4-мавзу. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний багрикенгликни таъминлаш
Режа
1.Узбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, худудий яхлитлигини мухофаза килиш. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
2.Фукаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик хамда тотувликни мустахкамлаш. Давлатнинг мудофаа кобилиятини мустахкамлаш.
3.Узбекистон Республикасининг ташки сиёсий ва ташкииктисодий фаолиятининг норматив-хукукий базасини хамда халкарохамкорликнинг шартномавий-хукукий асосларини такомиллаштириш.
4.Давлатчегарасини делимитация ва демаркация килиш масалапарини хал этиш.Чукур уйланган, узаро манфаатли ва амалий ташки сиёсати амалга ошириш
Жавоблар;
Демократия жараёнларини янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш, конституцион тузумни, гражданларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:
I. Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозими таъсис этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимининг таъсис этилиши Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мавқеини ўзгартирмайди, Қорақалпоғистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциялари билан мустаҳкамлаб қўйилган ваколатлари чекланишига олиб бормайди.
II. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартиш ва кўшимчалар киритилсин:
1. 6, 7 ва 49-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6-модда. Ўзбекистон Коммунистик партияси, бошқа сиёсий партиялар, шунингдек касаба союз, ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ҳаракатлар халқ депутатлари Советларига сайланган ўз вакиллари орқали ҳамда бошқа шаклларда Совет давлати сиёсатини амалга оширишда, давлат ва жамоат ишларини бошқаришда қатнашадилар.
7-модда. Ўзбекистон Коммунистик партияси, бошқа сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва оммавий ҳаракатлар ўз программалари ва уставларида кўзда тутилган вазифаларини бажарган вақтларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва совет қонунлари доирасида иш олиб борадилар.
Совет Конституцион тузумини ва социалистик давлатнинг яхлитлигини зўрлик йўли билан ўзгартиришни, унинг хавфсизлигига путур етказишни, социал, миллий ва диний нифоқни авж олдиришни мақсад қилиб қўйган партиялар, ташкилотлар ва ҳаракатларнинг тузилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
49-модда. Ўзбекистон Республикаси гражданлари сиёсий партияларга, жамоат ташкилотларига уюшиш, сиёсий фаолликни ва ташаббускорликни ривожлантиришга, уларнинг хилма-хил манфаатларини қондиришга ёрдам берадиган оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Жамоат ташкилотларига ўз уставларидаги вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун шароитлар кафолати берилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қуйидаги мазмунда бўлган янги 12-1-боб билан тўлдирилсин:
"12-1-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти
118-1-модда. Ўзбекистон Республикасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президентидир.
118-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган ва 65 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси граждани сайланиши мумкин. Бир кишининг ўзи икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси гражданлари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзодлар сони чекланмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларнинг камида эллик фоизи қатнашган тақдирда сайлов ҳақиқий деб ҳисобланади. Умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришда қатнашган сайловчилар овозларининг ярмидан кўпини олган номзод сайланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси халқ депутати ва Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Советининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлган шахс фақат шу лавозимда иш ҳақи олади.
118-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини ижро этишга киришиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг мажлисида қасамёд қилади.
118-4-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти:
1) совет гражданларининг республика территориясидаги ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлади;
2) Ўзбекистон Республикаси суверенитетини, хавфсизлиги ва территориал бутунлигини муҳофаза этиш, Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига берилган миллий-давлат тузилиши масалалари бўйича қарорларни рўёбга чиқариш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўради;
3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади;
4) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг баҳамжиҳат ҳаракат қилишини таъминлайди;
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Советига республикадаги ишларнинг аҳволи тўғрисида ҳар йили маълумотнома тақдим этади; ички ва халқаро ҳаётга доир энг муҳим масалалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Советини хабардор қилиб туради;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Советига Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитетининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ҳаками лавозимларига номзодларни тақдим этади; мазкур мансабдор шахсларни вазифасидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Советига тақдимномалар топширади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси бундан мустаснодир.
Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти кўпчилик Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Олий Советига Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг Раиси лавозимига муқобил номзодлар тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг Раисини яширин овоз бериш натижалари бўйича тайинлайди;
7) Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советини истеъфога чиқариш тўғрисида ёки унинг истеъфосини қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Совети олдига масалалар қўяди; Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг Раиси билан келишиб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоларини лавозимидан озод қилади ва тайинлайди, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг тасдиғига тақдим этади.
8) Ўзбекистон Республикаси қонунларини имзолайди; қонунни ўз эътирозлари билан камида икки ҳафта муддат ичида такрорий муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Советига қайтариб юборишга ҳақлидир. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Совети овозларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги билан илгари қабул этилган қарорни тасдиқласа, Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни имзолайди;
9) Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг қарорлари ва фармойишларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга;
10) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини беради, Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи билан мукофотлайди;
11) Ўзбекистон Республикаси гражданлигига қабул қилади, бошпана бериш масалаларини ҳал этади; Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган гражданларни афв этади;
12) қонун ҳужжатлари билан ўз ихтиёрига бериб қўйилган бошқа масалаларни ҳал қилади.
118-5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентлик Кенгаши ишлайди, унинг вазифаси Совет давлати ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш, гражданларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлик Кенгашининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади, Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг Раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентлик Кенгаши ҳайъатига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентлик Кенгашининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Советининг Раиси қатнашиш ҳуқуқига эга.
Давлат бошқаруви академиясида 31 май куни «Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида раҳбар кадрлар олдида турган вазифалар: мавжуд ҳолат, муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш, истиқболдаги белгиланган вазифаларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва шу асосда раҳбар кадрлар олдида турган вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.
Бугунги кунда жаҳондаги тинчлик ва барқарорликка миллатлараро ва динлараро зиддиятлар ҳамда терроризм жиддий ҳавф туғдирмоқда. Гарчи Ўзбекистонда мустақиллик йиллари миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини сақлаш борасида изчил сиёсат олиб борилган ва бу борадаги ишлар янги давр талабларидан келиб чиқиб давом эттирилиб келинаётган бўлса-да, глобаллашув шароитида ҳотиржамликка берилиш асло мумкин эмас.
Ўзбекистондаги барқарорликни ҳамда давлат ва жамият тараққийсини мамлакатда истиқомат қиладиган 130дан ортиқ миллат ва элатнинг ўзаро тотувлигисиз, расман рўйхатдан ўтган 16 диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик муносабатларисиз тасаввур эиб бўлмайди. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар”и 5.1 бандида айни “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар”, деб белгиланган. Бу миллатлараро ҳамда динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Анжуман Ҳаракатлар стратегиясида вазифа этиб белгиланган миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни чуқур илмий таҳлил этиш ҳамда мазкур йўналишда ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш йўлларига бағишланган.
Мазкур тадбир мамлакат ривожланишининг замонавий босқичида миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш, бу борадаги ишларни такомиллаштириш ва оптималлаштиришнинг барча долзарб масалаларини муҳокама қилиш, етакчи халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда шу асосда раҳбар кадрлар олдида турган вазифаларни аниқ белгилаш, бу соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш имконини беради.
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни шу каби тадбирлар доирасида ўрганиш фуқаролар ва бўлажак раҳбарларнинг мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг янги босқичида амалга оширилаётган қатъий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаб етиши, бунда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустахкамлаш ва мамлакатдаги барқарорликни сақлаш билан боғлиқ ишларда фаол иштирок этиши ҳамда бу йўлда уларга руҳий куч-қувват бериши шубҳасиз.
Ўзбекистон барча хорижий ҳамкорлар билан ўзаро фойдали муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, асосий ташқи сиёсий ҳаракатларини 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим соҳаларга қаратган.
Мазкур ҳужжат мамлакатнинг ташқи сиёсат соҳасида қуйидаги энг муҳим устувор йўналишларини шакллантиради:
- давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муносабатлар минтақасини яратиш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, дунё ҳамжамиятига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида объектив ахборотни етказиш;
- Ўзбекистон ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини, шунингдек халқаро ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини тартибга солиш.
Умуман, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлари барқарор, адолатли ва демократик давлат қуришга, мамлакатнинг ташқи ошкоралигини илгари суришга ҳамда регионал ва кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Энг муҳим асослар
Мамлакат ҳозирги ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган вазифалар доирасида бўлиб, халқаро майдонда алоқаларни кенгайтиришга янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича амалий қадамларда ўз аксини топмоқда.
Шу муносабат билан Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Германия, Франция, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон каби дунё мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бир қатор тегишли дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, «йўл хариталари» тасдиқланган.
Олий ва юқори даражалардаги ташрифлар давомида мамлакатнинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган фаол, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсий йўналишни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Табиийки, янги устувор йўналишлар ва ёндашувлар ташқи сиёсий бошқарма тузилишининг тубдан ислоҳ қилинишини талаб этди. Ташқи ишлар вазирлигида янги бўлинмалар ташкил этилди, Беларусь ва Ўмонда ваколатхоналар, Россия ва Қозоғистондаги шаҳарларда бир қатор бош консулликлар очилди. Дипломатик фаолиятнинг иқтисодий таркиби кучайтирилди.
Халқаро майдондаги ҳамкорлик илғор дунё тажрибасини ўрганиш, хорижий мамлакатлар билан алоқаларни йўлга қўйиш орқали Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишга ёрдам бериши керак, бу мамлакатда максимал қулай амалий ва инвестицион муҳитни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Бу борада Республика ташқи сиёсий стратегияси хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, маҳаллий экспорт географиясини кенгайтириш соҳасида янги қирраларни очди.
Натижада 2019 йилда мамлакатимизга бевосита хорижий инвестициялар оқими ўсди. Уларнинг ҳажми 4,2 млрд. долларни ташкил этди, бу 2018 йилдагига нисбатан 3,7 баравар кўпроқдир.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Covid-19 тарқалишини тўхтатиш билан боғлиқ барча мураккабликлар ва чекланишларга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар ҳажми 4,8 млрд. доллар, шу жумладан, бевосита хорижий инвестициялар – 3,2 млрд. долларни ташкил этди.
Бунга сўнгги 10 йил ичида биринчи марта мамлакатнинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг кредит хавфи рейтингидаги позицияси яхшиланганлиги сабаб бўлди.
Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингида мамлакат 7 та позицияга кўтарилди ва бизнесни рўйхатдан ўтказиш кўрсаткичи бўйича 190 та давлат орасида 8-ўринни эгаллади, энг яхши ислоҳотчи мамлакатлар сафига киритилди.
Дунёдаги энг обрўли журналлардан бири – «Economist» (Буюк Британия) Ўзбекистонни йил мамлакати – 2017 йилдан эътиборан ислоҳотлар энг жадал суръатлар билан амалга оширилаётган давлат сифатида эътироф қилди.
Ўзбекистон 86 та давлат фуқаролари учун визасиз режимни ва 57 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган визали режимни жорий қилди. Ўтган йилда мамлакатга 6,7 млн. хорижий турист келди — бу 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 4,7 млн. ёки 3,3 баравар кўпроқдир.
Ўзбекистоннинг амалга оширилаётган янги ташқи сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, АҚШдаги Гудзон институти Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Ричард Вайс фикрича, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятларни очмоқда. Республика мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ғоясидан иборат кун тартибини илгари сурмоқда.
Рим геосиёсий тадқиқотлар институти (IsAG) Евросиё дастури илмий ходими Фабрисси Виелмини қайд этишича, узоқ вақт регионал жараёнлардан четда бўлган Ўзбекистон бугунги кунда янгича ҳаракат қилмоқда. Минтақа юраги ҳисобланган Тошкент Марказий Осиёда барқарорлаштирувчи давлат табиий ролини ўзига қайтариб олмоқда.
Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими Андрей Грозин ҳам ҳозирги пайтда Марказий Осиёда давлатлараро муносабатлар тизими шаклланаётганлигига эътибор қаратади. Унинг сўзларига қараганда, сўнгги вақтда Тошкент турли хил йўналишлар бўйича юқори фаолликни намоён қилди. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда сезиларли соғломлашиш белгилари яққол ифодаланмоқда.
Тошкент ташқи сиёсий йўналишининг янги қадами афғон йўналишидаги фаоллашувдан иборат бўлди. Ўзбекистон Афғонистон билан икки томонлама алоқаларни сезиларли даражада кенгайтирди, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича кўп томонлама ҳаракатларга фаол қўшилди.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларда «икки мамлакат ўртасидаги сиёсий муносабатлар ва амалий ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги даражасини», шу жумладан, Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори-Шариф — Ҳирот темир йўл қурилиши йирик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларни мустаҳкамлаган йирик воқеа бўлди. Термизда Афғонистон фуқаролари учун Таълим маркази очилди. Ҳозирги вақтга келиб, афғонистонлик 136 нафар талаба ушбу Таълим марказини битириб, улардан 96 нафари — ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича бакалавр дипломларини олган, 40 нафари — рус тили, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик бўйича қисқа муддатли курсларни тамомлаган. Бугунги кунда улардан айримлари Афғонистон парламентида, вазирликлари ва муассасаларида ишламоқда, мамлакат олий таълим муассасаларида муаллимлик қилмоқда, мустақил бизнесни юритмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |