Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўҒрисида


V. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги



Download 141 Kb.
bet7/8
Sana02.06.2022
Hajmi141 Kb.
#630902
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
173 07.08.2008 узгаргани

V. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
35. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида махсус ўқув режасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
йиллик календарь ўқув жадвали ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;
таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган турли шакллари, воситалари ва усулларини қўллаш;
ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;
таълим олаётганларни оралиқ аттестациядан ўтказиш шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил танлаш.
36. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси белгиланган тартибда:
ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши;
таълим сифати ҳамда ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши;
таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланилаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизиологик хусусиятлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
ўқувчиларнинг мослашиши ва ўзлаштириши;
ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши учун жавоб беради.
VI. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш
37. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бевосита раҳбарлик қилади.
38. Директорга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун — таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи мавжудлиги;
давлат тилини билиш;
ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалик, болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиш;
компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаганлик;
умумтаълим дастурлари ва ўқув қўлланмалари яратишда методик ишланмалар ва тажриба мавжудлиги.
39. Директор ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
40. Директор:
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида ихтисослаштирилган таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
халқ таълими тегишли органлари кўриб чиқиши учун моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади;
педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчининг рейтинг ва академик ўзлаштиришида тизимли пасайиш юз берганда, ушбу ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида тақдимномани тегишли вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларига киритади;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
41. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари директорлари аттестацияси белгиланган тартибда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида педагогика, методика ва кузатув кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
43. Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар, педагог ходимлар ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазмалар ва танловларда) қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчилари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб-қоидаларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиши шарт.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
44. Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг психология, педагогика хизмати мутахассислари томонидан таъминланади.
45. Ўқув-тарбия жараёнига бошқа таълим муассасаларининг ўқитувчилари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин ҳамда ушбу муассасанинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва имтиёзлари уларга жорий этилади.
46. Педагог кадрларни ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ишга қабул қилиш олий ёки биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган тақдирда олий педагогик маълумотли шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ белгиланади.
47. Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик иш ҳажми) ўқув режаси бўйича соатлар сонидан, шунингдек кадрлар билан таъминланганлик бўйича белгиланади.
48. Ўқув йили бошида белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас, ўқув режалари бўйича соатлар сони камайиши ёки синфлар сони қисқариши ҳоллари бундан мустасно.
49. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқиш, дам олиш ва овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида ташкил этилади.
50. Касалликнинг вақтли диагностикаси ва профилактикаси мақсадларида ҳар бир ўқув йили бошида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари диспансер кўригидан (тўлиқ тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишнинг салбий кўрсаткичлари аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссиянинг тавсиясига кўра яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.
51. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатлари ўқувчилари ушбу ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ҳузурида яшаш жойлари билан таъминланадилар.
52. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатларининг ота-оналар ва ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан бирга яшайдиган тарбияланувчилари сони қишлоқ жойларда ўқувчилар бутун контингентининг 5 фоизидан ва шаҳар жойларда 10 фоизидан ортмаслиги керак.

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish