Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти



Download 1,42 Mb.
bet39/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

6.4. Иш жойидаги ҳаво муҳити




Ҳавонинг кимёвий таркиби ва хоссалари - инсон ҳаётида ҳавонинг аҳамияти жуда катта эканлиги маълум. Унинг кимёвий таркиби, физик хусусиятлари ва таркибида ҳар хил моддаларнинг бўлиши, ҳаводан нафас олиб, меҳнат қилаётган кишилар учун жуда муҳим. Чунки, ҳавонинг тозалиги инсон саломатлигиини сақловчи муҳим омил ҳисобланади.
Ер атмосфераси қуруқ ҳаво билан маълум миқдорда сув буғларининг аралашмасидан ташкил топган. Қуруқ атмосфера ҳавосининг таркибида 78 фоиз азот, 20,9 фоиз кислород, 0,3 фоиз карбонат ангидриди ва унча кўп бўлмаган миқдорда гелий, неон, криптон ва бошқа газлар бор.
Маълумки, инсон учун энг мудҳиши ҳаво таркибида кислороднинг кам миқдорда бўлишидир.
Ҳаво ҳолати унинг босими, зичлиги, ҳарорати, абсолют намлиги, намлик сиғими, нисбий намлиги, иссиқлик сиғими ва бошқалар билан белгиланади.
Иш жойидаги ҳаво муҳитини мўътадиллаштиришда шамоллатишнинг аҳамияти каттадир. Шу сабабдан қуйида шамоллатишнинг усуллари келтирилган.
Умумий шамоллатиш. Ишлаб чиқариш биноларида ажралиб чиқаётган ҳар хил зарарли моддаларни шамол йўналтириш воситаси билан биргаликда чиқариб юборишнинг имконияти бўлмаса ёки ажралиб чиқаётган моддалар, технологик жараённинг майдонларидан ажралиб чиқаётган бўлса, унда якка тартибда шамоллатиш воситаларини қўллаш имконияти йўқолади. Бундай ҳолларда умумий шамоллатиш усулидан фойдаланилади. Умумий шамоллатиш воситасини зарарли моддалар ёки иссиқлик энг кўп ажралиб чиқаётан жойга ўрнатиш керак.
Ишлаб чиқариш жойларида йиғилган ҳаводаги зарарли моддаларни ҳаво алмаштириш мақсадида ўрнатилган ҳаво қабул қилиш воситалари орқали чиқариб юбориш мумкин. Соф ҳавони эса юқорида кўрсатиб ўтилган воситаларнинг бири ёрдамида ҳосил қилиш мумкин. Қандай йўл билан хонага соф ҳаво бериш ва зарарли моддалар йиғилган ҳавони чиқариб юбориш усуллари зарарли модданинг хона бўйлаб тарқалиш хусусиятига боғлиқ бўлади. Масалан, агар иш жойида кўплаб иссиқлик ажралиб чиқиши мумкин бўлган машина ва механизмлар ўрнатилган бўлса, уларни иш жойида жойлашиш ҳолатига қараб шамоллатиш усуллари қўлланилади.
Бундан ташқари ҳар хил зарарли омилларга эга бўлган жиҳозларни иш жойлари бўйлаб жойлаштиришнинг ҳам аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам корхона бинолар лойиҳаланаётган вақтда иқлим шароитини, қуёш нурларининг тушиш ҳолатлари ва иш жойидаги жиҳозларни тўғри жойлаштириш масалалари қониқарли ҳал қилинган бўлса, шамоллатиш воситаларини ўрнатиш ҳам шунчалик осонлашади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish