Қаймоқ сифатини текшириш


Қаймоқнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш



Download 20,93 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi20,93 Kb.
#464312
1   2   3
Bog'liq
ҚАЙМОҚ СИФАТИНИ ТЕКШИРИШ

Қаймоқнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш
Ишнинг бориши
Қаймоқ фильтрлашдан олдин таркибидаги сут ёғининг эриши учун 35-40 0С ҳароратгача иситилади. Сўнгра тажрибада қўлланиладиган фильтр қоғози ёки пахтали фильтрдан ўтказиб фильтрланади. Фильтрлангандан сўнг пахтали фильтр сал қуритилади ва стандартга кўрсатилган эталон билан таққосланади. Ифлосланиш даражасига қараб қаймоқ I, II ёки III гуруҳли бўлади.
I гуруҳда - фильтрда механик чиқиндилар бўлмайди.
II гуруҳда - механик чиқиндиларнинг бир оз бўлаклари бўлади.
III гуруҳда - фильтрда кўзга яққол кўринувчан йирик ёки майда механик чиқиндилар бўлади.

Сотувга чиқарилган қаймоқнинг ифлосланиш даражаси I-гуруҳга тааллуқли бўлиши керак.
Қаймоқнинг кислоталилигини аниқлаш.
Қаймоқнинг янгилигини аниқловчи кўрсаткичлардан бири кислоталилик ҳисобланади. Кислоталилик градус Тернерда белгиланади.
100 мл қаймоқни нейтраллаш учун керак бўлган ишқорнинг миллилитрлар сонига градус Тернер деб аталади. Қаймоқ кислоталилиги қаймоқ таркибида сут кислотаси, оқсиллар, тузлар ва бошқа моддаларнинг бўлиши билан характерланади.
Янги олинган қаймоқнинг кислоталилиги 17-190Т га тенг бўлиши керак.
Ишнинг бориши
Ҳажми 100 мл бўлган конуссимон колбаса пипетка ёрдамида 10 мл яхшилаб аралаштирилган қаймоқ ўлчаб солинади. Унинг устига 20 мл тоза қайнатиб совутилган дистилланган сув қуйилади ва 3 томчи фенолфталеин томизилади. Колбадаги эритма яхшилаб аралаштирилади. Колбага аралаштириб турган ҳолда аста-секинлик билан ишқорнинг 0,1 нормалли эритмасидан қуйиб титрланади. Титрлаш аралашма ранги оч қизғиш рангга киргунча давом эттирилади. Сўнгра бюреткадан қанча миқдорда титрлаш учун ишқор сарф бўлганлиги аниқланади.
Қаймоқнинг кислоталилиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Қ = 10 а  n
Бунда:
10 - титрлаш учун олинган қаймоқ миқдори, мл
а - титрлашда кетган 0,1 нормалли ишқор миқдори, мл
n - ишқорнинг нормаллик коэффициенти (0,9750).

Масалан, агар 10 мл қаймоқни титрлаш учун 1,95 мл 0,1 нормалли ишқор кетган бўлса, қаймоқнинг кислоталилигини ҳисоблаб топамиз.



K = 10  a  n = 10  1,95  0,9750 = 190Т


Download 20,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish