Моносодиум глютамат (MSG) (E-621):
Лаззат оширувчи. Қатор
25
озиқ-овқат корхоналари ва ресторанларда лаззатоширувчи сифатида
фойдаланилади. Хусусан, Хитой, Япон ва Турк ошхоналарида фойда-
ланилади. MSG воситасида юзага келадиган муаммолар: бош оғриғи,
чанқаш, ич кетиши, терлаш, кўкракда сиқилиш, гарданда қизиш ва
астма билан оғриганларда астма хуружларининг кучайиши.
MSG келтириб чиқарган муаммоларга “Хитой ресторани синдро-
ми” ҳам дейилади.
Ширинлаштирувчилар: малтодекстрин, глюкоза, глюкоза шароби,
фруктоз, декстрозлар Туркияда Американинг GM маккажўхорисидан
тайёрланмоқда.
Чақалоқ бўтқалари, печеньеси, ҳар қандай ун махсулоти (нон,
бақлава, торт, печенье ва бошқалар), чипс, тайёр шўрвалар, ичимлик-
лар (колали ичимликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар ва
ҳоказолар), қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, сосискалар ва ҳар
қандай тайёр махсулотлар, хусусан, фаст-фуд ва асал ишлаб
чиқаришда қўлланилади. Диабет, гормонал ва иммунитет тизимлари-
да мувозанат бузилишига сабаб бўлади. (
“GMO”
ва
“Диабет”
бўли-
мига қаранг.)
Формалдегит:
маҳсулотлар бузилишининг олдини олади.
Формалдегит кимё саноатида энг кенг тарқалган моддалардан бири
бўлиб суваш (штукатурка), гулқоғоз (обой), текстил, ковролин, бўёқ,
мойбўёқ, каучук, металл, мебел, танани озиқлантирувчи ва ҳар қан-
дай ювиш воситаларида, гўшт, балиқ, колбаса, ёғ, нон, уруғликлар,
мол емлари, бола эмлашлари ва бошқа эмлашларда қўлланилади.
Хушбўй ҳидлар ва эмульгаторлар барча қўшимча моддаларга
бузилишни олдини олувчи сифатида аралаштирилади. Бундан
ташқари, замбуруғ касалликларида ва тиббий лабораторияларда
ҳимоя суюқлиги ва стерилизация қилувчи модда сифатида ҳам қўл-
ланилади.
Таҳминан 40 йилдан буён кенг кўламда қўлланилаётган формалдегит
кучли мутаген ва аллергенлар орасидан ўрин олган. У шиш, сурункали
ринит, бронхиал астма, аллергик гастрит, колит ва ҳассос (юқори) сезув-
чанликка сабаб бўлади. Сезувчанлик эса кейинги босқичларда фор-
малдегит таъсирида янада кучли реакцияларга олиб келиши мумкин.
Формалдегит ошқозон кислотаси билан реакцияга кирганида сара-
тон(рак)келтириб чиқарувчи модда ишлаб чиқаради. Бурун, ўпка,
мия раки ва лейкемия келтириб чиқаради.
Кишилар қурилиш молларидан, пардоз ва уй жиҳозларидан
тарқалган, озуқалар, тамаки, сигарет ва ҳавога чиқарилган бошқа газ-
лардаги формалдегитдан заҳарланишади. Формалдегитдан тайёрла-
26
надиган нарсалар: сиқиштирилган тахта (ДСП) дан тайёрланган пол
ва паркетлар, шкафлар, девор қопламалари, мебел, хона дезодорант-
лари, текстил маҳсулотлари, кир ювиш воситалари, гулқоғоз (обой),
синтетик полос (гилам) ва бўёқлар. Уйнинг иссиқлиги ва намлиги
қанча юқори, жиҳозлар қанча янги бўлса, ҳавога аралашган формал-
дегит миқдори шунчалик кўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |