Жиноят ва жазо.
Жиноят ҳуқуқи нормалари шариатнинг нисбатан паст
даражада ишлаб чиқилган қисмини ўзида акс эттиради. Улар қадимги
элементларни ўзида сақлаб қолганлиги, ҳамда юридик техниканинг нисбатан
паст даражасини акс эттириш билан ажралиб туради. Жиноятнинг умумий
тушунчаси бўлмаган. Суиқасд, иштирокчилик, айбни енгиллаштирадиган ва
оғирлаштирадиган ҳолатлар каби инстиктлар яхши ишлаб чиқилмаган.
Мусулмон ҳуқуқшунослари ўрта асрлардаёқ барча жиноятларни уч турга
ажратганлар. Уларнинг биринчиси, «Оллоҳ ҳуқуқларига» тажовуз
қилишташкил қилган бўлиб, авф этишга йўл қўйилмаган. Энг аввало бунга
17
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни: халқаро илмий анжуман
материаллари
.
– Т.,
2013. – Б. 168.
32
32
ўлим жазоси билан жазоланадиган, исломдан қайтиш тааллуқли бўлган.
Бундай қаттиқ жазо шунингдек бошқариш тартибига қарши жиноятлар –
қўзғолон ва давлат ҳокимиятига қарши туриш кабилар учун ҳам
қўлланилган. Бу тург аўғрилик, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш,
хотинбозлик, ноҳақ айблашкаби жиноятлар кирган ва улар «хадд»
жиноятлари гуруҳи ҳам деб аталган. Жиноятларнинг иккинчи гуруҳини
бутун мусулмон жамиятига эмас, балки алоҳида шахсларнинг ҳуқуқларига
тажовуз қилиш сифатида қараладиган ғайри ҳуқуқий ҳаракатлар ташкил
қилган. Уларга «қасос» ёки «диа» гуруҳидаги жиноятлар деб қаралган.
Уларни тартибга солувчи нормалар уруғ қабила тузуми одатларидан келиб
чиққан бўлиб, айбдор ва жабрланувчининг бевосита қасд олиш каби
қолдиқлари сақланиб қолган. қасддан одам ўлдириш ёки ўлимга олиб
келадиган даражада жароҳат етказиш ўлдирилган шахснинг қариндошлари
томонидан қонли қасос олинишига олиб кейинчалик шариатда агар
ўлдирилган шахснинг қариндошлари қотилни кечирсалар, қонли қасосни пул
билан қоплаш имкониятлари назарда тутилган. Хун ҳақи озод кишини
қасддан ўлдирганлик учун минг олтин танга, кумушдан минг дирхам, 100 та
туя бериш назарда тутилган. Эҳтиётсизликдан қилинган қотиллик учун сотиб
олиш белгиланганб ўлиб, бунга қўшимча тариқасида 1 ой рўза тутиб бериш
ва битта мусулмон қулни озод қилиш шарт бўлган. Бу гуруҳга кирувчи
бошқа жиноятлар, хусусан, тан жароҳати учун ҳам жавобгарлик қасд яъни
товон принципи асосида пайдо бўлган. Бу принцип Қуръонда қатъий
белгилаб қўйилган: «қалб учун қалб, кўз учун кўз, қулоқ учун қулоқ, бурун
учун бурун жавоб бериши керак». Ва ниҳоят,учинчи гуруҳ жиноятларни
халифаликни ташкил топиши даврида жазолашга лойиқ эмас деб
ҳисобланган ҳаракатлар ташкил қилади. Шунинг учун улар асосий шариат
манбаларида ҳам ўз ифодасини топмаган. Ҳуқуқий таълимотнинг
ривожланиши ва юқори табақанинг шаклланган ижтимоий тартибни
мустаҳкамлашга интилиши оқибатида – закот тўламаслик, рўзага амал
қилмаслик, енгил тан жароҳати етказиш, ҳақорат, безорилик, фирибгарлик,
33
33
порахўрлик каби ҳаракатлари жиноят сифатида баҳоланадиган ва суд
тартибида жазоланадиган бўлди. Бу ишлар юзасидан жазонинг чегараси
мужтахидлар томонидан билдирилган фикр ва алоҳида судъяларнинг шахсий
баҳолашига боғлиқ бўлган. Мусулмон ҳуқуқида жазолар жазолашнинг
давлатгача бўлган усуллари билан бир қаторда, етарли даражада ишлаб
чиқилган йўналтирилган ҳуқуқий репрессияни ўзида акс эттиради. Биринчи
ва иккинчи гуруҳ жиноятлар қатъий белгиланган ва қаттиқ жазоланадиган
характерга эга бўлган. Учинчи гуруҳга тегишли, жиноят учун жазо кенг
турли хиллийлик ва эгилувчанлик билан ажралиб туради. Юқорида
таъкидлаб ўтилганидек, шариат қонли қасосни рухсат берган, бу билан
қонунлаштирган. Шу билан бирга шариатда қотил жабрланувчи ёки унинг
қариндошларидан, агар улар ўзларининг қонли қасос олиш ҳуқуқларидан воз
кечсалар компенсация тариқасида ашё ёки пул бериб ўз жонини сотиб олиши
мумкин бўлган. Шариат ўрта асрларга хос қаттиқ ва вахший жазоларни
қўллашни кўзлайди. Масалан, бир қанча жиноятларга нисбат оширилган,
сўнгра жасад умумий налатлашга қўйилган. Шунингдек ўлим жазосининг
тиригича кўмиш ёки чўктириш каби турлари ҳам қўлланилган. Жинсий
аъзоларни ишдан чиқариш ва тан жазолари, бармоқларни оёқ ва қўлларни
кесиш бичиш, тошбўрон қилиш, кабилар кенг қўлланилган. Араб
халифалигида одатда қамоқ жиноятчиларни судгача сақлаб турадиган жой
вазифасини бажарган, аста-секин уни жазо тури сифатида қўллаш кенг тус
олдида, айниқса, алохида ҳолатлар бўйича бутун умрга қамаш ҳолатлари кўп
кузатилган. Озодликдан махрум қилиш шунингдек уй ёки масжидга қамаш
йўли билан амалга оширилган. Мусулмон ҳуқуқида, шунингдек мулкий
санкциялар ва уялтириш жазолари – соқолини олиб ташлаш, ҳамма олдида
изза қилиш, сургун қилиш кабилар маълум бўлган. Юқоридагилардан келиб
чиқиб таъкидлаш жоизки, Қуръони карим мусулмон халқларининг ахлоқий,
ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қарашларини ўзида акс эттирган манбадир.
Ҳақиқатан ҳам Қуръони каримда жиноят учун жазонинг муқаррарлигини
таъминлаш принципи ўша даврда “Ал қасосу минал ҳақ” “қасос ҳақдир”,
34
34
яъни ҳар қандай жиноят жазога сазовор эканлигини билдирган. Бу, ўз
навбатида, икки йўналишдаги: а)келгусида содир этилиши мумкин бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; б) муайян шахсларни ёки давлат ва
жамият мулкини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишга қаратилган
профилактик чора-тадбирларни мазмунан акс эттиради. Шариат қоидалари
жиноят учун белгиланган қаттиқ жазолар ўз навбатида шахсларнинг ғайри
шаърий хатти-ҳаракатлардан, шунингдек, жиноятларни содир этишдан
тийилишларига ундовчи профилактик хусусиятга эга бўлган. Бу эса, ўз
навбатида, ўша даврда яшаган муайян тоифадаги шахсларни турли жиноий
қилмишни содир этишдан тийилишига ва муайян бошқа тоифадаги
шахсларнинг жиноий тажовузлар қурбони бўлишининг олдини олишга
хизмат қилган десак муболаға бўлмайди.
“Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб
бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули
ўзини оқламаётганидан далолат беради.
Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий
сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш
билангина чекланиб қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг
илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил
этади, деб ҳисоблайман”.
18
Do'stlaringiz bilan baham: |