«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
100
Оила халқнинг, жамиятнинг ҳаѐти, турмушга оид урф одатларини
ўзида синовда ўтказади. Яхшиларини ўз бағрида асраб авайлаб келажак
авлодларга етказади. Оила ўз фарзандларини тарбиялаб, уларга
умуминсоний қадрятларни сингдириш билан уларга бошланғич ижтимоий
йўналиш беради. Ўз фарзандларини катта оқимга-жамиятга қўшиш билан эса
оила жамият йўналиши иқтисодиѐти, маданияти ва маърифатини ҳам
белгилашда ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам шарқда оила қадим-
қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланиб келинган. Хусусан, ўзбек оилаларининг
сер илдизлик, сер ўртоқлик ҳусусиятлари ҳозир ҳам сақланиб турибди.
Ўзбекларда оилаларнинг муайян турмуш тарзи шаклланиб ҳаѐтий тажриба
ортириб бориши тежамли ва саришта рўзғор тутиши фарзандларни одобли,
маънавий етук бўлиб камол топишида кексалар, ота-онанинг рўли катта. Ўзбек
оилалари ўзларининг мустаҳкамлиги, саранжом саришталиги, болажонлиги,
қариндош-қондошлик ришталарини ҳурмат қилиши меҳр-оқибатли ва бошқа
қадриятлари билан ажралиб туради.
―Оила мустахкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина жамиятда
барқарорлик вужудга келади. Унинг мустахкамлиги оиладаги тинчлик
ҳотиржамлик бир-бирига бўлган самимий муносабат, оила аъзоларининг
аҳлоқий тарбиясига боғлиқ. Оила инсоният узлуксизлиги ҳамда қадриятлар,
урф-одатлар ва анъаналарини, қолаверса бутун бир халқ маданий-маънавий
меросини авлоддан – авлодга ўтишини таъминловчи омилдир.
Оиланинг муққадас бурчи ва вазифаси нафақат фарзандни дунѐга
келтириш, балки уларни юксак манавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялаш,
жамиятда ўз ўрнини мустақил топишига шарт –шароит яратиб беришдан
иборатдир‖.
Ватан ичидаги кичик ватан бўлиш муқаддас оила бахтини, тинчлигини
муқаддас бурч деб билган ҳақиқий ватанпарварлар, жонкуяр инсонларни
тарбиялаш оилада бошланишини ҳар қадамда унутмаслик ҳаѐт ҳақиқатидир.
Оила мақсади – икки жинснинг ўзаро келишуви асосида фарзандни
дунѐга келтириш ҳамда табиат ва жамиятнинг давомийлигини таъминлаш.
Оила вазифаси – эр-хотиннинг биргаликда хўжалик юритиш асосида
оилани ҳам маънавий ҳам иқтисодий жиҳатдан таъминлаш ҳамда жамиятга,
соғлом ақлли ҳар томонлама баркамол фарзанд этиб тайѐрлаш.
Оила ижтимоий ҳодиса сифатида инсониятнинг улуғ кашфиѐти
саналади. Аслида ―Авесто‖, ―Қуръони Карим‖ ва муқаддас ҳадисларда ўз
сарчашмасини олган оилашунослик ҳақидаги қарашлар Абу Наср Фаробий,
Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Кайковус, Алишер Навоий ва бошқа
мутафаккирларнинг асарларида бир мунча ривож топди, улар бу масалани
асосан ота-она ва фарзанд муносабатлари доирасида талқин қилганлар.
Ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги оила аъзоларининг тинч ва фаровон
ҳаѐт кечириши, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаши бу ѐшларни келгуси ҳаѐтга
тайѐрлашда муҳим омилдир, умуман оила инсоннинг шахс сифатида
шаклланишида
ижобий
таъсир
қилади,
ѐшлар
маънавиятини
такомиллаштиришга ѐрдам беради, миллат асосини ташкил этиб икки авлодни
бирлаштиради.
Оила жамиятнинг муқаддас уйи, соғлом баркамол инсон тарбиясида
масъул энг асосий тарбия маконидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |