АКТ БЎЙИЧА САВОЛЛИК
1. Таълим муассаса ҳақида маълумот (номи, жойлашган манзили), раҳбар ҳақида маълумот, АКТ саводхонлиги, %и.
2. Мутахассис ҳақида маълумот, маълумоти, стажи, тоифаси, МОК дан ўтганлиги, илмий салоҳияти, ўзининг веб-сайти ва электрон почтага эгалиги, фаолиятининг оммалаштирилганлиги, мутахассис томонидан яратган тавсиялари, нашр этилган ёки эълон қилинган ОАВ нинг номи.
3. Меъёрий ҳужжатлари (иш режа, дарс ишланма, тўгарак режа, тўгарак ишланма, тўгарак ҳужжатлари мавжудлиги ва уларни тўғри юритилганлиги, тасдиқланганлиги).
4. Информатика хонасининг жиҳозланиши (хонада фанга оид стендлар, кўргазмалар, хонанинг дид билан безатилганлиги, ДТС талабларининг мавжудлиги).
5. Компьютер билан таъминланганлиги, ишчи ҳолати, антивирус ўрнатилганлиги, антивирус базасининг янгиланганлиги
6. Муассасанинг ZiyoNET таълим тармоғига уланганлиги (уланиш тури, ишчи ҳолати), фойдаланиш самарадорлиги.
7. Тармоққа уланганлиги ишчи ҳолати.
8. Хонада техника хавфсизлиги қоидалари билан таништирувчи маълумот борлиги, ахборот хавфсизлиги сиёсати билан ўқитувчи ва ўқувчиларни таништирилганлиги, ҳужжатлаштирилганлиги.
9. ХТВ нинг 38-сонли буйруғи бўйича бажарган ишлари, ҳужжатларининг тўлиқлиги (режа, режа-жадвал, журнал).
10. Таълим муассаса веб-сайти ВМ 355-сонли қарори асосида ташкилланганлиги, мавжудлиги, номи, маълумотлар янгиланганлиги, мазмунан бойлиги, сифати.
11. Мактабда информатика дарс соати, ўқитилиши.
12. Ўқитувчилар томонидан яратилган ахборот таълим ресурслари мавжудлиги, сифати, сони.
13. Таълим муассаса бўйича ходимларнинг АКТ саводхонлиги % и.
14. Информатика тўгарагининг мавжудлиги, ўқувчилар сони, тўгарак бўлиб ўтадиган кунлари, тўгарак жадвалининг мавжудлиги.
15. АКТ бўйича ўтказган тадбирлари.
16. ЭАТР, “Веб сайтлар” кўрик-танловларида иштироки, эгаллаган ўрни.
17. Ахборот ресурс маркази (кутубхона) да электрон дарсликларнинг умумий сони, мактабга келиб тушиши ва ундан фойдаланиш журнали бўлиши.
18. Кимё, физика, биология фанларидан вертуал лаборатория машғулотлар банкининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш холати.
19. АКТ хонасида мактабда ўтказилган тадбирларни муассаса веб-сайтига жойланиши ва жўнатиш дафтарининг мавжудлиги, муассаса педагогик ва методик кенгашларида АКТ масалаларининг кўрилганлиги, ижроси, ҳолати.
20. Ўқитувчиларни АКТ дан фойдаланиш кунлари тўғрисидаги журнални юритилиши, жадвалнинг тасдиқланганлиги ва таништирилганлиги.
21. Муассаса ЎКС ларида электрон ахборот таълим ресурсларининг мавжудлиги, мувофиқлиги, янгилиги, фойдаланиш қулайлиги.
22. Муассасада электрон рақамли имзо, корпоратив тармоқ мавжудлиги, маълумотларни қабул қилиниши ва ижрога йўналтирилиши ҳақидаги журналнинг юритилиши, маъсулларнинг бириктирилганлиги.
23. АКТ бўйича чиқарилган қарор, қонун, буйруқларнинг мавжудлиги, ижрога йўналтирилганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |