Aksiyadorlik jamiyati



Download 54,78 Kb.
bet1/3
Sana30.06.2022
Hajmi54,78 Kb.
#720310
  1   2   3
Bog'liq
2 5413352070931549162


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT SHAHAR НOKIMLIGI
«TOSHSHAHARTRANSXIZMAT»
AKSIYADORLIK JAMIYATI

BUYRUQ

2021 yil _______________ ___________ - sonli


41-сонли автобус йўналиши ҳаракатини узайтириш ва 124-сонли автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритиш, 15, 37, 68-сонли автобус йўналишларидаги автобуслар русумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил


16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг 2021 йил ____ мартдаги _____-сонли буйруғини инобатга олиб, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида,


Б У Ю Р А М А Н :


  1. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автокорхоналарга бириктирилган автобус йўналишлари фаолиятига қуйидагича ўзгартиришлар киритилганлиги:

    1. “7-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” автобус йўналишининг ҳаракати “Чилонзор буюм бозори” сўнгги бекатидан Бунёдкор, ТҲАЙ кўчалари орқали “Сергели 6-а даҳаси” бекатигача узайтирилганлиги ва йўналиш 41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Сергели 6-а даҳаси” автобус йўналиши деб номлансин. Йўналишнинг қайтиш йўналишидаги ҳаракати “Сергели 6-а даҳаси” бекатидан ТҲАЙ, “Янги Чоштепа” мавзеси, ТҲАЙ, Бунёдкор кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил этилганлиги, йўналишдаги жадваллар сони иш ва шанба кунларига 6 та (+1), якшанба кунларига 5 та (0) этиб белгиланганлиги;

    2. “8-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 124-сонли “Юнусобод 9-даҳаси – Бекобод мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати Уста Ширин кўчасидан Шимолий Олмазор, КҲЙ, Олтинсой, Дилсарой, Сағбон, КҲЙ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилганлиги ва йўналиш номи, йўналишдаги жадваллар сони, иш тартиби ўзгартиришсиз қолдирилганлиги;

    3. “1-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган бириктирилган 15-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Дўстлик метроси” автобус йўналишидаги катта ҳажмли “Mercedes Benz” автобуслари ўрнига кичик ҳажмли “Isuzu” автобусларининг тасарруф этилиши йўлга қўйилганлиги ва йўналишдаги жадваллар сони ўзгартиришсиз қолдирилганлиги;

    4. “1-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган бириктирилган 37-сонли “Маҳаллий аэропорт-3 – Тошкент МУМ” автобус йўналишидаги кичик ҳажмли “Isuzu” автобуслари ўрнига катта ҳажмли “Mercedes Benz” автобусларининг тасарруф этилиши йўлга қўйилганлиги ва йўналишдаги жадваллар сони ўзгартиришсиз қолдирилганлиги;

    5. “1-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган бириктирилган 68-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишидаги кичик ҳажмли “Isuzu” автобуслари ўрнига катта ҳажмли “Mercedes Benz” автобусларининг тасарруф этилиши йўлга қўйилганлиги ва йўналишдаги жадваллар сони ўзгартиришсиз қолдирилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.




  1. 1-автобус саройи” МЧЖ (Д.Тошпўлатов), “7-автобус саройи” МЧЖ (Ж.Ахмедов), “8-автобус саройи” МЧЖ (Б.Ибрагимов) раҳбарларига:

    1. Фаолиятига ўзгартиришлар киритилаётган йўналишлардаги ҳайдовчи ва чиптачилари ўртасида йўл ҳаракати ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилсин;

    2. Йўналишлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида автобуслар салонида ва йўналишларнинг сўнгги бекатларида эълонлар жойлаштирилсин;

    3. Йўналишларга доимий равишда техник соз ва ўрнатилган талаблар асосида жиҳозланган, тегишли лицензия варақалари билан таъминланган автобуслар ишга чиқарилсин ҳамда соатбай ва ҳафталик тўлиқ жадвал асосида, режа бўйича ҳаракат мунтазамлигининг бажарилиши таъминлансин;

    4. Ҳаракати ўзгартирилаётган йўналишларнинг масофалари ва ноллик йўл юриш масофалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 21 сентябрда 2931-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қайта ўлчаниб, масофа ўлчаш натижалари йўналишлардаги ҳаракат жадвалларини қайта ишлаб чиқиш учун “Тошйўловчитрансхизмат” УКнинг тегишли бўлимларига тақдим этилсин;

    5. Йўналишлар ҳужжатлари (чизмаси (ҳаракати ўзгарган йўналишлар учун) ва паспорти) қайта ишлаб чиқилсин ва мутасадди давлат ташкилотлари билан келишилган нусхалари Жамиятнинг тегишли бўлимларига тақдим этилсин;

    6. Йўналишлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан, йўналишлар ва корхоналар бўйича бериладиган кунлик дизель ва газ ёқилғиларининг меъёри қайта кўриб чиқилсин.




  1. Тошйўловчитрансхизмат” УК директори А.Атажановга:

    1. Ушбу буйруқда келтирилган йўналишлар фаолиятига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида тегишли нозимлик пунктларида эълонлар жойлаштирилсин;

    2. Автокорхоналар томонидан тақдим этилган масофа ўлчаш натижалари асосида йўналишлар ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин;

    3. Йўналишлардаги ўзгартиришлар бўйича GPS масофавий назорат тизимига ва тегишли ҳисобот ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин;

    4. Тегишлилиги бўйича сўнгги бекатлардаги йўналиш нозимлари билан навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилсин;

    5. Ҳайдовчилар томонидан йўналишларда белгиланган ҳаракатланиш йўлларига, оралиқ бекатларга ва қатнов вақтларига риоя қилиниши назоратга олинсин.





  1. Download 54,78 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish