Қайта кўриб чиқилган минимал стандарт модель



Download 337,78 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi337,78 Kb.
#271546
1   2   3   4   5
Bog'liq
ekeonometrika (6)

Жаҳон банки модели: RMSM.
Жаҳон банкининг таҳлилий мақсади аввалам­бор, иқтисодий ўсишни молиялаштириш ман­баларини аниқлашдан бошланади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш пировард мақсад сифа­тида экзоген, яъни ташқи тарзда берилади. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ишлаб чиқариш қувватларининг ҳам ўз навбатида ўсишини талаб этади, шунинг учун ҳам инвести­ция дастурлари ишлаб чиқариш мақсадларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ишлаб чиқариш қувватларига эришиш учун молиялаштирилиш муҳим аҳамият касб этади. Инвестицияларнинг молиялаштирилиши маҳаллий, хусусий, давлат сектори ёки хорижий жамғармалар ҳисобига амалга оширилади. Маҳаллий тасарруфдаги соф даромад сифатидаги маҳаллий жамғармалар ва хорижий жамғармалар (грант ва кредитлар) бир­галикда Жаҳон банкининг инвестиция дастур­ларини молиялаштирувчи манбалари ҳисобланди. Давлат томонидан инвестиция дастула­рини рағбатлантириш учун солиқлар фоизини тушириши ва истеъмол ҳажмини пасайтириши мумкин. Бу эса, ўз навабтида, ушбу маҳаллий жамғармаларнинг ўсишига олиб келади. Ҳақиқий ва керакли бўлган жамғарма ҳажми ўртасидаги тафовут эса Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади.
Ишлаб чиқариш ҳажми фақатгина ишлаб чиқариш қувватлари билан белгиланади. Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олган ҳолда, мазкур модель талабнинг ишлаб чиқаришга таъсирини эътиборсиз қолдиришини келтириб ўтиш жоиздир. Шу билан бир қаторда, капитал ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида (даромад доирасида) доимий боғлиқлик мавжуд бўлади, яъни қўшимча маҳсулот ҳажми қўшимча капитал ҳажмини кўпайтиради. Бу эса, ўз навба­тида, меҳнатнинг капитал билан ёки капиталнинг меҳнат билан ўрнини боса олмаслигидан дало­лат беради. Қолаверса, тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисидаги тахмин билан бир қаторда, ишсизликнинг келиб чиқишига ҳам капиталнинг етишмаслигини англатади. Мате­матик модель сифатида бу қуйидаги формула билан келтирилиши мумкин бўлади:

бу ерда: y - соф ишлаб чиқариш ҳажми ёки реал шартлардаги ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), ЯИМ бу ерда даромад каби бир хил бўлади;
icor - қўшимча капиталнинг даромадлилик коеффициенти;
k - маълум вақтдаги капиталнинг миқдори;
d - маълум вақт доирасидаги ишлаб чиқариш ҳажми ёки капитал захиралари ўзгаришини ифо­далайди;
dk - хусусий инвестицияларни назарда тутади.
Юқорида келтирилган 1-моделни мавжуд бўлган инвестициялар даражаси доирасида ЯИМнинг ўсишини изоҳловчи сифатида келти­риш мумкин. Мазкур фомула Жаҳон банкининг ёндашуви ва фикрлаш модели ҳисобланади ва ундан давлатлар томонидан устувор белгиланган иқтисодий ўсишни кўриб чиқиш учун фойдала­нилади. Шу нуқтаи назардан, мазкур модель керакли бўлган иқтисодий ўсиш учун инвестиция ҳажмини аниқлаб беради.
Хусусий жамғарма хусусий қатъий соф фойда сифатида қаралади. Микро (шахс ва корхона доирасида) даражада бунинг, даромад даражаси юқори ёки паст бўлишига қарамай, шахсларнинг доимо солиқдан сўнг соф фойдасининг 20% ни жамғариши тушунилади. Бу эса шахслар ҳар доим даромадининг даражасидан қатъий назар, соф фойдасининг 80%ини сарф этишини тақозо этади. Бунда макро даражада ҳам боғлиқлик сифатида, хусусий сеcтор даромадининг дара­жаси ва тақсимотидан қатъий назар, фақатгина 20% соф фойдасини сақлаб қолиши мумкинли­гини назарда тутади. Бу эса ўз навбатида қуйидаги истеъмол қилиш функциясини беради:
2. cp = (1 – s) · (y – t)
бу ерда: cp - реал хусусий истеъмол;
s - жамғарма даражаси;
t - хусусий секторнинг давлатга тўлаган тўғридан-тўғри солиқлар ҳажми.
Бу ерда фоиз ставкаси ҳисобга олинмаганлиги учун Жаҳон банки фоиз ставкасини шахсий жамғарма таъсирига оид қўшимча ҳисоб-китобларни ўзи амалга оширади. Шундай қилиб, кўтарилган реал фоиз ставкаси барқарорлаштириш дастури ҳисобланади.
Импорт ҳажми умумий реал даромаднинг барқарор улуши ҳисобланади. Бу ҳудди ўзгармас жамғарма даражаси фикрига асосланган ҳолда тузилган, лекин бу ерда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги даромадлар тақсимланиши импортга таъсир қилмайди. Импорт ҳажми функцияси қуйидагича келтирилади:
3. z = a · y,
бу ерда: z - импорт ҳажми; a - иқтисодиётдаги импорт тенденцияси.
Мазкур боғлиқликлар, ўз навбатида, молия­вий ҳисоботлар боғлиқлиги билан уйғун бўлиши назарда тутилади. Яъни истеъмол, инвестиция ва экспорт ҳажмлари таклиф (ишлаб чиқариш ва импорт) ҳажмларидан ортиши мумкин эмас­лиги:
4. y +z = cp + cg +dk +x

бу ерда: x - экзоген экспорт ҳажмининг омили.


Шу билан бирга, юқоридаги формула жамғарма ва инвестиция ҳажмлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиш учун қуйидагича келти­рилиши ҳам мумкин:
5. dk = (v – t – cp) + (t – cg) + (z – x) =s * (y – t) + (t – cg) + (a * y – x)

бу ерда: cg - давлат харидлари (public consumption).


Бу ерда инвестициялар хусусий ёки давлат жамғармаларидан ёки соф импортнинг ресурс­лар оқимидан келиб чиқишини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, соф импорт хорижий жамғарма сифатида тушунилади, яъни чет эл мамлакатлари маҳсулот сотиб олишдан кўра кўпроқ маҳсулот сотиши орқали активлар тўпланиши тушунилади. Жаҳон бозоридаги маҳаллий маҳсулотларга бўлган талабнинг салбий ўзгариши даврида, инвестициялар ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш дастаклари сифатида хорижий жамғармаларни жалб этиш ва кўпайтириш орқали амалга оширилади. Бу эса доимий ишлаб чиқариш даражаси билан боғлиқ бўлади. Экспор­тнинг қисқариши ишлаб чиқаришнинг камайти­рилишидан кўра, кўпроқ (хорижий) жамғармалар беради. Инвестициялар жамғармалар билан аниқланишини ҳисобга оладиган бўлсак, экс­портнинг қисқариши иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Буни қуйидагича келтириш мумкин:
6. dk = (s + a) · v + (1 – s) · t – cg – x
Бу ерда инвестицияларнинг керакли манба­лари ва иқтисодий ўсишни кўриш мумкин бўлади. Мақсад эришилган даромаднинг юқори бўлиши, хусусий жамғарма ва импорт ҳисобига инвестициялар ҳажми ҳам юқорилигида намоён бўлади. Қолаверса, солиқларнинг давлат жамғармалари ҳажми ортишига таъсири туфайли, инвестициялар ҳажмини ҳам оширади. Аммо, солиқлар хусусий жамғармаларга салбий таъсир этиши мумкин, чунки соф даромаднинг камайи­шига олиб келади. Шу билан бирга, истеъмол ва экспорт ҳажмининг ортиши ўз навбатида ресурс­ларнинг тақсимланишига таъсир этиши орқали инвестиция ҳажмининг камайишига олиб келади. Мақсад иқтисодий ўсиш бўлгани учун ва унинг дастаклари сифатида истеъмол ва солиқлардан фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан, ўсишни рағбатлантириш учун солиқларни ошириш билан давлат дефицитини камайтириш ёки давлат хара­жатларини камайтириш йўллари белгиланади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур модель капи­тал талабини акс эттирмайди. Аммо, шубҳасиз капиталга бўлган талаб, мавжуд захираларга ёки умумий жамғармалар ҳажмига тенглигини кўрсатади. Яъни жамғарилган капитал автоматик тарзда молиялаштирилишини назарда тутади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, иқтисодий ўсиш тўлов баланси мақсадлари билан икки хил парадоксни юзага келтиради: 1) инвестициялар даромадни кўпайтиради ва бу, ўз навбатида, импортни ҳам оширишига сабабчи бўлади; 2) экспортнинг ошиши инвестициялар оқимини қисқартиради. Тўлов баланси соф халқаро савдо ва капитал оқимларидан келиб чиқадиган хори­жий валюта тушуми сифатида белгиланади. Қуйидаги формулада изоҳланади:
7. dr = x – a · y – df
бу ерда: dr – тўлов баланси (хорижий валюта соф тушуми хорижий валютада белгиланади);
df – хорижда жойлаштирилган активларнинг ўзгариши (хусусий активлар назарда тутилганда бу капиталнинг қочиши, давлат активлари назарда тутилганда эса хорижий захиралар сифа­тида тушунилади; бу ҳам хорижий валютада белгиланади).
Бу ерда агар df манфий бўлса, бу мамалакат­нинг хориждан қарз олаётганини англатади. Моделнинг мазкур кўриниши мамлакатнинг ташқи қарзларини қандай қайтариши мумкин­лиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди, чунки унда фоиз тўловлари назарда тутилмаган. Бу ерда билвосита df ни давлатнинг иқтисодий сиёсатининг миқдорий тавсифи сифатида кўрилиши, ҳукумат томонидан давлатнинг қанчалик миқдорда қарздорлик юкига бардош бера оли­шини билиш имкониятига эга бўлади. Давлат df ни мамлакатнинг чет элдаги захираларининг камайтирилиши, ташқи қарзларнинг кўпайтирилиши ёки капитал оқимини тартибга солиш орқали бошқариши мумкин бўлади.
Қолаверса, давлат томонидан реал валюта алмашинув курсини импорт ва экспорт ҳажмига таъсир этиш мақсадида бошқарилиши тахмин этилади, бу эса қуйидаги формулада келтири­лади:
8. z = a · y – b · e,
X = x0 + c · e,
бу ерда: е - реал алмашинув курси (хорижий ва маҳаллий нархларнинг нисбати);
b - импортга бўлган талабнинг ўзгариши;
c - экспорт товар ва хизматларини етказиб беришдаги ўзгариш.
Бу эса ўз навбатида, сотиш ёки қайта сотиш натижасида сотилган товар нархининг ўзгаришига мос келади. Жаҳон бозоридаги ҳозирги баҳолар доирасида экспорт товарларга бўлган талаб чексизлиги тахмин қилинади ва шунинг натижаси сифатида етказиб бериш ҳажмини оширади. Нархларнинг кўтарилиши импорт талабини пасайтиради, шу билан бирга деваль­вация (е ошганда) импорт ҳажмини камайтиради ва маълум даромад даражасида экспорт ҳажминнги ўсишини рағбатлантиради. Шуни таъ­кидлаш жоизки, бу ерда номинал бўлмаган иқтисодий дастак сифатидаги реал алмашинув курси назарда тутилади.

Download 337,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish