§ 4. БТСТда мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Мижоз ва (ёки) мижознинг инвестиция воситачиси уюшган биржадан ташқари бозорда битимларни амалга ошириши учун буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган шаклда ва тарзда бериши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Буюртмада, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса қуйидагилар кўрсатилиши керак:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон) БҚҚПнинг масъул ходими томонидан киритилган буюртманинг берилган санаси ва вақти;
солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса);
битимнинг йўналиши (сотиб олиш ёки сотиш);
қимматли қоғозлар сони;
бир дона акцияни сотиб олишнинг энг юқори нархи (қимматли қоғозни сотиб олишга буюртма учун);
бир дона акцияни сотишнинг энг паст нархи (қимматли қоғозни сотишга буюртма учун);
битимларни амалга ошириш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида мижознинг депонентланган маблағлар суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг. қимматли қоғозларни ҳисобга олиш (ҳисобдан чиқариш) учун мижоз инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағи реквизитлари;
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон) амал қилиш муддати тугашининг аниқ санаси кўрсатилган ҳолда буюртманинг амал қилиш муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг. мижознинг имзоси (буюртмаларни электрон шаклда киритиш ҳоллари бундан мустасно);
(21-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон) БҚҚПнинг буюртмани қабул қилиб олган масъул ходимининг имзоси (буюртмани электрон тарзда киритиш бундан мустасно);
эмитентнинг номи;
қимматли қоғоз тури ва хили.
22. Қоғоз шаклида расмийлаштирилган буюртмалар мижозлар томонидан уч нусхада берилади. Бир нусхаси мижозда қолади, иккинчи нусхаси биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига берилади, учинчиси эса БҚҚПда сақланади.
23. Мижоз (сотувчи) томонидан қимматли қоғозларни сотишга буюртмани бериши унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини депонентлаш учун савдо ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини хизмат кўрсатаётган депозитарийнинг сақлаш жойларига (мижознинг савдо хисобварағига) бериш (депонентлаш);
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижознинг БТСТда савдо қилиши учун мижознинг савдо хисобварағидаги ҳужжатли қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатаётган депозитарийга мижозга савдо ҳисобварағини очишга, мижознинг ҳужжатли қимматли қоғозларини сақлаш жойига қабул қилиш ва БТСТда савдоларни амалга ошириш учун уларни мижознинг савдо ҳисобварағига блокировка қилиш;