Халқаро валюта жамғармаси: Молиявий дастур модели.
Халқаро валюта жамғармаси томонидан фойдаланиладиган Молиявий дастур модели (Financial Programming Model, FPM) қуйидаги жиҳатларни:
1) тўлов баланси дефицитининг молиялаштириш ҳажмини;
2) экспорт ўсиши ҳажмини (айирбошлаш курси камайишини ҳам);
3) тўлов балансини маҳаллий молиявий вазиятга боғлаш орқали маҳаллий кредит ҳажмининг ўсишини аниқлайди.
Авваламбор, тўлов баланси ва халқаро захиралар учун кредит ажратиш мақсадлари белгиланади. Сўнг тўлов баланси дефицити молиялаштириш ҳажми аниқланади. Экспорт ҳажмининг ўсиши учун керакли бўлган сиёсат чоралари қисқартирилади. Шундай қилиб, молиялаштиришдаги эҳтиёж, тўлов балансининг мақсадли қиймати ва баҳоланган қиймати (экспорт ўсишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасидаги фарқ билан белгиланади.
Молиялаштиришга бўлган талаб ҳажми номинал даромад ўсишининг экзоген тахминларидан келиб чиқади. Шундан сўнг, маҳаллий кредит (банк секторидан) берилиши мумкин бўлган юқори ҳажми аниқланади.
Мазкур моделнинг энг асосий хусусияти сифатида y- реал вақтдаги ишлаб чиқаришнинг экзоген тарзда белгиланиши ҳисобланади. (мисол учун, маҳсулот бозорида узоқ муддатли мувозанат). Номинал ЯИМ бўлмиш Y, P нархлар даражаси билан белгиланади (миллий валютада белгиланган, маҳаллий ва жаҳон бозоридаги нархларнинг ўртача қиймати)
9. Y = P * y.
Мазкур модель тахминида, реал ишлаб чиқариш ёки даромадга сиёсий чораларнинг таъсири бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ҳар қандай чекловчи ёки кенгайтирувчи сиёсий чоралар таъсири мазкур моделдан бўлак тарзда таҳлил этилиши керак бўлади. Иқтисодиётнинг реал ва молиявий томонлари ўртасидаги боғлиқлик пул талаби – MD билан ифодаланади ва у доимий равишда номинал даромаддаги ўзгаришларга таъсир этади. D эса икки давр ўртасидаги ўзгаришларни ифодалайди. Шу билан бирга, v пул оқими тезлигининг тескари қиймати:
10. MD = v · dY
Мазкур модель, ўз навбатида, ҳар бир номинал ишлаб чиқариш қиймати учун мос келадиган пул миқдори бўлиши кераклигидан келиб чиқади; M=v · P · y, ва шу билан бирга, берилган даромад ўсиши кўрсаткичи, пул оқими ўсиши кўрсаткичи билан бирга бўлишини тақозо этади. Ушбу моделни битта элемент сифатида эмас, балки пул талаби билан инфляция ўртасидаги тасодифий боғлиқлик сифатида тушунилиши керак бўлади.
11. dMS = dMD = dM
Мувозанат ҳолати шуни таъкидлайдики, кредит оқими ҳажми МS пул талаби ҳажмига қараб ўзгариб боради ва сиёсий восита сифатида қаралмаслиги таъкидланади. Қолаверса, юқорида келтирилган модель Марказий банкнинг аҳоли истаётган хорижий валютани маҳаллий валютага айирбошлаш мажбурияти мавжудлигидан ҳамда тартибга солинмаган валюта бозори назариясидан келиб чиққан ҳисобланади. Аҳоли учун кўпроқ пул миқдори керак бўлган ҳолда, хориждан қарз олишлари мумкин ва Марказий банк уни алмаштиришига тўғри келади. Мазкур моделда фоиз ставкаси ажратилган ҳолда бўлганлиги учун кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда юқоридаги тахмин кузатилмайди. Шу билан бирга, хорижий кредитлар бўйича чекловлар бўлмаган ҳолда, ички фоиз ставкаси халқаро даражага яқинлашади ва тенглашади. Қолаверса, юқоридаги моделда фоиз ставкасининг ҳисобга олинмаганлиги, инвестиция ҳажмининг ўсиши учун керакли пул-кредит сиёсатини таҳлил этиш имкониятини бермайди. Кейинги ўринда эса пул ҳажмининг ўсиши dМ, шу билан бирга, маҳаллий валюта ҳисобланадиган, хорижий валюта захираларининг ўсиши dР билан бирга ҳисобланади.
12. dM = dR + dDp +dDg
Юқорида тенглама билан келтирилган модель Марказий банкнинг бухгалтерлик ҳисоб-китобини ифодалайди. Шу билан бирга, ҳукумат учун автоном ҳисобланган Марказий банкдан ўзга банк сектори вакиллари мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак бўлади. Қолаверса, юқорида Dp – Марказий банкнинг хусусий секторга ажратган кредитлари бўлса, Dg – Марказий банкнинг давлат секторига ажратган кредит ҳажми ҳисобланади. Мазкур моделнинг ўнг томондаги қиймати Марказий банкнинг активларини, чап томондагиси эса мажбуриятларини ифодалайди. Мисол учун, хусусий секторга ажратиладиган кредит ҳажми ўсиши пул ҳажмининг ҳам шундай миқдорда ўсишига олиб келади.
Юқорида келтирилган (9–12) тенгламалар билан ифодаланган модель иқтисодиётнинг монетаристик қараш орқали қандай фаолият олиб бориши тўғрисида маълумот беради: реал ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан мувозанатсиз, пул ҳажмининг ортиши, нархнинг (инфляция) ортишига олиб келиши тушунилади. Ўз навбатида, инфляция даражасини ушлаб туриш учун реал ишлаб чиқариш ўсиш ҳажми билан Марказий банк ажратаётган кредит ҳажмлари ўзаро мувознатда бўлиши керак бўлади. Бундай хулоса (11) тенглама натижаси сифатида, яъни ҳар қандай кредит ҳажмлари ўзлаштирилади ва кредит ҳажмлари ортиши бу пул ҳажмининг ҳақиқий ўсиши билан тенглиги тушунилади. Шу билан бир қаторда, аҳолининг турли нарсалар сотиб олиш эҳиёжи мавжуд бўлганлиги учун доимий пул оқимини ўзлаштиради. Агарда мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмлари барқарор бўлиб, мавжуд пул ҳажмлари ортса, шунга мувофиқ нарх ҳам маҳсулот талабини қондириш мақсадида кўтарилади. Шунга қарамай, реал шароитларда пул ҳажмининг ортиши автоматик тарзда ўлаштирилмаслиги ҳам кузатилиши мумкин бўлади. Бу эса, фоиз ставкасини пасайтиради ҳамда инвестиция кириб келишини рағбатлантиради ва пулга бўлган талабни оширади. Шунинг учун ҳам, молия бозоридаги мувозанат паст фоиз ставкаси ва юқори ишлаб чиқариш даражаси билан ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Инфляция даражасидан ташқари, хорижий захиралар (ёки тўлов баланси) Халқаро валюта жамғармасининг кредит линияларига кирувчи асосий йўналишлардан ҳисобланади. Иқтисодиётнинг реал томонидан қараганда, хорижий валюта захиралари ва савдо баланси ўртасида қуйидаги тенгламага эга бўламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |