Каримов И. А.
Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2011. – Б. 76.
53
Ўша манба. – Б. 77.
77
77
айниқса
маҳаллаларда
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тизимини
шакллантиришнинг асосий таянч устуни бўлиб хизмат қилди ва бугунги кунда
амалга оширилаётган тарбиявий-профилактик чора-тадбирларнинг самарали
натижаларга эришишини таъминламоқда.
Айниқса, «халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзидаги, бошқаларга ҳеч
ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала,
балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўлаётган меҳр-оқибат,
меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-
мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган»
54
фазилатлари бугунги кунда
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси принциплари, турлари, шакллари,
усуллари ва чораларининг мазмун-моҳиятида намоён бўлмоқда десак тўғри
бўлади. Ўзбек халқининг маънавий қадриятлари ҳисобланган ушбу
фазилатлар «қанчалик ғалати туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга
айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо»
55
. Шунинг учун ҳам
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида шаклланган ҳуқуқбузарликлар про-
филактикаси ўзбек халқининг юксак маънавиятига асосланган «миллий»
тизим ҳисобланади.
Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва буюк аждодларимиз мерослари
«кимдир шунчаки ўйлаб топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар
эмас. Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши,
маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан
чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.
Масалан, эзгу одатимизга айланиб кетган меҳр-оқибат тушунчасини
оладиган бўлсак, унинг жуда теран тарихий, миллий, диний илдизлари
борлигини кўриш мумкин. Бу аввало инсоннинг инсон билан, қўшнининг
қўшни билан, қариндошнинг қариндош, оиланинг оила билан, энг муҳими,
шахснинг жамият билан уйғун бўлиб яшашини, етим-есир, бева-бечора ва
ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам
54
Каримов И. А.
Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2011. – Б. 76.
55
Ўша манба. – Б. 77.
78
78
беришни англатади ва бундай хусусият халқимизнинг маънавий оламига
сингиб кетганини ҳеч ким инкор эта олмайди
56
.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «ҳамма учун виждон
эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки
ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни
мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» деган қоидаларнинг мустаҳкамлаб
қўйилиши билан бир вақтда мустақиллик йилларида босқичма-босқич ушбу
қоидаларнинг ҳаётда амалга оширилиши учун барча шарт-шароитларнинг
яратилиб келинаётганлиги бугунги кунда мамлакатимизнинг энг чекка ва олис
қишлоқларида ҳам ислом динимизнинг асосини тўғрилик, эзгулик ва
инсонийликдан иборат эканлигини яққол намоён қиладиган муҳит яратилган.
Бу эса, ўз навбатида, соф ислом динига эътиқод қилувчи иносонларни турли
хил ғайриижтимоий хулқ-автордан, ҳуқуқбузарликлар содир этишдан сақлаб
келишга хизмат қилмоқда, шунингдек қонуний фаолият кўрсатаётган диний
ташкилотлар ва уларнинг аъзоларига эса ҳуқуқбузарликлар профилактикасида
фаол иштирок этиш имконини бермоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шаклланган ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси миллий тизими, яъни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
сиёсатига, унинг мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга, шунингдек уларнинг ҳаётда амалга оширилиши ва
қўлланилишини таъминловчи орган ва муассасалар фаолиятига бевосита ўзбек
халқининг юксак маънавиятини ўзида акс эттирувчи инсоний туйғулар,
фазилатлар, буюк аждодлар мерослари, оила қадриятлари ҳақидаги ғоялар
сингдирилган.
Жаҳон халқлари тажрибаси, уларнинг босиб ўтган мураккаб
ривожланиш йўллари, бу борадаги сабоқ ва хулосалар шундан далолат
берадики, қаерда давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта
ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаши учун етарли
56
Каримов И. А.
Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2011. – Б. 76.
79
79
шарт-шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу
асосда маънавий юксалиш учун янги имкониятлар туғилади
57
.
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг
Do'stlaringiz bilan baham: |