Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси мутахассислиги



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/40
Sana04.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#860500
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
Олмуродов

биринчидан,
жиноятларнинг виктимологик профилактикасини 
амалга оширишни, 
иккинчидан,
жиноятдан жабр кўриши мумкин бўлган 
шахслар тоифа-сини, жабрланувчиларга етказилган моддий, маънавий, 
жисмоний зарарни бартараф этиш чора-тадбирларини, 
учинчидан,
ҳар бир 
шахс-нинг жиноят қурбонига айланишига олиб келадиган омилларни, 
бундай тоифа шахсларнинг алоҳида ўзига хос хусусиятларини очиб беришга 
қаратилган. Мазкур қарашлар бугунги кунга келиб қонун нормаларида, 
хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида”ги қонунида ўз ифодасини топган бўлиб алоҳида боб сифатида 
ҳуқуқбузарликларнинг 
виктимологик 
профилактикаси 
номи 
билан 
мустаҳкамлаб қўйилган.
Мазкур қонун ҳамда унинг асосида бир қатор норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва уларда ҳуқуқбузарлик содир этган 
шахслар билан бир қаторда ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик 
содир этишга мойил бўлган, шунингдек, ҳуқуқбузар-ликдан жабрланувчи ёки 
жабрланишга мойил шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, 
45
Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят ҳуқуқий ва криминологик муаммолари: Юрид. фан. 
д-ри. ... дис. автореф. – Т., 2006. – Б. 42. 
46
Закирова А.Г. Рашк туфайли содир этилган жиноятларга қарши кураш муаммолари: Юрид. фан. д-
ри. ... дис. автореф. – Т., 2004. – Б. 41. 
47
Абдуллаходжаев Г.Т. Предупреждение краж и мошеничества: виктимологические аспекты. дис. 
канд.юрид.наук. – Т., 2004. – С. 186. 
48
Низова С.С. Виктимологическая профилактика преступлений: Учебное пособия. – Т., 2009. – Б. 27. 
49
Мухторов Ж.С. Актуальность виктимологической профилактики правонарушений в условиях 
Узбекистана // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ахборотномаси. – 2015.– 3-сон. – Б.45. 
50
Фазилов И.Ю. Одам савдосига қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари: Юрид. 
фан. д-ри. ... дис. – Т., 2016. – Б. 222–223. 
51
Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси // Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ Академияси ахборотномаси .– 2017. – 31-сон. –Б.26.


74 
74 
педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик чора-
тадбирларнинг белгиланиб қонуний асосга эга бўлганлиги ўзига хос 
аҳамиятга эга бўлди. Қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг 
янги турини, яъни бугунги кундаги долзарб масалалардан бўлган 
ҳуқуқбузарликдан жабр кўриш эҳтимоли юқори бўлган шахслар тоифаси 
билан алоҳида тартибда профилактик чора-тадбирларини амалга оширишни 
назарда тутувчи қоидалар ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилак-
тикаси чора-тадбирлари доирасида мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур қонун ва 
унинг 
асосида 
қабул 
қилинган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг янги тури сифатида эътироф 
этилаётган виктимологик профилактика ва унинг профилак-тик хусусиятли 
чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилди. Энди 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда фақат ҳуқуқбузарлик содир 
этилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар эмас, балки 
ҳуқуқбузарликлардан жабрланган ёки жабрла-нишга мойиллиги юқори 
бўлган шахслар билан ҳам уларнинг ҳуқуқбузарликлардан жабрланишининг 
олдини 
олишга 
қаратилган 
ҳуқуқбузарликларнинг 
виктимологик 
профилактикаси 
чора-тадбир-ларини 
амалга 
оширишни 
тушуниш 
тўғрироқдир. 
Бундан 
ташқари, 
«Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси 
тўғри-
сида»(2014), «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»(2000), «Бола ҳуқуқлари 
кафолатлари тўғрисида»(2008), «Одам савдосига қарши курашиш тўғриси-
да»(2008), «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсиз-лик ва ҳуқуқбузарлик-
ларнинг профилактикаси тўғрисида»(2010), «Тезкор-қидирув фаолияти 
тўғрисида»(2012), «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
тўғрисида»(2013), «Ички ишлар органлари тўғрисида»(2016), «Ижтимоий 
шериклик 
тўғрисида»(2014), 
«Экстремизмга 
қарши 
курашиш 
тўғрисида»(2018), «Жамоатчилик назорати тўғрисида»(2018)ги қонунларнинг 
қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил 


75 
75 
этишга ва бу орқали фуқароларнинг турли ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланишининг олдини олиш-га хизмат қилмоқда. 
Ислоҳотлар жараёнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 
ҳуқуқбузарликдан жабрланишнинг олдини олишга қаратилган ҳамда 
ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга 
қаратилган чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрель ПФ-5005-сонли 
фармонига мувофиқ “Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Мазкур дастур асосида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
“Террористик 
ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси 
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда “Мурожаат 
этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар 
бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа 
воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш 
механизмини яратиш”га қаратилган “Комплекс чора-тадбирлар” ишлаб 
чиқилиши назарда тутилган. 
Таъкидлаш жоизки, буларнинг барчасининг замирида аввало инсон, 
унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилишнинг устувор аҳамият касб этишини унутмаслик лозим.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида яратилаётган ҳуқуқий 
асарлар ҳамда миллий қонунчилигимизда ҳуқуқбузарликлар виктимологик 
профилактикаси ҳақидаги таълимот-ларнинг мазмун ва моҳиятини англаб 
олишимиз мумкин.


76 
76 
Жаҳон халқлари тажрибаси, уларнинг босиб ўтган мураккаб ривож-
ланиш йўллари, бу борадаги сабоқ ва хулосалар шундан далолат берадики, 
қаерда давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта ҳаёт 
кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаши учун етарли шарт-
шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда 
маънавий юксалиш учун янги имкониятлар туғилади
52
. Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистонда 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси 
миллий 
тизимини 
шакллантиришда ўзбек халқининг маънавияти асосий таянч устун қилиб 
олинди.
Чунки юксак маънавият, яъни «эзгу фазилат ва интилишлар халқи-
мизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб кетган. Унинг табиатига хос юксак 
маънавият неча асрларки бизни не-не бало-қазолардан, тўфон ва бўронлардан 
соғ-омон асраб келмоқда. Ҳар қандай босқин ва истилоларга қарамасдан, ҳар 
қандай оғир ва мураккаб шароитда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини 
йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, 
комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга ибрат бўлиб, куч-
қувват бағишлаб келмоқда»
53
.
Буни биз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги, айниқса оилалардаги, 
маҳаллалардаги, 
таълим-тарбия, 
шунингдек 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тизимидаги ҳамда инсонлар ўртасидаги муносабатларда, 
миллий қадриятларимиз ва буюк аждодларимиз меросларини чуқур ўрганишга 
бўлган эътиборнинг йилдан-йилга кучайиб бораётганлигида, шунингдек 
жамиятимизга хос барқарор тараққиёт, тинчлик ва осойишталикда яққол 
кўришимиз мумкин. 
Ўзбек халқининг қадриятлари қаторида бугунги кунда ҳам авлоддан-
авлодга ўтиб келаётган «ўзимизнинг Ўрта Осиё шароитида жамоа бўлиб яшаш 
туйғуси ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни бир-бирига 
яқинлаштиришга, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин 
туғдиради». Жамоа бўлиб яшаш туйғуси Ўзбекистонда аҳоли тураржойларида, 
52

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish