Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish to‘g‘risida (yangi tahriri) 1-bob. Umumiy qoidalar


§ 7. Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби



Download 280,98 Kb.
bet149/154
Sana18.04.2022
Hajmi280,98 Kb.
#561432
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154
Bog'liq
qimmatli qog\'ozlar

§ 7. Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби
37. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз хизматлари учун тарифларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар хизмат кўрсатувчи депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
§ 8. Биржадан ташқари савдолар иштирокчиларининг жавобгарлиги ва ҳисобот бериши
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва инвестиция воситачиларининг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
41. Биржадан ташқари савдолар ташкил этилишининг ҳамда БТСТда амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ўз ваколати доирасида амалга оширилади.
42. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳар ойнинг биринчи иш кунида рўйхатдан ўтказилган битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирма тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси мижозга етказилган ҳақиқий зарар учун, шунингдек ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижознинг йўқотилган фойдаси учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг тасарруфида бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги ҳамда уларнинг ошкор қилиниши натижасида етказилган барча зарарларни қоплаш учун жавобгар бўлади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий, мижоз инвестиция воситачиси, шунингдек мижоз ушбу Низом талабларини бажармаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Мижоз, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижоз инвестиция воситачиси ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. БТСТда рўйхатдан ўтказилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШГА ДОИР ЧЕКЛАШЛАР ВА БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ НОРМАТИВЛАР ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Download 280,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish