Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Физиологик кўринишлари:
Нафас олишнинг тезланиши, юрак уришининг тезлашиши, юздаги оқариш 
ѐки қизаришлар, қондаги адреналиннинг кўпайиши, терлаш. 
Психологик кўринишлар:
Психологик функциялар динамикасининг ўзгариши, кўп ҳолатларда 
фикрлаш қобилиятининг секинлашиши, фикрни бир жойга тўплай олмаслик, 
хотиранинг кучсизланиши, сезиш функцияларининг камайиши, қарор қабул 
қилишнинг секинлашиши. 
Шахсий кўринишлар:
Ишончсизлик ҳосил бўлиши ўз-ўзини кузатишни камайиши барча 
ҳаракатларда ҳолатсизлик ижодий ҳол қилиш борасидаги пассивлик, 
ҳовлиқиши, қўрқув ҳаяжонланиш кабиларнинг кўпайиши. 
Тиббий кўринишлар: 
Асабийлашишининг 
кучайиши, 
бақирғчақирлар, 
ҳушдан 
кетиш, 
кучсизланиш, бош оғриги, уйқусизлик 
Инсон экстремал ҳолатга тушганда эмоционал ҳолати бирдан кўтарилади. 
У бу ҳолатдан чиқиб кета олмаслигидан қўрқади. Натижада одам ўзини қўярга 
жой топа олмайди. Бундай ҳолат ўсиши натижасида у ўз вазифасини 
кераклигича бажарара олмайдиган ҳолатга тушади; хатолар кўпаяди, 
топшириқларни ўз вақтида бажара олмайди. Режалаштириш ва ўз ишига тўғри 
баҳо бериш ҳолати бузилади. Бу воқеаларнинг барчаси салбий эмоцияларни 
келтириб чиқариб, унда ўз кучига ишонмаслик, ўзига тўғри баҳо бериш 
процессии камаяди. Буниниг натижасида у кўпроқ хатоларга йўл қўяди ва 
стресс ҳолатига яқинлаштиради. 
Бизнинг ҳаѐтимиз битмас-туганмас ҳаяжонли даврлардан иборат: 
1. Инсон идроки қандайдир муаммолар билан тўқнашади. 
2. Идрок бу муаммоларни ҳал қилиш учун курашади. 
Агар биз бу муаммони ҳал қила олмасак, ѐки кўнгилдагидек ҳал қила 
олмасак тушкунлик ҳолатига тушамиз. Биз бу тўсқинликдан ўтиш учун кўплаб 
хатоларга йўл қўямиз. Бу хатоларнинг энг кўп тарқалганларидан бири шундан 
иборатки, биз кичкини муаммони ҳал этиш учун жуда катта куч сарфлаймз ва 
натижада ишлаб чиқаришда эмоционал танқисликни ҳосил қилади. 
Муваффақиятсизликка эътиборни кучайтириши, хато қилишдан қўрқиши 
иккинчи тез учрайдиган хатодир. Ўз муваффақиятларни эслаб қолиш, 
муваффақиятсизликни 
эсламаслик 
эса 
инсон 
психологиясига 
роҳат 


211 
бағишлайди. Кўплаб ўспиринлар хатоларга йўл қўйилиши натижасида 
ишончсизсизлик ҳолатига тушиб қолади. Шунинг учун одамлар мақтаниш каби 
ҳолатларни ўзида ривожлантириб фикрни ўзинин муваффақиятли ишларига 
қаратса, яшаш ва меҳнат қилиш осонлашади. 
Стресс-бу ҳаяжонланишнинг юқори нуқтасидир. Стресс танқислиги 
даврида қонга адреналин қуйилади. Бу эса қўшимча куч пайдо бўлишига ѐрдам 
беради. Психологик даражасида эса шахсни активлашишига ѐрдам беради. 
Активлашишнинг кучайиши натижасида эмоционал қувватнинг ошиши аффект 
ҳолатига олиб келади. 
Аффект бу ўзига хос дилдаги ҳаяжонланиш бўлиб, кучли ва нисбатан 
қисқа эмоционал ҳолатдир. Аффект даврида организмда жиддий ўзгаришлар 
ҳаракатланиши жараѐнида, физилогик кўрсатмаларда психологик реакцияларда 
ҳосил бўлади. Аффект иложсиз шароитда, одам кутилмаган ва хавфли воқеадан 
чиқиб кетиш йўлини топмаган вақтда ривожланади. Аффект асосида эмоционал 
дарғазаблик ѐтади. Бу ҳолатда инсон организмида катта куч пайдо бўлади ва у 
бу кучдан халос бўлиши керак бўлади ва у бу кучдан халос бўлиши керак 
бўлади. Бу ҳолат асосан жисмоний шаклда бўлади. 
Масалан: ортиқча салбий эмоциянинг кучи сабабсиз муштлашиши, айрим 
предметларни синдириши, йиртиш, ниманидир отиб юбориши, уриши ва бошқа 
воқеалар орқали чиқариб юборилади. 
Дарғазаблик эмоциясини йўқ қилишнинг яна бир йўли сўкинишдир. 
Аффект ҳолатини тушунган ҳолда контрол қилиш ва қатъиятлик тўхтаб қолиши 
мумкин. Лекин кўп ҳолатда жиноятлар аффект ҳолатида содир этилади, чунки 
одам тинч пайтида бундай жиноятларга ҳеч қачон қўл урмайди. Одам аффект 
бошқаларнинг ѐрдамига ва кузатиб туришига муҳтож бўлади. Аффектнинг 
бошланиши –амма вақт стресс ҳолатдир. Шунинг учун одам ўзини чуқур 
стрессгача олиб бормаслиги ва уни йўқ қилишни ўрганиши муҳим аҳамиятга 
эга. 
Бизнинг ҳаѐтимиз реал воқеалардан ҳосил бўлади. Лекин биз бу 
воқеаларга ўзимизча баҳо берамиз. Шундан кўринадики, у субъектив баҳодир. 
Агар бизнинг кайфиятимиз ва нима қилишни билмай қолсак бизни ўраб олган 
ҳаѐт ҳам бизга ѐмон кўринади; агар биз дунѐқарашимизни оптимистик руҳга 
ўзгартирсак ўз кучимизга кўпроқ ишона бошлаймиз ва ҳаѐт бунчалик ѐмон 
эмаслигин кўрамиз. Бундан чиқдики, стресс ҳамма вақт ҳам ташқи ҳолатнинг 
таъсири бўлмай, бизнинг ички дунѐмизга ҳам боғлиқдир. Ҳар қайси шахс 
асабийлашишини тўхтатишга ҳаракат қилади, чунки у ҳаѐтини заҳарлай 
бошлайди. Бунинг учун бир нечта йўл қўлланилади. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish