§ 5. Биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
25. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш, шу жумладан БҚҚП орқали;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
биржадан ташқари савдо ташкилотчисидан қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмаларни қондириш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;
БТСТга келиб тушган қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга таклифлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
савдолар ўтказилгунига қадар ўз буюртмаларининг қондирилмаган қисмини қайтариб олиш. Савдолар ўтказилгунига қадар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида депонентланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва буюртмаларни қайтариб олиш тартиби биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ўрнатилган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
26. Мижоз:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низом ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек БТСТда савдоларни ўтказиш қоида ва тартибларига риоя қилиши;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларни сотиб олишга бўлган буюртмаларни қондиришни назарда тутган, ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари билан ўрнатилган миқдор ва шартларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида пул маблағларни депонентланишини таъминлаши;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар (ҳужжатли қимматли қоғозлар учун) мавжудлигини таъминлаши;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз инвестиция воситачисининг депо ҳисобварағида (ҳужжатсиз қимматли қоғозлар учун) буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар мавжудлигини таъминлаши;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
тегишли буюртмани қайтариб олмасдан туриб, депонентланган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни олмаслиги шарт.
27. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси хизматларни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиши учун куйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида БҚҚПлари фаолиятини ташкил этишни таъминлаш;
маълумотни узатиш учун ўз телекоммуникация тармоғини ташкил этиш ёки ижарага олиш;
белгиланган тартибда мижозларнинг электрон алоқа каналлари орқали БТСТга бевосита киришини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларни сотиш учун берилган буюртмалар асосида хизмат кўрсатувчи депозитарийга ёки мижоз инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг қимматли қоғозларини депонентлашни таъминлашга ва уларни биржадан ташқари савдоларини тўхтатиб қўйишга топшириқ бериш;
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |