Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 август,
173-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорига
1-ИЛОВА
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган синф» деб аталади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда «ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
3. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари таълим жараёнини умумий ўрта таълим давлат стандартларига ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади.
II. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тартиби
4. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (республика муассасалари учун), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.
6. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкаларига эга бўлади.
7. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини аккредитация қилиш аттестация асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, тегишли таълимни бошқариш органи вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.
(71-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори Комиссия раиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |