Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасини III (вилоят)босқичини ўтказиш тартиби
Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари олимпиадасиниўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2009 йил 2 июндаги 1962-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида Низом” асосида ишлаб чиқилди.
Умумтаълим мактаблари 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III (вилоят) босқичини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари зиммасига юкланади.
Умумтаълим мактаблари 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг III (вилоят) босқичи 2 турда (тест, ёзма иш) ўтказилади.
Учинчи босқичда қатнашган ўқувчилар томонидан бажарилган ишлар вилоят ташкилий қўмитаси томонидан чуқур таҳлил қилинади. Фанлар бўйича ғолиб бўлган ўқувчиларнинг бажарган тест топшириқлари, ёзма (амалий) иш топшириқлари ҳамда тавсия этилган бошқа ҳужжатлар бехато расмийлаштирилган ҳолда бевосита Республика таълим маркази вакилига олимпиада тугаган куннинг эртасига вилоят ташкилий қўмитаси раиси ёки масъул котиби томонидан шахсан топширилади.
Ўқувчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқларга ажратиладиган вақт ва уларга қўйиладиган баллар фанлар бўйича тайёрланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Барча фанлар бўйича ғолиблар баҳолаш мезонлари асосида аниқланади. Ғолибликка даъвогар ўқувчиларнинг умумий тўплаган баллари йиғиндиси тенг бўлиб қолганда, уларга қўшимча 5 тадан тест ёки ёзма (амалий) иш топшириқлари берилади. Мазкур 5 та саволларга берилган жавобларнинг баллари тенг бўлса, ғолиб аниқлангунга қадар синов давом эттирилади.
Олимпиада синовига белгиланган вақтдан кечикиб келган иштирокчи ўқувчилар аудиторияга киритилмайди.
Фан олимпиадаси жараёнида белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилмаган ёки овоз узатиш ва эшитиш мосламалари билан аудиторияга кирган ўқувчилар аудитория раҳбари ва назоратчилар томонидан тузилган далолатнома асосида олимпиададан четлаштирилади. Бу ҳақда тегишли далолатнома тузилиб, уни аудитория раҳбари ва назоратчилар имзолайди. Ушбу далолатномалар ҳакамлар ҳайъати раисига топширилади.
Фанлар бўйича апелляция комиссияси ўз ишини тугатгандан сўнг, ўқувчиларнинг олган баҳолари жамланиб, Ташкилий қўмита аъзоси ва ҳакамлар ҳайъати раиси иштирокида ғолиб бўлган ўқувчилар эълон қилинади.
Эслатма: ўқувчилар олимпиада бошланиши олдидан зарурий ҳожат ишларини бажаришлари ҳақида огоҳлантирилади. Ёзма иш ва тест пайтида ўқувчиларнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққан ўқувчи қайта синовларга қўйилмайди. Ёзма ишлар ва тест синови давомида ўқувчиларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, китоблардан, калькуляторлардан, уяли телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиши, бошқаларга кўмаклашиши тақиқланади.
Тайёрланган топшириқлар ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан олган назарий билим, амалий кўникма ва малакалари, имло саводхонлиги даражаси, мисол ва масалаларни еча олиш маҳоратини аниқлашга ёрдам бериши лозим.
Ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари ёзма (амалий) ва тест топшириқларини тузишда ҳамда олимпиадаларни ўтказишда инобатга олинади.
Кўп вариантлилик асосида тайёрланган ёзма (амалий) топшириқлар махфийлиги сақланган ҳолда муҳрланган конвертда компакт дискда Республика таълим марказининг масъул ходими томонидан фан олимпиадаси ўтказиладиган жойга ўтказиладиган куни 7.30 да олиб келинади.
Муҳрланган конвертдаги компакт диск ҳакамлар ҳайъати, Республика таълим марказининг масъул ходими ва аудитория раҳбарлари иштирокида Республика ташкилий кўмитасидан телефон орқали 8.00 да олинган парол орқали очилади. Сўнгра принтерда вариантлар битта нусхада чиқарилади ва компьютердан ўчирилади.
Принтердан чиқарилган қоғоз вариантлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан экспертизадан ўтказилади. Мазкур вариантлардан биттаси шакллантирилиб, фан олимпиадасида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади.
Ёзма (амалий) ишларнинг, тестларнинг Давлат таълим стандартларига, ўқув дастурларига мос равишда, мазмунан тўғри ва хатоларсиз тайёрланганлиги маъсулияти тўлиқ ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлади.
Ҳакамлар ҳайъатининг ўзлари билан олиб келган топшириқларни фан олимпиада материалларига киритиш тақиқланади.
Экспертизада иштирок этган ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг фан олимпиадаси бошлангунга қадар экспертиза ўтаётган хонадан чиқишлари тақиқланади.
Она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили, рус тили (миллий), қозоқ тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, француз тили, тарих, давлат ҳуқуқ асослари фанларидан экспертизадан ўтказилган кўп вариантли ёзма иш номлари кўрсатилган қоғозлар олимпиада ўтказиладиган аудиториядаги стол устига номи кўринмайдиган ҳолда териб қўйилади. Аудиториядаги иштирокчи ўқувчилар ичидан таклиф қилинган ўқувчи стол устидаги ёзма иш номлари ёзилган қоғозларнинг бирини танлайди. Танланган ёзма иш номи ўқувчиларга ҳакамлар ҳайъати раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда аудиториядаги доскага ёзиб қўйилади. Аудитория доскасига ёзма иш бошланган ва тугалланиш вақтлари ҳам ёзиб қўйилади.
Математика, физика, кимё, биология, информатика, география, чизмачилик, иқтисодий билим асослари фанларидан аудитория раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси экспертизадан ўтказилган ёзма (амалий) иш вариантини нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтиради. Аудитория раҳбари бошчилигида ҳакамлар ҳайъати аъзолари фан олимпиада материалларини олимпиада иштирокчилари ўтирган хонага олиб боради.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари кўпайтирилган материалларни иштирокчиларга тарқатиб, тушунтиришлар беради.
Жараён бошлангандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати хонани тарк этади. Аудиторияда аудитория раҳбари, назоратчи ва ота-оналардан вакил қолади. Доскага ёзма иш бошланган ва тугалланиш вақтлари ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг қатнашчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан йиғиб олинади. Аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда ёзма ишларнинг жилдига ва ҳар бир саҳифасига шифр белгисини қўяди. Сўнгра уни текшириш учун жилди олинган ҳолда ҳакамлар ҳайъати раисига топширади. Шундан сўнг иштирокчиларга ёзма иш натижасини эълон қилиш муддати айтилиб, уларга жавоб берилади. Аудиторияга таклиф этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари шу аудиторияда ишларни текширади.
Ёзма (амалий) ишлар ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан алоҳида текширилади, ҳар бир масала, топшириқ учун қўйилган баллар жадвалга туширилади, ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари фикрлари асосида умумий тақриз ёзилади ҳамда имзоланади.
Ҳакамлар ҳайъати раиси якуний баҳони ўртача арифметик қиймат сифатида аниқлайди, қайдномага кўчириб қўяди ҳамда шу куннинг ўзида олимпиада қатнашчиларига ёзма (амалий) иш натижаларини эълон қилади.
Ўқувчиларнинг ёзма (амалий) ишларини баҳолашда ҳакамлар ҳайъати аъзолари уларнинг имло саводхонлиги, ўз фикрини адабий тил қонун-қоидалари асосида тўғри ифодалай билишларини ҳам инобатга олишлари лозим.
Аудиторияга таклиф қилинган олимпиада иштирокчиларига уларнинг ёзма (амалий) ишлари 10 дақиқа давомида танишиб чиқиш учун тарқатилади. Зарур холларда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ёзма (амалий) иш натижалари юзасидан тушунтиришлар беради.
Ёзма (амалий) иш натижаси бўйича оғзаки тушунтиришдан қониқмаган ўқувчилар ёзма (амалий) иш натижалари эълон қилинган хонадан чиқмасдан туриб апелляция комиссияси раиси номига ёзма равишда ариза беришлари мумкин.
Барча фанлардан ўқувчиларга қоралама учун штампли қоғоз берилади. Хонадан чиқишда бу ишчи қоғозлар қолдирилади. Қоралама қоғозлар ҳужжат деб ҳисобланмайди ва ундаги ёзувлар ёзма (амалий) ишларни баҳолашда ҳисобга олинмайди.
Информатика фанидан ёзма иш варианти ва қайси иштирокчи қайси компьютерда ўтириб ишлаши қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Иштирокчиларга тушунтиришлар берилиб, олимпиада бошланган вақт доскага ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугагач, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчи билан биргаликда ўқувчи тузган дастур компьютерда текширилади ва натижаси принтерда қоғозга икки нусхада чиқарилади. Иштирокчи имзо қўйган натижани ҳакамлар ҳайъати олиб қолади, иккинчи нусхаси иштирокчига берилади.
Фан олимпиадасининг учинчи босқичида махсус мактаблар учун она тили ва адабиёт, математика фанларидан 40 та тест саволлари берилади. Тест саволларининг 30 таси жавоблари танланадиган, 10 таси жавоблари ёзиладиган ҳолда тузилади.
Фан олимпиадасининг учинчи босқичи учун ёзма (амалий) иш саволлари, тест материаллари Рсепублика таълим маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим маркази мутахассислари томонидан кўп вариантлилик асосида тайёрланади. Кўп вариантлилик асосида тайёрланган тест топшириқлари махфийлиги сақланган ҳолда муҳрланган конвертда компакт дискда масъул ходимлар томонидан олимпиада ўтказиладиган жойга ўтказиладиган куни соат 7.30 да олиб келинади.
Муҳрланган конвертдаги компакт диск ҳакамлар ҳайъати, масъул ходимлар ва аудитория раҳбарлари иштирокида Республика ташкилий кўмитасидан телефон орқали соат 8.00 да олинган парол орқали очилади. Сўнгра принтерда вариантлар биттадан чиқарилади ва компьютердан ўчирилади.
Принтердан чиқарилган қоғоз вариантлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан экспертизадан ўтказилади. Зарурат туғилганда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда битта вариант шакллантирилиб, олимпиадада фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади.
Экспертиза ўтказиш вақтида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан олиб келинган ёки тайёрланган тестларни топшириқларга қўшиш таъқиқланади. Тест саволларининг Давлат таълим стандартларига мос равишда, мазмунан тўғри ва хатоларсиз тайёрланганлиги, маъсулияти тўлиқ ҳакамлар ҳайъати зиммасида бўлади.
Аудитория раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси тайёрланган тест топшириқлари вариантини нусха кўпайтириш мосламаси ёрдамида (штампланган қоғозларга) ўқувчилар сонига тенг миқдорда кўпайтиради. Кўпайтириш жараёнида ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг олимпиада бошлангунга қадар хонадан чиқишлари таъқиқланади. Кўпайтирилган вариант папкаларга солиниб скочланади ва аудитория раҳбари бошчилигида ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан биргаликда тест материалларини иштирокчилар ўтирган хонага олиб келишади, ўқувчилар олдида очилади ва иштирокчиларга тарқатилади.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари материалларни иштирокчиларга тарқатиб, уларга:
- ҳар бир тест саволига А, В, С, D жавоб берилган бўлиб, ўқувчилар улардан фақат битта тўғрисини топиши ва белгилаши кераклиги;
- қатнашчининг исми, фамилиясини сарвараққа қайд этиш лозимлиги;
- жавоби ёзиладиган тестларнинг жавоби ручка билан ёзиб қўйиш кераклиги тўғрисида тушунтиришларни беради.
Жараён бошланганидан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари хонани тарк этишади. Аудиторияда назоратчилар ҳамда ота-оналардан вакил қолади.
Тест топшириқларини бажариш учун вақт баҳолаш мезонида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа вақт ажратилади.
Барча тушунтиришлар тугаганидан кейин, тест синовининг бошланиш ва тугаш вақти доскага ёзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг қатнашчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан жавоблар варақаси тўғри тўлдирилганлиги, барча тест саволларига жавоб берилганлиги текшириб йиғиб олинади.
Агар жавоблар варақасида битта тест саволига иккита ва ундан ортиқ жавоблар белгиланган, тест жавобларининг ҳарфлари ўзгартирилган ёки тест саволига жавоб белгиланмаган бўлса, аудитория раҳбари бу ҳақда далолатнома тузади ва уни ҳакамлар ҳайъати раисига топширади. Ушбу тест саволларига берилган жавобларга балл берилмайди.
Аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда тест синови ишларининг жилдига ва ҳар бир саҳифасига шифр белгисини қўяди, икки нафар ўқувчи иштирокида жавоблар варақаси ва жилдларни алоҳида пакетларга солади ва муҳрлайди.
Шундан сўнг иштирокчиларга тест синови натижасини эълон қилиш вақти айтилиб, уларга хонадан чиқишга рухсат берилади.
Сўнгра жавоблар варақаси солинган пакет текшириш учун ҳакамлар ҳайъати раисига топширилади.
Иштирокчиларнинг жавоблар варақаси текширилиб, натижалар қайдномага ўқувчиларнинг шифрлари асосида киритилади.
Ушбу қайднома шифрларга мос равишда ўқувчилар фамилияларини киритиш учун аудитория раҳбарига топширилади.
Қайдномага ўқувчилар фамилиялари киритилганидан сўнг, тест синовлари натижалари Ташкилий қўмита вакили ва ҳакамлар ҳайъати раиси билан биргаликда ўқувчиларга эълон қилинади.
Республика таълим маркази
директорининг 2019 йил
11 мартдаги 11-сонли буйруғига
5-илова
Умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг
III (вилоят)босқичини ўтказиш
Do'stlaringiz bilan baham: |