“Ким ғалла экса
олийжанобдир. Fалла эккан киши эзгулик уруғини сочади”.
Демак,
меҳнат ва табиий эҳтиёж туфайли инсонлар бирга яшашни илгари суради.
«Авесто» зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб, бизгача
етиб келган қисмлари милоднинг III-VII асрларида таҳрир қилган. «Авесто»
боблари ўрта форс алифбоси асосида 48 та белгили ёзувдан иборат. «Авесто»
ўрта форс тилидан «Апастак» ёки «Асос» деб таржима қилинади.Тарихий
манбалар «Авесто»ни Оксус яъни Амрударё соҳилла-рида, Ийрон Виж
5
Зиёдулла Муқимов. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи (адолат-2004)
15
15
ўлкасини эса Хоразм ўлкасидир деб таъкидланади. «Авесто»1000 фаслдан
иборат бўлиб, 21 китобни ўз ичига олган, илк ёзмаси 8300000 сўздан иборат
бўлган.
«Авесто» биринчи бўлиб, XVIII асрда (1755-1761 йилларда) француз
олими
Анкетил Дюперрон
томонидан таржима қилинган. А.Дюперон
Ҳиндистоннинг Гужарат вилоятида Эрон зардуштийларининг авлодлари –
парсларнинг урф-одатлари ва диний маро-симлари билан танишиб чиққан.
Дюпероннинг хизмати шундаки
, у парсларнинг диний ёзувларини ўқий олган,
энг қадимги 1288 йилда кўчирилган қўлёзма нусхасини таржима қилган.
Дастлабки «Авесто» 21 та китобдан иборат бўлган. Айрим қисмлари
сақланиб қолган: Ясна - «қурбонлик келтириш», Виспарт - «ҳамма
ҳукмронлар», Яшт - «қадрлаш», «улуғлаш». Видевдат – «девларга
қаршиқонун» бўлиб, сосонийлар даврида таҳлил қилинган.
I. Ясна (қурбонлик келтириш) 72 бобдан иборат ҳамду санолар,
қурбонлик қилиш ва бошқа зардуштийлик маросимларини бажариш пайтида
ёддан ўқиладиган дуоларни қироат билан ўқиш, оташпарастлик байрамлари
расм русумлари ўз ифодасини топган.
II. Яшт (қадрлаш)– алоҳида худоларни мадх этувчи ва ёвуз кучларга
қарши курашда эзгу мабудаларига мададкорлик бўлган кучларни улуғловчи
жумлалардан иборат.
III. Виспарад (ҳамма ҳукмронлар) 24 бобдан иборат поклик, тўғрилик
йўлини тутган зотлар Олий Тангри Ахура Мазда барча яхши хислат ва
фазилатларга бағишланган.
IV. Вандидот (девларга қарши қонун) 22 бобдан иборат, уларда Ахура
Мазда яратган 16 та мамлакат ва Анхра Манунинг уларга етказган зарари
ҳақида сўз юритилади. 20-бобида дунёдаги 1-табиб Срита ҳақида маълумот
берилади «Вандидот»нинг кейинги бобларида қадимги зардуштийлар
чиқарганқонунлар кишиларнинг индувидуал ва ижтимоий ҳуқуқлари,
шунингдекодамларнинг жамиятдаги бир-бирига нисбатан тутган ўринлари,
16
16
ахлоқ ва одоб, жиноят ва жазо баданни ва руҳни чиниқтириш, киши ўзини
ҳар хил 22 нопокликлардан асраши, табиблик ва табиб ҳақи, ўликни ерга
кўмиб ерни харом қилган ёки ёлғон ваъда берган одамни жазолаш,
ўликларни қўядиган дахмалар қуриш, кўмиш маросими ва ўликдан ёмон
жинларни қувиш учунёнига ит олиб бориш, ит боқиш ва уни эҳтиёт қилиш,
аёлларга муносабатда бўлиш, соч ва тирноқларни қачон олиш ва уларни тоза
сақлаш, одамларниғафлатдан ўйғотувчи хўроз ҳақида, сувни шифобахшлиги,
чақалоқни парваришлаш ва ҳоказолар. Бу бобда қуёш худоси Митра ёвузлик
ва эзгулик ўртасидаги курашнинг интихосида ҳакамлик вазифани бажарган.
Қуёшга сиғиниш билан улар қуёш-тириклик поклик ва яратувчилик манбаи
эканлиги учун, сажда қилиб покланишган. Бу бобда чорваникўпайтириш ва
уни асраб-авайлаш учун хонаки ит асраш ва уни ҳайвонларгаозор
бермасликка ўргатиш қонун қоидалари мавжуд.
Жамият аҳолиси 4 тоифага бўлинган. Коҳинлар, жанги аскар, чорвадор
ва ҳунармандлар. («Ясна», 19 боб) қуллар ҳам бўлган улар –“вайса”, оила
хизматкорлари «Виранмажа», инсоний ҳуқуқлари чекланган чўпон
“пайшаутар” деб аталган. Асосий бойлик жамоа бошлиқлари, оқсоқоллар,
саркардаларни қўлида тўпланиб, «гайта» бойлик ёки хусусий мулк деган
маънони англатади. Жамият иқтисодий асосини уруғ жамоаси ташкил этиб,
ижтимоий ҳуқуқий вазифани бажарган.
«Авесто»да оила ва никоҳ муносабатлари қуйидагича тартибга
солинган: 15 ёшга тўлганлар балоғат ёшида ҳисобланган. Бу
ўсмирларзардуштийликка эътиқоди рамзи сифатида белига юнг ипакдан
тўқилган камарбоғлаб юриши ва «оташпарастлар ибодатхонасида ўтказила-
диган диниймаросимларда қатнашиши шарт бўлган» диний тарбия боланинг
7 ёшиданоташпарастлик ибодатхонасида бошланади 1) диний ва аҳлоқий
тарбия. 2) жисмоний тарбия 3) ўқиш ва ёзишга ўргатишдан иборат бўлган.
“Зардуштий”ларда болаларда ахлоқий, ақлий, жисмоний, жинсий хисларни,
ростгўйлик, ватанпарварлик, саҳийлик фазилатларини тарбиялашга жиддий
эътибор берилган.
17
17
Ўғил болаларга кураш тушиш, отга сувлик солиш, уни эгарлаш,
молбоқиш, урчитиш, туя ва отларни парваришлаш, уларни бошқара олиш,
уларни йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилиш учун 50дан ортиқ ҳарбий қурол
ишлата олиш малакасини эгаллаш мажбурий бўлган. Уларга чавандозлик ва
32 хил ҳарбий ҳунар ўргатилган.
Қиз болаларни тарбиясига алоҳида эътибор берилган. қиз болаларнинг
ип йигириш, либослар тикиш, ўғил болалар билан кураш тушиш,
чавандозлик,қиличбозлик, сувда сузиш, камондан ўқ узиш каби жисмоний-
ҳарбий малакани эгаллаши мажбурий бўлган. Ана шундан сўнг қизлар 15
ўғил болалар 16 ёшида оқсоқол бошчилигида жамоа олдида махсус
имтиҳондан ўтказилган. Қизлар «кадбону» яъни, «уй бекаси», йигитлар эса,
«кад худо» яьни, «оила бошлиғи» бўлиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
«Авесто»да ўсмирлар 15-16 ёшларида балоғатга етган ва турмуш
қуриш ҳуқуқига эга деб кўрсатилган. Агар эркак зурриёд қолдириш
қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса унга тамға босишар ёки белига
занжир боғлаб юришга мажбур қилишган. Ер юзида зурриётни кўпайишига
қарши чиқиб, турмуш кўрмай юрган қизни қопга солишиб, 25 дарра
калтаклашган. Зардуштийлик динида эркак киши соғлом бўлиши учун ўз
вақтида тўйиб овқат еб юриши олқишланади. Серфарзандлик ҳам қўллаб-
қувватланган. Зардушт Ахурамаздадан “серфарзанд хонадонга нима берасан”
деб сўралганда: у
“бундай одамларни ўз химоямга оламан, ҳаётини фаровон,
ризқини мўлқиламан”
деб жавоб беради.
«Авесто»да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши қонун билан қатъий
ман қилинган. Кўп болали аёлларга туялар берилган. Боласини нобуд қилган
аёллар эса ўлимга маҳкум этилган. Шунингдек оиласини, болаларини
сарсонқилган оила бошлиғига, зинога берилган эркак ва аёлга нисбатан дарра
билан калтаклаш ёки ўлим жазоси қўлланилган. Бир йўла 2-3 та фарзанд
кўрган аёлгабир жуфт соғин сигир, сариқ туя берилган, давлат хазинасидан
нафақатўланган.
18
18
“Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси,
диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий
ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси
ҳудудида яратилган, «Авесто» деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида
ўрин тутади. Авваламбор, шуни айтиш жоизки, олис ота-боболаримизнинг
ақл-заковати, қалб қўри маҳсули бўлмиш бу ноёб ёдгорликнинг замон
тўфонларидан, қанчадан-қанча оғир синовлардан ўтиб, бизнинг давримизгача
етиб келганининг ўзида катта маъно мужассам. Бундай ўлмас осори атиқалар
бу кўҳна ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқда қадимдан буюк маданият
мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради.
Ана шундай тарихий ёдгорлик намуналари билан яқиндан танишар
эканмиз, уларда ифода этилган теран фикр ва ғоялар, ҳаёт фалсафаси бизни
бугун ҳам ҳайратда қолдиришига яна бир карра амин бўламиз.
Мисол учун, «Авесто»нинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган
«Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган тамойилни оладиган бўлсак, унда
ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш
мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни, эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият
ҳаётининг устувор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий
идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий
асосга эга экани айниқса эътиборлидир.
«Авесто»да борлиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги, инсон ҳаётининг
табиат билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий оламига чамбарчас боғлиқ
ҳолда кўрсатилгани кўп нарсани англатади. Бу ҳолат инсоннинг маънавий
дунёсини шакллантиришда атроф-муҳит қадим замонлардан буён қандай
кучли таъсир ўтказиб келганига яна бир бор эътиборимизни жалб қилади”.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |