Бош директор М. ЮНУСМАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 10 июнь,
2004-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли буйруғига
ИЛОВА
УЮШГАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БОЗОРДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИ БИТИМЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни ва Қимматли қоғозлар тўғрисидаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ уюшган биржадан ташқари бозорда акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилма облигациялари ва қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (кейинги ўринларда — қимматли қоғозлар) олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Ушбу Низомнинг амал қилиши уюшган биржадан ташқари бозордаги қимматли-қоғозларнинг барча олди-сотди битимларига татбиқ этилади.
§ 1. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида (БТСТ) қимматли қоғозларнинг муомаласи соҳаси;
биржадан ташқари савдолар тизими (БТСТ) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари электрон савдо тизими;
мижоз — БТСТда қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмани расмийлаштирган жисмоний ёки юридик шахс (шу жумладан хорижий);
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз инвестиция воситачиси — тузилган шартномага мувофиқ мижозга брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозлар сотувчилари ва харидорларидан тушаётган буюртмаларни тизимлаштириш, улар ўртасида савдоларни ўтказиш, ўтказилган савдолар натижаларини расмийлаштириш ва қимматли қоғозлар билан тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш фаолияти;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг шериги — жисмоний ва юридик шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва ушбу буюртмаларни БТСТга юбориш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъект;
буюртмаларни қабул қилиш пункти (БҚҚП) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш, киритиш ва дастлабки кўриб чиқишни ва уларни БТСТга юборилишини амалга оширувчи биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳудудий алоҳида бўлинмаси ёки унинг шеригининг бўлинмаси;
хизмат кўрсатувчи депозитарий — Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 февралдаги 2019-05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-8, 06.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1384-8/2719-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва уларни муомаладан олиш тўғрисидаги нормаларни, қимматли қоғозлар котировкаларини; қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан иштирокчиларни киритиш тартибини, ахборотни ошкор қилиш тартибини ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
буюртма — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси талабларига мувофиқ битимларни тузиш учун керак бўладиган барча шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар олди-сотди битимини тузиш тўғрисида таклиф;
Олдинги таҳрирга қаранг.
топшириқ — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, мижоз инвестиция воситачиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини амалга оширишда қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказиш учун электрон ёки қоғоз шаклда бериладиган фармойиш.
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 23.11.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |