллантирадиган ва тарбиялайдиган ижтимоий –
руҳий ҳодисадир. Қолаверса, оила – дунѐга келтирилган янгидан- янги
фарзандларни аждодлар яратган миллий анъаналар руҳида тарбиялаш
мактабидир. Зеро ўзбек оилаларида маънавий – аҳлоқий муҳитни
шакллантиришда кекса авлоднинг шу мактаб муаллимлари вазифасини
шараф билан ўтаб келаѐтганликлари эътиборга лойиқ.
Оила
ҳаѐтнинг
абадийлигини,
авлодларнинг
давомийлигини
таъминлайдиган, урф-одатларимизни, анъана, ахлоқий меъѐр ва қоидаларни
мужассам этган, келажак авлод тарбиясига бевосита таъсир кўрсатадиган
инсонлар ўртасида ўзига хос муносабатлар шаклланадиган ижтимоий
макондир. Ундаги ўзаро муносабатлар эса оила аъзолари ўртасида муайян
маънавий руҳий ришталарнинг мустаҳкамланиши, феъл-атвори, қизиқиши,
ҳатто физиологик ҳусусиятлари билан фарқланадиган инсонларнинг
ҳамжиҳатликда яшашини таминлайди.
Маълумки ўзбек оиласи азалдан ўзига хос менталитетига эга бўлиб,
унда турли авлод вакиллари ўртасида самимий муомала, меҳр оқибат,
мурувват, андиша ва ор-номус каби туйғулар устувор ўрин тутади. Бундай
юксак инсоний фазилатлар эр-хотин, қайнона – келин, ота-она ва фарзанд
ўртасидаги ўзаро муносабатларда намоѐн бўлади ва сайқал топади.
Хулоса ўринда айтиш мумкинки, соғлом турмуш тарзи маданияти,
аввало шахснинг фикрлаш тарзидан келиб чиқади, яъни тафаккурига боғлиқ.
Инсон учун зарур бўлган ҳузур – ҳаловат, осойишталик, аҳиллик, ғамҳўрлик,
Do'stlaringiz bilan baham: |