Акрам исмоилов қувват усмонов ҳаёт фаолияти



Download 1,42 Mb.
bet40/69
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#252521
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi o`quv qo`llanma

Табиий шамоллатиш. Ташқаридан бино ичига кирган совуқ ҳаво бино ичидаги иссиқлик ҳисобига иссиқлик қабул қилиб, исигандан кейин ҳажми кенгайганлиги сабабли бинонинг юқори томонига қараб ҳаракатланади ва агар бинонинг юқори қисмида ҳавонинг чиқиб кетиши учун қувур ёки тирқишлар ҳосил қилинса, унда ҳавони ташқарига чиқариб юбориш имкониятига эга бўламиз. Бу жараён корхона биноларида, шунингдек, ҳар қандай бинода, айниқса, совуқ фаслда давом этади ва мазкур ҳодиса аэрация деб юритилади.
Ушбу усулдан фойдаланишда асосий эътиборни ҳавони кириш йўналишлари ва чиқиш жойларини таъминлашга қаратиш лозим. Маълумки, иссиқ ҳаво юқорига қараб кўтарилади, совуқ ҳаво эса пастга йўналади. Шунинг учун кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқувчи иш жойларида совуқ ҳавони полдан 4 м баландликдан бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланилади. Совуқ ҳаво пастга қараб йўналиши борасида иссиқ ҳаво билан аралашади, исийди ва важудга келган табиий оқимлар ҳаракатига қўшилиб узлуксиз ҳаракат ҳосил қилади. Бу узлуксиз ҳаракат давомида оқимларга янгидан янги миқдорлар қўйилиши натижасида юқори тўсиқлар томон йўналади ва бир қисми табиий шамоллатиш тирқишларидан ташқарига чиқиб кетади. Бир қисми эса совуб яна пастга қараб йўналади ва бу билан ҳавонинг хона ичидаги айланма ҳаракатини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. Шундай қилиб биноларнинг ичида ҳаво ҳаракатининг туташ оқимлари вужудга келади. Буни 6.1 -расмда кўрсатилган шаклда ифодалаш мумкин. Агар ташқарида ҳаво ниҳоятда иссиқ бўлса (30 - 40°С атрофида), табиий шамоллатишга эҳтиёж ошади.
Табиий шамоллатишни ҳисоблашда, асосан, маьлум даражадаги исиш ҳисобига енгиллашиб, бинонинг юқори қисмларида йиғилган ортиқча босимни, бирон-бир ҳаво чиқариб юбориш жойидан ташқарига йўналтириш мўлжалланади. Фараз қилайлик: 6.1-расмда кўрсатилган кўндаланг кесимга эга бўлган иш жойларида умумий ҳаво босими асосида маълум баландликка кўтарилган ҳаво исиб, хона ҳароратига тенглашган чизиғини белгилаб олсак, шу 0 чизиқдан юқори томонда босим ортиқча бўлиб, паст томонда бир мунча кам бўлиши шаклдан кўриниб турибди.
Ортиқча босим баландлик ҳисобига ҳосил бўлганлигидан уни қуйидагича ифодалаш мумкин:
ΔР = Н(γm - γи)
бунда Н— қуйи ҳаво кириш жойи билан юқоридаги ҳаво чиқиш жойи орасидаги баландлик, м; γm -.ташқаридаги ҳавонинг зичлиги, кг/м3; γи — ичкаридаги ҳавонинг зичлиги, кг/м3.
Бундан ташқари табиий ҳаво алмашиши шамол таъсирида ҳам бўлиши мумкин. Агар бинога шамол урилаётган тамондаги босим шамол ҳисобига бир мунча ижобий бўлса, шамол урмаётган томонда босим салбий йўналишда бўлади ва буни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish