КУТУБХОНАЧИ
Улар диамагнит роллердан шаҳар чеккасидаги тўхташ
жойида тушишди. Теренс тўхташ жойи эшигини ёпиб, электрон
қулфни бармоғи билан муҳрлагунча, Рик кутиб турди. Янги
комбинезонда Рик ўзини ноқулай сезарди. У Юқори Шаҳарни
ушлаб турувчи кўприксимон қурилма тагига йўналган
Резидентга истамайгина эргашди. Шаҳар икки қисмдан иборат
эди: уни майдони 50 квадрат милга тенг бўлган, 20 минг
панжарасимон пўлат устун суяб турувчи темир-бетон қотишма
қатлами ажратиб турарди. Пастда, яъни сояда, маҳаллий халқ
яшарди. Юқори эса, қуёш нурларидан баҳра олиб сквайрлар
1
турмуш кечирардилар. Юқори Шаҳарда юрган киши ўзининг
Флоринада эканлигини батамом унутарди. Бу ердаги аҳоли оз
сонли назоратчиларни ҳисобга олганда ҳам, фақат
саркликлардан иборат эди. Улар том маънодаги олий табақа
кишилар эдилар.
Теренс йўлни яхши биларди. У ўзининг резидентлик
кийимига ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан боқаётган йўловчилардан
четлашиб тез-тез юрарди. Осмонда қуёш чарақлар, унинг
нурлари темир-бетон қотишма қатлами бўйлаб дарчалардан
тақсимлангандек бир текисда тушар экан, атрофдаги
1
Сквайр – олий табақа одами
www.ziyouz.com
kutubxonasi
25
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
қоронғуликни янада бўрттириб кўрсатарди.
Офтоб тушувчи жойларга қариялар ўзларининг силжувчи
курсиларини қўйиб ўтиришар, иссиқликдан баҳра олиб, нур
билан бирга ҳаракатланишарди. Баъзан улар мудраб қолиб соя
тушганини пайқашмас, фақат бехосдан қимирлаб кетганларида
курси ғилдиракларининг ғижирлашидан уйғонишарди. Бошқа
бўш, офтобли жойларга эса ёш болали оналар ўз аравачаларини
қўйиб олишганди.
—
Энди, Рик, бардам бўл, — деди Теренс.
—
Биз ҳозир кўтариламиз.
Улар тўрт устун оралиғига жойлашган, ердан то Юқори
Шаҳарга етадиган баландлиқдаги қурилма қаршисида тўхташди.
Бу лифт эди.
Улар юқорига чиқишганда эшик тамоман бошқа дунёга
очилди. Сарқдаги барча шаҳарлар каби Юқори Шаҳар ҳаддан
зиёд сержило ва ранго-ранг эди. Бинолар, улар хоҳ жамоат
жойлари бўлсин, хоҳ шахсий тураржой бўлсин, мураккаб ва
ранг-баранг нақшин тошлар билан қопланганди. Бу нақшлар
яқиндан алкаш-чалкаш кўринса-да, узоқдан, кузатиш бурчаги
ўзгарганда жилоланувчи ажиб ранглар уйғунлигини ҳосил
қиларди.
—
Кетдик, Рик, — деди Теренс.
Рик атрофга ҳайратланиб боқарди. Ҳеч қандай ўсимлик йўқ!
Фақатгина катта-катта тошлар ва ранглар. У биноларнинг
бунчалик сервиқор бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам
келтирмаганди. Шу пайт унинг қалбида нимадир ёнди-ю, сўнди.
Бир дақиқагина ушбу буюклик уни ҳайратга солмай қўйди...
Кейин эса онги яна эски ҳолига қайтди.
Ёнларидан фойтун — енгил арава ўтиб кетди.
—
Булар сквайрларми? — пичирлади Рик.
У фақат бир нигоҳ ташлашгагина улгурди. Уларнинг
сочлари калта қилиб қирқилган, эгниларида кўкимтир-бинафша
www.ziyouz.com
kutubxonasi
26
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
тусда жилоланувчи ялтироқ матодан тикилган кенг, ҳилпироқ
енгил кўйлак, калта духоба шим ва худди мис симдан
тўқилгандек ялтироқ узун пайпоқ бор эди.
—
Ёшлар, — деди Теренс.
У Сарқдан кетгандан бери уларни бунчалик яқиндан
кўрмаганди. Теренс бу сафар ҳам нафратини беркитди.
Теренсга ортидан сиқилган ҳаво ёрдамида бошқарилувчи
икки кишилик фойтуннинг пишиллаши эшитилди. Машина йўл
устида муаллақ турарди: унинг силлиқ таглиги ҳаво
қаршилигини камайтириш мақсадида барча томондан юқорига
текис ва силлиқ қайрилган эди. Худди шу нарса ўзига хос
пишиллашни вужудга келтирар, бу эса ўз навбатида
назоратчилар пайдо бўлишининг биринчи белгиси эди.
Улар барча назоратчилар каби баланд бўйли, кенг ва текис
юзли, узун сочли эдилар. Танлари оч жигар ранг тусда эди.
Уларнинг қоп-қора кийимлари, уни янада қорайтириб
кўрсатаётган кумуш рангли камарбандлари ва ўйма нақшли
тугмалари афт-башараларини деярли бир хил қилиб қўйганди.
Назоратчиларнинг бири бошқариш пультида ўтирарди.
Иккинчиси эса чаққонлик билан сакраб ерга тушди.
—
Ҳужжатингизни кўрсатинг!
Назоратчи кўрсатилган резидентлик қоғозига кўз ташлади-
ю, уни Теренсга қайтарди.
—
Сиз бу ерда нима қилиб юрибсиз?
—
Офицер, мен кутубхонага бормоқчийдим. Мен бундай
имтиёзга эгаман.
—
Шеригингизнинг резидентлик имтиёзи йўқ, — деди кескин
назоратчи.
—
Унга мен жавобгарман.
Назоратчи елкасини қисди.
—
Хоҳишингиз. Резидентларда имтиёз бор, лекин улар
сквайр эмаслар. Ёдингиздан чиқмасин... Ҳов анави бино —
www.ziyouz.com
kutubxonasi
27
Do'stlaringiz bilan baham: |