Акрамова Ш.Г.
ЎзР ФА Иқтисодиёт институти, стажер-
тадқиқотчи-изланувчи
ИНСОН КАПИТАЛИ: МОҲИЯТИ ВА УНИ
ЎРГАНИШГА ЁНДАШУВЛАР
И.А.Каримов таъкидлаганларидек: “Бу
-
гун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган
21 аср интеллуктуал бойлик ҳукмронлик
қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз
вақтида англаб олмаса, интеллуктуал би
-
лим, интеллектуал бойликка интилиш
ҳар қайси миллат ва давлат учун кунда
-
лик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай
давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда
қолиб кетиши муқаррар
1
”.
Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб ин
-
сон ва унинг қобилиятлари, билим, мала
-
каси ҳар қандай жамият фаравонлиги ва
давлатнинг иқтисодий ривожланишининг
асосий омилига айланган. Шундай экан,
ушбу мақола жамият тараққиётининг
муҳим омили бўлган “инсон капитали”
моҳиятини очиб бериш ва унинг бошқа
иқтисодий тушунчалар ўзаро муносабати
ва қиёсий ўрганишга бағишланади.
“Инсон капитали” назариясининг шак
-
лланиши XX асрнинг 60 – йилларига тўғри
келсада, унинг илдизлари узоқ ўтмишга
бориб тақалади.
Қадим замонлардан бери қадимги Осиё
ва қадимги Юнонистон иқтисодий таъ
-
лимотларидан бошлаб барча иқтисодий
мактаблар
намоёндалари
қўшимча
маҳсулотнинг пайдо бўлиши сабаблари ва
уни қандай қилиб кўпайтириш мумкинли
-
гини ўрганишга ҳаракат қилишган. Мисол
учун Вавилон подшоҳи Хаммурапи (мил.
ав. 1792-1750 й) нинг қонунлар кодексида
ёлланма меҳнат муносабатлари, ёлланма
ишчига ҳақ тўлаш ва унинг миқдори, иш
-
лаб чиқарувчи шахсларни қонунан мухо
-
фаза қилиш каби масалаларга алоҳида эъ
-
тибор қаратилган экан.
1 Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг
оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модерни
-
зация қилиш ва тараққий топган давлатлар дара
-
жасига кўтарилиш сари. 18 боб. Ўзбекистон Ре
-
спубликаси Конституцияси қабул қилинганининг
17 йиллигига бағишланган тантанали маро
-
симдаги маъруза, 2009 йил 5 декабрь. Тошкент
“Ўзбекистон”, 2010, 95 бет.
Инсон капитали мустақил назария си
-
фатида 1960 – йилларда Чикаго универси
-
тети профессорлари Т.Шульц ва Г.Беккер
томонидан шакллантирилди.
Беккер бўйича инсон капитали ҳар
бир инсонда мавжуд бўлган билим, ма
-
лака ва мотивациялар заҳирасидир. У
таълим, ишлаб чиқаришда тайёргарлик,
соғлиқни сақлаш, миграция, нарх ва даро
-
мад ҳақида маълумотларни тўплашга ха
-
ражатлар шаклидаги инсонга инвестици
-
ялар (узоқ муддатли капитал қўйилмалар)
йўли билан шаклланади
2
. Таълим олиш,
ишлаб чиқариш тажрибасини жамғариш,
соғлиқни сақлаш, ахборот излаш инсон
капиталига бўлган инвестицияни таш
-
кил этади. Таълим ва касбга тайёргар
-
лик инсоннинг билим даражасини ошира
-
ди, яъни инсон капитали хажмини ошира
-
ди. Соғлиқни сақлаш касаллик ва ўлимни
қисқартириб инсоннинг хизмат қилиш
муддатини оширади. Миграция ва маъ
-
лумот излаш, ишчи кучининг меҳнатга
юқорироқ тўланадиган, яъни инсон капи
-
тали қиймати юқорироқ бўлган жойлар
-
га ва тармоқларга харакатланишига сабаб
бўлади.
Таълим ва соғлиқни сақлаш узоқ муд
-
дат амал қиладиган факторлардир. Таъ
-
лим жараёнининг маҳсули сифатида му
-
раккаб меҳнатга қобилиятли юқори мала
-
кали сифат жиҳатдан янги ишчи кучи юза
-
га чиқади. Соғлиқни сақлаш эса инсон
-
нинг меҳнат қобилиятининг давомийли
-
гини узайтиради. Булардан фарқли ўлароқ
миграция ва маълумот излаш қисқа муд
-
датли омиллардир. Таълим ва соғлиқни
сақлаш ишчи кучи қийматининг ҳақиқий
ўсишини таъминласа, миграция ишчи
кучи нархининг унинг қиймати атрофида
тебранишини таъминлайди.
Г.Беккер, Т.Шульц ва унинг издошла
-
рининг ишлари меҳнат иқтисодиётида
2 Экономика народного образования. Учебник
для студентов педвузов. Под. ред. Костаняна С. Л.
2 – е издание. М ., 1986.с.314
53
Do'stlaringiz bilan baham: |