Моддий ёрдам - ишсизга ва унинг қарамоғидаги оила аъзоларига моддий ёрдам ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан ҳамда тегишли маҳаллий маблағдан бошқа турдаги ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва тегишли маҳаллий маблағлардан ажратиладиган моддий ҳамда бошқа хил ёрдамлар кўрсатиш тартиби, миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари билан белгиланади.
Маънавий зарарни қоплаш
Маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (ФК. 1021-модда).
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан катъий назар қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:
зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса;
зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш эхтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворга эга бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қкўллаш, ҳамда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса;
зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик, обрў-эътиборни хақоратловчи маълумотларни таркатиш туфайли етказилган бўлса;
қонун назарда тутган бошқа холларда.
Маънавий зарар бўйича жавобгарлик Кодексга киритилган янгиликлардан ҳисобланади. Асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ (VП-боб), фуқароларга берилган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилишини ва ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.
Маънавий зарар бўйича жавобгарлик шартномага асосланган, яъни хуқуқбузарлик билан боғлиқ ғайри қонуний ҳаракат тарзига эга бўлган жавобгарликдан иборатдир. Маънавий зарарни қоплаш фуқаролик ҳуқуқини ҳимоя қилиш усулларидан иборат эканлиги тан олинган. Маънавий зарарни қоплаш фуқаронинг шахсий номоддий ҳуқуқлари(неьматлари)га етказилган зарар учун қўлланилади.
Асосий қоидага биноан маънавий зарар учун жавобгарлик айбли бўлиш тамойилига асосланади. Зарар етказишда айбланувчи шахс бундай зарарни етказишда ўзининг айби йўқлигини исботлаши керак, агар исботлай олмаса айбдор деб ҳисобланади ва маънавий зарарни қоплашга мажбур бўлади.
Агар фуқаронинг шаънига, қадр-қимматига путур етказувчи маълумотларни тарқатувчи шахс уларнинг ҳақиқат эканлигини исботлай олса, маънавий зарар учун жавобгар бўлмайди. Демак, жавобгар бўлиш учун маълумот тарқатувчининг айби бўлиши керак.
Зарар етказган шахс бу зарарнинг ўз айби билан етказилмаганлигини, чунончи қайтариш мумкин бўлган куч ёки бошқа бировларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари таъсирида ёинки ўз ҳаракатининг аҳамиятини тушуна олмаган ҳолатда бўлиб етказилганлигини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Демак, айби йўқлигини исботлаш вазифаси зарар етказган шахс зиммасига юклатилади. Агар у керак бўлган далилларни келтириб исботлай олмаса етказилган зарарни тўлашга мажбур, қонунда жавобгарлик учун айбли ҳисобланиш тамойилларидан чекиниш ҳам мавжуд.
Шикоят ва фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятдан фарқли ўлароқ ушбу модда бўйича жавобгарнинг айби бор ёки йўқлиги фараз
қилинмайди, унинг айбдор эканлиги жабрланувчи томонидан тегишли далиллар билан исботланиши керак. Юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходимига меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди.
Агар фуқаролар юридик шахс ёки уларни ишга ёллаган фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёхуд ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, улар ходимлар деб эътироф этилади ва бундай ходимлар томонидан уларнинг айби билан етказилган зарар учун юридик шахс ёки ишга ёлланган фуқаро жавобгар бўлади. Агар ходимларнинг айби билан етказилган зарар, уларнинг мехнат (хизмат) бурчларини бажариш билан боғлиқ бўлмаса, юридик шахс ёки фуқаро жавобгар бўлмайди.
Жабрланган шахсга етказилган зарарни тўлаган юридик шахс ёки фуқаро бевосита зарар етказувчи ходимга нисбатан регресс (қайтарма даво қилиш) ҳуқуқига эга бўлади. Агар бирон бир корхонанинг фаолияти зарар етказишда давом этаётган бўлса ёки унинг фаолияти келажакда зарар етказиш хавфидан дарак берадиган бўлса, бундай корхонанинг фаолияти унга нисбатан қўзғатилган даъво ҳисобига олинган ҳолда суд қарорига асосан тўхтатиб турилиши ёки таъқиқлаб қўйилиши мумкин. Агар корхона келажакда аҳоли учун зарар етказиш хавфини туғдирадиган фаолиятга эга бўлса, зарар етказишнинг олдини олиш учун даъво қилиш лойиҳага киритилган ва қурила бошлаган корхонага нисбатан ҳам қўзғатилиши мумкин.
Корхонанинг фаолияти суд томонидан тугатилиши ёки тугатилмаслигидан қатъий назар, жабрланувчилар унинг фаолияти туфайли етказилган зарарни талаб қилиш хуқуқидан маҳрум этилмайдилар.
Давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёки бу органлар мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида, шу жумладан давлат органлари ёки фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳужжатлар чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансбдор шахснинг айбидан қатьий назар, суднинг қарори асосида қопланади.
Фуқаро мажруҳ қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга
тайёргарликдан ўтиш ҳаражатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.
Йўқотилган иш ҳақи (даромад)ни аниқлашда жабрланувчига ногирон бўлиш ёки соғлиғига бошқача шикаст етиши сабабли тайинланган ногиронлик нафақаси, худди шунингдек соғлиғига зарар етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги нафақалар, ногиронлик ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга сабаб бўлмайди (зарарни қоплаш хисобига киритилмайди). Зарарни қоплаш ҳисобига, шунингдек жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи (даромади) ҳам киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |