IV. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
22. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг қанча давом этиши ва муддатлари ўқув режалари, дастурлар, календарь ўқув жадвали, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари ва умумтаълим муассасасининг устави билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг қабул квотасини белгилайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Таълим жараёни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларда 5 — 11-синфларнинг махсус ўқув режалари ва дастурлари бўйича ташкил этилади.
Ўқувчиларни 1-синфдан бошлаб ўқишга қабул қиладиган умумтаълим муассасаларида фанларни чуқур ўрганиш 5-синфдан бошланади.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни 7 — 11-синфлар доирасида махсус ўқув режалари ва дастурлар бўйича ташкил этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. 5 — 11-синфларда ўқув-тарбия жараёни ихтисосли фанларнинг асосий курсининг чуқурлаштирилган мазмуни ўрганилишини ва уларнинг амалий йўналтирилганлиги кучайтирилишини, шунингдек ўқувчилар шахси, уларнинг майллари, манфаатлари ва ижтимоий жиҳатдан ўзларини белгилашга қобилиятлари қарор топиши ва шаклланишининг шарт-шароитларини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдоди намоён бўлиши ва ривожланиши динамикаси ўрганилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
26. Таълимнинг мазмуни майллар ва шаклланган манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда касб-ҳунар таълими дастурларини, билимларнинг алоҳида соҳаларини онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришга тайёр бўлган ҳар томонлама интеллектли, тадқиқот меҳнати кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантиришга йўналтирилади.
27. Таълим жараёни шахсга йўналтирилган йўналишга эга бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг ҳар хил турларига анъанавий ва ноанъанавий ёндашиш бирга қўшиб олиб бориладиган ўқитиш ва тарбиялашнинг ихчам шаклларининг кенг доирасига эга бўлади.
28. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси синфлари сони таълим жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган санитария нормалари ва қоидаларига қараб белгиланади.
29. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
30. Лаборатория ишлари ва амалий ишларни бажариш, шунингдек айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлишга йўл қўйилади.
31. Кейинги синфларга ўтказиш ва ўқитиш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган муддатлар ва тартибда ўқувчилар билимларининг якуний аттестацияси натижалари бўйича амалга оширилади.
32. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари битирувчиларига умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
33. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар шаҳарда камида 250 ўқувчи контингенти ва қишлоқ туманларида камида 150 ўқувчи контингенти билан ташкил этилади.
34. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |