“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи



Download 93,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi93,42 Kb.
#71085
  1   2   3
Bog'liq
“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи



“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
 Аннотация
Мазкур мақолада Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги тўғрилик ва эгрилик
ғоялари образлар асосида қиёсан таққосланган.
 
Аннотация
В данной статье дается сопоставительный анализ основных образов поэмы “Хайрат ул-
аброр” Алишера Навои исследуется конфликт идеи правды и кривды.
 
Annotation
Comparison ideas of honesty and lie in the base of images of epic poem “Khayrat ul-abror”
by Alisher Navoi is discussed in this article.
 
Таянч сўзлар: тўғрилик, эгрилик, ташбеҳ, тимсол, жанр.
 
Алишер Навоий “Хамса”сининг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр” дидактик руҳнинг
устуворлиги, образлар ранг-баранглиги, ўша давр жамиятидаги бир қатор долзарб
муаммоларнинг рўй-рост очиб берилиши билан “Хамса”нинг кейинги достонларидан
ажралиб туради.
Навоий асарларига қизиқиш, композицион жиҳатлари, образлар тизими, ғояларини
ўрганиш, шоир маҳорати ва илмий фаолиятини тадқиқ қилиш, шеърий асарларининг
мукаммал насрий матнини яратиш борасидаги изланишлар турли давр
адабиётшунослигининг долзарб вазифаси ҳисобланган. Шу жумладан, “Ҳайрат ул-
аброр” достонини ўрганиш ҳам ўтган асрнинг бошларидан бир қатор адабиётшунос


“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
олимларнинг диққат марказида турган. Жумладан, Мақсуд Шайхзода ва Ойбекнинг
“Ҳайрат ул-аброр” достони, ундаги долзарб масалалар тадқиқига бағишланган илмий
ишлари бугунги кун адабиётшунослигининг ғоят қимматли материалидир. Айниқса,
“Ҳайрат ул-аброр”нинг илмий-танқидий матни борасида адабиётшунослар С.
Мутталибов ва Порсо Шамсиевларнинг илмий тадқиқотлари аҳамиятга молик. Бундан
ташқари, Абдуқодир Ҳайитметов (достоннинг насрий баёни матнини тайёрлаган),
Нажмиддин Комилов, Абдурашид Абдуғофуров, Иброҳим Ҳаққулов ва бошқа бир қатор
олимлар ижодида “Ҳайрат ул-аброр” ва унда инсонийлик масалаларининг
тасвирланиши, бадиий тасвир воситалари, образлар тизими, муаллифнинг тимсол
қўллашдаги маҳорати, моҳирлик билан очиб берилган.
[1]
Ҳассос шоир мазкур асарида инсонни ҳар жиҳатдан мукаммаллаштириб борувчи бир
қатор одамийлик фазилатлари тўғрисида тўхталиб ўтган.
“Комил инсон” тушунчаси борасида Навоийнинг ўз мезони бор. Навоий идеалидаги
комил инсон – иймонли, халққа нафи тегадиган, халқ ғами билан яшайдиган, ҳунарли,
камтарин, вафоли, қаноатли, бир сўз билан айтганда, барча инсоний хислатларни
ўзида мужассамлаштирган шахс. Ҳақиқий инсонга хос бўлган фазилатлардан яна бири
бу – ростлик, тўғриликдир. Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида мазкур мавзу
тадқиқига алоҳида мақолат бағишлайди; ростлик, тўғрилик ҳамда ёлғончилик,
эгрилик масалаларига кенг тўхталади.
Навоий тўғриликни бир неча қирраларда кўради:
Биринчидан, кўз ёки назар тўғрилиги. Навоий фикрича “Ростдур ул ким, назари
тўғридур”. Эгри кўзнинг одатини эса, бирни икки кўриш, вазиятни нотўғри
баҳолашдир, дея эътироф этади:
 
Кўзки эрур эгри анинг хилқати,
Бирни ики кўрмак эрур санъати.


“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
 
Шоир мазкур фикрларини достоннинг ўн учинчи мақолатида ҳам давом эттиради.
Жамиятда шундай инсонлар ҳам борки, бундай кишиларнинг фикри, хаёллари бузуқ.
Назари эгри бундай кимсаларнинг кўзига оддий тош – лаъл, садафнинг синиқлари –
инжу, арқон – илон ва оддий игна – найза сингари кўринади:
 
Лаъл ҳисобида тутар хорани,
Инжу сонар борча садаф порани.
 
Ҳам кўринур игна синонча анга,
Ҳам билинур ришта йилонча анга.
Бировнинг дастурхонидаги “қурси патир” (юмалоқ патир)ни осмондаги “бадри
мунир”(тўлин ой), деб бўрттиради. Бироқ улар атрофдаги ҳодисотларни шунчаки
нотўғри кўриш билан кифояланмайди. Балки, шу эгри қараш орқали атрофидаги тўғри
инсонларга нисбатан ҳасад нигоҳини шакллантирган:
 
Улки хаёли бори фосид дурур,
Борча салоҳ аҳлиға ҳосид дурур.
Иккинчидан, қўл ростлиги, тўғрилиги. Навоий талқинича, хатни тўғри ёзадиган


“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
кишилар ҳақиқий соғлом шахслардир: “Ростқалам халқ эрурлар салим”. Шоир хатни
тўғри ёзадиган инсонларни “Тенгри насиб айлаб анга шодлиқ”, дея таърифлайди.
Шоир эгри қўл соҳибини икки маънода тушунади:
1) хатни эгри ёзувчилар, ёлғонни бўрттирувчи котиблар тимсолида;
Эгри хат соҳибининг ўзини ҳам тўғриликка одатланган дейиш душвор: “Эгри дурур
хатки, эмас мустақим”.
2) ўғри-каззоблар тимсолида. Қадимдан халқимизда “қўли эгри” ибораси ўғри
кишиларга нисбатан ишлатилиб, халқнинг уларга нафрати бисёр бўлган. Шунингдек,
“Ўғри қўли кесилмагунча, ўғрилигини қўймас”
[2]
 мақолида халқда бирор шахс ўғрилик
қилганида унга қўлини кесиб ташлаш орқали жазо берилганига ишора бор. Шу
анъанани Навоий ҳам ўз достонида тилга олади:
 
Бўлса илик эгрилик ичра самар,
Эл ани кесмакда туз этгай магар.
Бир ўринда ўғрига “қўлини кесиш” орқали бериладиган жазони лойиқ кўрган шоир бир
ўринда афв этиш, гуноҳларидан ўтиш орқали ҳам унинг зимистон қалбини маърифат
ёғдуси ила равшан қилиш мумкинлигини уқтиради ва бундай юксак вазифани
достоннинг ўн учинчи мақолатида марҳаматли Айюб зиммасига юклайди. Шоир
эътирофича, аслида, ўғри ҳам жамиятнинг аъзоси. Узоқ йиллар давомида халққа
маънавий мададкор бўлиб келган Навоий ўғрига ҳар доим қаттиқ жазони лойиқ
кўриши мумкин эмас эди. Ўғрини кечира билиш ҳам ўғри шахсиятидаги мудраб ётган
тўғрилик хислатларини уйғотиши, уни ростлик водийсига муяссар айлаши мумкин.
Учинчидан, тил ростлиги, тўғрилиги. “Тил поклиги, аввало, инсон лисони – нутқининг
эзгу, олижаноб ният, комил, нуктадон фикрлар, шоирона лутф – фасоҳатли сўз билан


“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
зийнатланган, ёлғон, риё ва қаллобликнинг турфа кўринишларидан холи бўлган,
тўғри, мантиқли ва тамизли хусусиятларидан далолат беради”.
[3]
Навоий талқинича,
фақат назмдаги ёлғон (муболаға)ни тушуниш, кечириш мумкин. Аслида, “сўз аро ёлғон
киби йўқ нописанд”. Навоийнинг тўғрилик дунёсига интилаётганларга кўрсатган икки
йўлининг биринчиси – инсоннинг сўзи тўғри бўлиши лозимлиги. Тил тўғрилиги,
ростгўйлик – комил шахс учун муҳим хусусият. Бу хусусиятни ўзида акс эттиролмаган
инсон – ёлғончи. Навоийнинг ёлғончиларга муносабати аниқ: уларни ҳаттоки мусулмон
санамаслик кераклигини айтади:
 
Улки шиор айлади ёлғон демак,
Бўлмас ани эру мусулмон демак.
“Ҳайрат ул-аброр”нинг ўнинчи мақолатида ёлғончиликнинг фожиали якунини
китобхонга теранроқ англатиш учун шоир достонга “Шер ва дуррож” ҳикоятини
киритади. Дуррож дўстликнинг шартларига содиқ қолмади: дўстини алдади, унинг
сўзларига қулоқ осмади. Ҳаётининг энг мушкул нуқтаси – овчининг тузоғига
тушганида “ҳамдаму ҳамрози” шернинг ёрдамга етиб келмаслиги ва ҳаётининг фожиа
билан ниҳоя топишига сабабчи қилиб шоир дуррож шахсиятидаги эгрилик, хусусан,
ёлғончилик иллатини кўрсатади.
Алиф – араб алифбосидаги ҳарфлар ичида тик, адил ҳолатда ёзилгани учун мумтоз
адабиётда бир қанча тўғриликни ўзида мужассам этган тимсоллар сифатида кела
олади. Бу ўринда тўғри инсон тимсолини англатаётган – алиф тўғриликни шиор
айлагани учун балолар орасида саргардон. Бунда шоир бало сўзининг арабча
ёзилишига эътибор қаратиб, сўз сўнггида келадиган алифни бало ичида қолган
инсонга менгзайди. Алифнинг байтда тимсол сифатида олиб кирилиши ўз-ўзидан
китобат (ҳарф) санъатини юзага келтиради ва шу орқали мавзу моҳияти аниқроқ ва
таъсирчанроқ ифодаланади:


“Ҳайрат ул-аброр” достонида тўғрилик васфи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
 
Тузлук ила чун алиф урди сало,
Кўрки они остиға олмиш бало.
Қалам – Навоий муносиб сайлаб, улуғлаган энг ибратли тўғрилик тимсолларидан бири.
Шоир қалам таърифида тенгсиз сеҳр кучига эга, жарангдор мисралар битади. Уни “

Download 93,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish