Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Мактаб амалиѐтчи психологининг маърузалари



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

 
Мактаб амалиѐтчи психологининг маърузалари 
Маърузангиз аввало байрам, ақлий ўйин, қониқишга айланиши зарур. Сиз 
ҳаѐтга ишонч, яхшилик кўзи билан қаровчи инсон ролини ўйнайсиз, бундай 
роль бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар учун маҳсулдордир.
- сиз нейтрал «маълумот берувчисиз», психологик билимларни таклиф 
қиласиз, тингловчилар ўзлари нимани қандай бажаришни ҳал қилади. Ушбу 
роль ота-оналар олдида нутқ сўзлаѐтганда қўл келади.
- сиз ҳаѐт фаолиятингиз, инсон унинг ҳаѐти, таълим ва тарбияси ҳақида 
хотиржам фикр юритасиз. Бундай ролни зиѐли ота-оналар ва юқори синф 
ўқувчилари аудиторияда ўйнаш мумкин.
- сиз маърузангиз давомида болаларни севиш, уларни психологик қўллаб 
қувватлаш ҳақида тўхталасиз. Бунда ўқитувчилар ва ота-оналар тингловчингиз 
бўлади.
Психологик маърузани бошлаш мумкин бўлган сўзлар ва ифодалар. 


31 
Ҳар бир маърузачининг дастлабки сўзлари тингловчиларга ишонтирувчи 
таъсир кўрсатишни яхши билади. Кимнинг олдида нутқ сўзлашингизга қараб, 
ўзингизга ѐққан ифодаларнинг биридан бошлашингиз мумкин.
―Ўзингизга ѐққанини танлаш машқи‖ Сиз ўқитувчилар олдида нутқ 
сўзласангиз: 
- Ассалому алайкум! Бугун сиз билан мураккаб муаммони муҳокама 
қиламиз..» (мулоқатнинг жиддий ва муаммоли бўлишини эслаши, аудиторияда 
«тенглик» позициясида ўзаро таъсир кўрсатиш мумкин»)
- Ассалому алайкум. Психологнинг ўқитувчилар олдида нутқ сўзлаши ҳам 
осон, ҳам қийин, бунинг осон томони шундаки, бизнинг олдимизда-умумий 
мақсад - ўкувчиларга таълим ва тарбия бериш мақсади турибди. Шунинг учун 
қийинки, қисқа мулоқат чоғида умумий муаммони ҳал қилишда бирлашиш, 
биргаликда умумий тил топиш зарур. (Психолог аудиторияга шериклик асосида 
касблараро ўзаро таъсир установкаси билан мурожат қилади) 
―Менинг қарашларим: психолог маълум психологик педагогик 
тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин, бу муҳим албатта. Лекин ўқитувчи қийин 
ўсмирлар ѐки орқада қолаѐтган ўқувчини тарбиялаш бўйича ўзининг кўп 
йиллик тажрибасига таяниши зарур‖. 
Мен сизга психологияга қизиқиш намоѐн қилганингиз учун ташаккур 
билдирмоқчиман. Кўчада кучли ѐмғир ва момақалдироқ бўлишига қарамасдан, 
зал тўла одамларни кўраяпман (маъруза бошлашдан олдин ҳиссий ижобий 
муҳитни яратиш). 
- Дўстлар агар тингловчилар унчалик кўп бўлмаса, яқиндан суҳбатлашиш 
имкони мавжуд бўлади. Бугун бизда нафақат маъруза балки, диалог мулоқот 
суҳбат бўлиб ўтади. (Агар аудиторияга кам одамлар йиғилган бўлса, 
зўриқишни йўқотиш учун юқоридаги сўзлардан бошлаш мумкин). 
Сиз ота-оналар олдида нутқ сўзламоқчисиз. 
―Ҳурматли ота-оналар! Мени ўзларингизга яқин қабул қилишингизни 
ҳоҳлардим! ―Психолог‖ ҳаѐтда қандай қилиши кераклиги» ҳақида гапириб 
беради, ҳаѐт шунчалик мураккабки уни психологик қонунлар билан бошқариш 
қийин» деб ўйлаѐтган бўлсангиз керак. Сиз ҳам, мен ҳам қийин ҳаѐтий 
вазиятдамиз. Фарзандларимиз ҳақида гаплашайлик. (Эмпатик ўзаро таъсир, 
«тенглик» асосида суҳбатнинг бошланиши)
- Юзларингиздан қаттиқ чарчаганингиз кўриниб турибди. Маърузага 
ишдан кейин келганингиз кўриниб турибди. Маъруза сизлар учун қизиқарли ва 
фойдали бўлишига ҳаракат қиламан. 
(Ҳиссий қўллаб - қуватланишни ифодалаш, илиқ шахслараро муносабатни 
шакллантириш)


32 
- ўзимни таништиришга ижозат беринг! Оилалиман икки қизим бор, мен 
фақат психология бўйича мутахассис бўлиб қолмасдан икки фарзанднинг 
онасиман. Барча оилаларда бўлгани каби бизнинг оилада ҳам муносабатларда 
муаммо ва қийинчиликлар бўлиб туради. Биз уларни ҳал қилишга ҳаракат 
қиламиз. Бугун оилавий муаммоларни қандай ҳал қилиш ҳақида гаплашамиз. 
(Ҳиссий очиқликни намоѐн қилиш «тенглик ва ҳам фикрлик» суҳбатга 
тайѐргарлик. 
Сиз юқори синф ўқувчилари олдида нутқ сўзламоқчисиз 
- Қадрли дўстлар! «Маъруза олдидан сизларни кўрганимдан хурсандман: 
барчангиз ѐш кучга тўлган ва ҳамма нарсага қизиқувчансиз. Бугунги 
маърузамиз мавзуси сизларга қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Маърузани 
бошлашдан олдин, маърузамиз суҳбат шаклида ўтса, янада яхши бўларди. Бу 
муаммо бўйича ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин, мен бўлса ўз 
фикримни билдираман. (Аудиторияни ҳиссий қабул қилиш, ҳамкорликдаги 
диалог таклиф этиш).
- «Маърузага келганингиздан жуда хурсандман. Сизларни психологик 
муаммолар қизиқтирса керак. Маърузада қизиқишларингизни эътиборга 
олишга ҳаракат қиламан. (Юқори синф ўқувчилари қизиқишларини, ҳиссий 
қўллаб-қувватлаш:
Шундай қилиб, қуйидаги хулосаларга келамиз. Мактабда Амалий 
психология бўйича маъруза ўқиш осон эмас. Кўп омилларни ҳиссобга олиш 
зарур: аудиторияга мослашиш, уларнинг тилида гапириш, маъруза 
тингловчиларга қизиқарли бўлишига ҳамда уларнинг эҳтиѐжларини 
қондиришга ҳаракат қилиш зарур. Маърузаларни психологик қилиб ўқишга 
ҳаракат қилиш керак, ўз образини чиройли, очиқ қизиққувчан, бой ҳаѐтий 
тажрибага эга инсон сифатида намоѐн қилиш керак, шахсий фикрни айтишга 
интилиш зарур, ўзингиз ҳақингизда ўринли гапириб беришингиз мумкин. Ҳар 
қандай аудиторияни сиз психолог, инсон сифатида ҳаѐтингиз ҳис-
туйғуларингиз қизиқтиради. Агар тингловчилар инсон, мутахассис сифатида 
ишонч ҳосил қилсалар, сиз маърузада берадиган маълумот ва билимларни 
қабул қиладилар. Маърузангизни фаол ва ҳиссий қилиб бошлашга интилинг, 
уларнинг диққатини фаоллаштириб, биргаликдги руҳий суҳбатга чорланг. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish