Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Лона!
“Бўлиши керак”. Шу сўзлар қизнинг юрагига оғир ботди.
Рикнинг “илгариси” бутунлай бошқа дунё эди. Бу нарса аниқ,
чунки унинг ёдига тушмаган биргина сўз “кирт” эди. Лонага эса
Рикни Флоринада энг муҳим ҳаётий
нарсани билдирадиган
ушбу сўзга ўргатишга тўғри келди.
—
Нималарни эслаяпсан? — сўради қиз.
Рикнинг ҳаяжони тўсатдан босилди. У иккиланарди.
—
Буни тушуниш қийин, Лона. Мен фақат, ўз хизматимни ва
вазифамни эсладим. Бутунлай бўлмаса ҳам, қисман аниқ
биламан.
—
Мен Ҳеч Нимани тадқиқ қилганман.
Қиз ўз ҳаётида "тадқиқ қилиш" иборасини эшитмаганди,
шундай бўлса-да, савол берди:
—
Айт-чи, Рик, бу қандай хизмат? Ҳеч нарсани тадқиқ қилиш
мумкинми? Бу иш эмас-ку!
—
Мен “ҳеч нарса” деганим йўқ. Ҳеч Нимани тадқиқ
қилганман. Катта “Ҳ” ва катта “Н” билан ёзилади.
—
Барибир, маъно ўзгармайди-ку?
—
Йўқ, албатта. — У чуқур хўрсинди. — Буни тушунтириб
беролмасам керак. Эслаганларим фақат шунинг ўзи. Лекин,
хизматимнинг муҳим ҳисобланганини ҳис қиляпман. Илгари
жиноятчи бўлганлигим ёлғон гап!
***
Бу ҳодиса, у биринчи марта сўзлаганда рўй берганди. У
шундай тўсатдан гапириб юбордики, қизнинг эси чиқиб кетди.
Қиз ҳатто Резидент билан маслаҳатлашишга ботинолмади.
Келгуси дам олиш кунида Лона Рикни шаҳарга, докторга
кўрсатгани олиб борди.
Текширувдан сўнг доктор қизнинг олдига чиқди.
—
Сиз бу одамни қачон учратдингиз?
www.ziyouz.com
kutubxonasi
16
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Қиз эҳтиётлик билан, кераксиз тафсилотларсиз, Резидент ва
соқчиларнинг номини қўшмай Рик ҳақида сўзлаб берди.
—
Демак, сиз у ҳақда ҳеч нарса билмайсиз?
—
Илгари у ким бўлганидан асло хабарим йўқ.
—
Бу одам руҳият зонди таъсирига дучор қилинган.
Бунинг
маъносини биласизми?
Аввалига қиз бош чайқади, сўнг пичирлади:
—
Бу нарса ақли ожизларга нисбатан ишлатиладими, доктор?
—
Жиноятчиларга ҳам. Ақлни жойига келтириш ёки ўғирлаш
ва ўлдиришга бўлган иштиёқни сўндириш учун.
—
Аммо Рик ҳеч қачон ўғирлик қилган эмас, — ҳайрон бўлди
Лона.
—
Аввал у нима ишлар қилиб юрганини сиз қаердан биласиз?
Ҳозир буни аниқлаш мушкул. Зонд билан жуда қўпол ва чуқур
таъсир кўрсатилган. Онгнинг қайси қисми буткул ишдан
чиққани, қайси қисми хиралаштирилгани номаълум. Бу кимса
ҳамиша кузатув остида бўлиши лозим.
—
Йўқ, йўқ! У мен билан қолади. Доктор, мен ўзим унга
қарайман!
Тиббиёт ходимининг қовоғи солинди,
аммо янада
мулойимроқ сўз қотди:
—
Ҳа, айтгандай, сиз ҳақингизда ўйламабман. Балки унинг
онгида бирор ёмонлик қолдиқлари бордир. У сизга зиён-заҳмат
етказиши ҳам мумкин.
Шу пайт ҳамшира Рикни етаклаб чиқди. У Рикни гўё ёш
боладек тинчлантирар, овутарди. Рик қўли
билан бошини
ушлаганча, атрофга бефарқ нигоҳ ташлади. Кўзи Валонага
тушгач, унга қўлларини чўзиб талпинди.
—
Лона!
Қизни маҳкам қучоқлаб олди. Рикнинг бошини меҳрибонлик
билан елкасига қўйди-да, докторга қаради:
—
У ҳеч қачон менга ёмонлик қилмайди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
17
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Барибир, бу ҳақда тегишли жойга маълум қилиш керак.
Шу аҳволда назоратдан қандай қочган экан?
—
Демак, уни мендан тортиб олишадими, доктор?
—
Бошқа илож йўқ. Қонунга бўйсуниш шарт.
Улар орқага қайтишар экан, Валонанинг кайфияти бузилган,
аламидан Рикни бағрига босарди.
Орадан бир ҳафта ўтгач, гипервидеодан бахтсиз ҳодиса
туфайли ҳалок бўлган бир доктор тўғрисида хабар қилдилар. У
электр тармоғи билан боғлиқ
авария пайтида фалокатга
йўлиққанди. Тиббиёт ходимининг исми қизга танишдек туюлди
ва кечаси уни ўзининг қоғозларидаги ном билан солиштирди.
Исмлар мос келди.
Кейинчалик, Рик анча нарсани тушунадиган бўлиб
қолганида, қиз докторнинг гапларини айтиб берди ва тинч
юришни истаса, қишлоқдан четга чиқмасликни маслаҳат берди...
Do'stlaringiz bilan baham: