лиявий самара таъминламайди.
Маълум
бир ишлов берилгандан кейингина, улар
-
нинг фикрича, инсон капитал шаклини
олади. Шунинг учун ишчи кучини такрор
ишлаб чиқариш харажатларининг орти
-
ши билан меҳнат бошланғич омил сифа
-
тида аста секин инсон капиталига айлана
-
ди. Бундан, инсон капитали ва моддий ка
-
питал муҳим фарқлар йўқ деган хулоса ке
-
либ чиқади.
Аслида
инсон капиталини моддий ка
-
питалдан ажратиб турувчи бир қатор ху
-
сусиятлар мавжуд. Ҳозирги кунда инсон
капитали жамиятнинг асосий бойлиги ва
иқтисодий ўсишнинг асосий омилидир.
Чунки айнан инсон капитали янги қиймат
яратиш ва капиталнинг моддий унсур
-
ларида ўз аксини топган эски қийматни
сақлаш хусусиятига эга. Таҳлиллар нати
-
жасида инсон капиталининг моддий капи
-
талдан қуйидаги фарқли жиҳатлари ажра
-
тилди:
• уни инсондан (яъни, унинг ташув
-
чисидан) ажратиб бўлмайди. Шу
сабабли
алмашинувда инсон капиталидан фойда
-
ланиш натижасигина иштирок этади;
• амал қилиш даврида фарқланади.
Моддий капитал абадийроқдир (албатта
унинг ҳар бир шакли учун турлича ҳолат
кузатилади). Масалан пул шаклидаги мод
-
дий капитал доимий бўлса, инсонда акс
этган билим ва малакаси инсон ўлими би
-
лан барҳам топади. Албатта бу ҳолат ҳам
нисбий, чунки ҳар бир олдинги авлод
ўзидан кейин моддий шаклни олган билим
ва тажриба, фарзандлар,
оилада тарбия
-
ланиб унинг қадриятларини қабул қилади;
бир оила аъзолари генетик мерос қабул
қиладилар. Шундай бўлишига қарамай
ҳар бир янги авлод ўз инсон капиталини
шакллантириши янгитдан катта харажат
-
ларни талаб қилади. Демак, инсон капита
-
лининг шаклланиш жараёни узлуксиз, ту
-
ганмас, лекин дискрет ҳодисадир. Чунки
“Ҳаёт ўзича мавҳумдир, лекин инсон мав
-
жудотлари акс этган ҳаёт-конкретдир
1
”
Инсон
капитали
тушунчасининг
моҳиятини унга маъно жиҳатдан яқин
бўлган ишчи кучи, инсон салоҳияти ва
инсон омиллари
каби тушунчалар билан
қиёсий ҳолда таҳлил қилиб кўрайлик.
Ишчи кучи иқтисодий категория си
-
фатида инсоннинг меҳнатга бўлган
барча жисмоний, ақлий ва маънавий
1 Кларк Ж.Б. Распределение богатства. М.-
Л.,1934. С. 111.
қобилиятларининг йиғиндисини ифода
-
лайди.
Инсон салоҳияти (потенциали) бу “ха
-
ракатга келтирилиши
мумкин бўлган
ва қўйилган мақсадга
эришишда келиб
чиқадиган вазифаларни ечишда ишлати
-
лиши мумкин бўлган имкониятлар, ман
-
балар, воситалар, захиралар ва бошқалар
йиғиндисидир; жамият алоҳида аъзоси
-
нинг, давлатнинг маълум бир соҳадаги
имкониятлари
2
”. Булар инвестиция қабул
қилмаган қобилиятлардир. Инвестиция
натижасида
шакллантирилган ва ривож
-
лантирилган қобилиятларни эса инсон
капитали деб, қабул қилишимиз мумкин.
Фикримизча “инсон салоҳияти” “инсон
капиталига” қараганда кенгроқ тушун
-
чадир. Чунки инсон салоҳиятининг маъ
-
лум бир қисмигина маълум бир шароит
-
лар натижасида инсон капиталига айла
-
нади. Т.И.Волкованинг эътироф этишича:
“умумий ҳолатда иқтисодиётнинг ривож
-
ланиши, хусусий ҳолатда жамоат ишлаб
чиқаришининг ривожланиш жараёни маъ
-
лум бир босқичда фақатгина салоҳият да
-
ражасида бўлган у ёки бу тизим тўпланган
имконият ва омилларининг амалда ўз акси
-
ни топиши демакдир
3
”. Юқоридагилардан
келиб чиқиб, “салоҳият”ни ҳозирча амал
-
га ошмаган меҳнат қобилиятлари сифа
-
тида ифодалашимиз мумкин.
Инсон ка
-
питали ундан фарқли равишда меҳнат ва
ишлаб чиқаришнинг реал жараёни да
-
вомида ўз аксини топади. Аниқлик учун
инсон капитали тўпланиши ва инсон
салоҳиятининг ривожланиши
тушунча
-
ларини таққослаб кўрайлик. Албатта бу
икки жараён бир-бирини тақозо этувчи
ва тўлдирувчи хусусиятга эгадир. Инсон
капитали салоҳият доирасида шакллана
-
ди, инсон капиталининг шаклланиши эса,
моҳиятан инсон салоҳиятининг ривожла
-
ниши демакдир. Булар паралел жараён
-
лар бўлиб, амалда бир жараёнга бирикиб
кетадилар. Ҳақиқатдан ҳам инсон капита
-
лини шакллантириш бўйича чора тадбир
-
лар таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа
соҳалар ҳисобига кишиларнинг меҳнат
сифатларини ошириш билан бирга уму
-
мий ҳолда инсон салоҳиятининг ривож
-
2 Большой экономический словарь/ Общ. ред.
А.Н.Азрилияна. М.: Фонд «Правовая культура»,
1994. С. 510.
3 Волкова Т.И. Воспроизводство творческого по
-
тенциала науки. Екатеренбург: Институт экономи
-
ки УрО РАН, 2004. С. 16.
56
Do'stlaringiz bilan baham: