Ёритилганлик, 1 люкс
Ёруғлик оқими, 1 люмен
6.2-расм. Ёруғлик манбаидан тарқалаётган нур оқими
Ёритилганлик бу юзага тушаётган нур оқими шу юзадан қайтса, бу нур қайтариш коэффициенти билан белгиланади. Нур қайтариш коэффициенти юзанинг рангига боғлиқ бўлиб, мутлоқ, қора юзанинг нур қайтариш коэффициенти 0 га тенг бўлади. Табиатда мутлоқ қора нарса бўлмагани сабабли фонни белгилашда нур қайтариш коэффициентининг 0,02 дан 0,95 гача бўлган чегаралари ҳисобга олинади.
Нур қайтариш коэффициенти 0,4 дан катта бўлса ёруғ фон, 0,2 дан 0,4 гача бўлса, ўртача фон ва 0,2 дан кичик бўлса, қора фон деб юритилади.
6.6. Хоналарни ёритиш усуллари
Ёруғлик манбаларига нисбатан хоналарни ёритиш икки усулда бўлади:
- табиий қуёш ёруғлиги ёрдамида (бунда қуёш тарқатаётган нурдан тўғридан-тўғри фойдаланилади ёки қуёш нурининг таъсирида ёруғлик тарқалаётган осмоннинг диффузия ёруғлигидан фойдаланилади);
-қуёш ёрдамида ёритиш иложи бўлмаган хоналарни ва қуёш ботгандан кейин умуман хоналарни электр нурлари ёрдамида сунъий ёритиш йўли билан амалга оширилади.
Табиий ёруғлик ўзининг барча хусусиятлари билан сунъий ёритилишдан кескин фарқ қилади. Табиий ёруғлик инсон кўриш органлари ва бошқа физиологик жараёнларнинг бориши учун зарур бўлган ультрабинафша нурларга бой ва бу ёруғлик билан ёритилган хоналарда ишлаш кўз учун жуда фойдали.
Табиий ёруғлик ёритилиш минтақаси бўйлаб бир текис тарқалади.
Хоналарни табиий ёруғлик билан ёритиш ён томондан махсус қолдирилган ойналар орқали, жуда катга хоналарнинг юқори томонида махсус қолдирилган ойналари - фрамугалар ва бу икки ҳолатни комбинация қилган ҳолда амалга оширилади.
Хоналарнинг бир хилда сунъий ёритиш - умумий ёритиш ва умумий ёритишга қўшимча равишда иш жойларини махсус ёритиш билан қўшиб комбинациялаштирилган ёритилиш усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Хоналарни фақатгина иш жойларидаги ёритилиш билан қаноатланишга мутлақо рухсат этилмайди. Хоналарнинг бир текисда умумий ёритилиш усули билан ёритилган бўлиши шарт. Бунда баъзи бир жойларда маълум миқдорда оширилган ёки қисман камайтирилган ҳолатларга йўл қўйилади, лекин ҳар қандай ҳолда ҳам умумий хоналар учун санитария талабларини қондирадиган ёритилиш бўлишига эришиш керак.
Мураккаб ишлар бажариладиган хоналар комбинациялаштирилган ёритилиш билан таъминланиши зарур. Бундай ёритилиш икки томонлама ижобий самара беради, биринчидан, иш жойларида, айниқса, иш бажарилаётган жойларда ва юзаларда ҳар қандай қоронғилик ва сояларни бартараф этади ҳамда бу иш жойлари учун керак бўладиган ёруғлик миқдорини аниқ ҳисоблаш имкониятини беради. Иккинчидан, умумий ёритилишига нисбатан кам энергия сарфлашга эришилади.
Иш бажариш вазифасига кўра сунъий ёритилишлар: ишчи ёритилиши, фалокат ёритилиши ва махсус ёритилишларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |