Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

КУРАШНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ 
Ўзбек курашининг соғлом авлодни ҳар томонлама тарбиялашда, 
мамлакат 
мудофаа 
қудратини 
мустаҳкамлашда, 
ҳарбий 
санъатни 
такомиллаштириб боришда ҳам аҳамияти беқиёс. Таъбир жоиз бўлса,ўзбек 
кураши бирдам миллатни ва иноқ халқни шакллантирувчи тарихий 
қадриятлардан бири. Кураш бу нафақат икки спортчи ўртасидаги жисмоний 
беллашув маҳорати, балким ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар 
руҳида тарбиялаш воситаси ҳамдир. Кураш мазмунига қоидаларига мардлик, 
ҳалоллик, тўғрилик, тозалик, ғолиблик ва мағлубликни тан олиш, рақибни, 
мураббийларни, томашабинларни, ҳакамларни ҳурмат қилиш каби спорт 
этикаси ва инсонпарварлик ғоялари сингдирилган. 
Кураш ҳар бир ёшни ўз Ватанига муҳаббат ва меҳр-садоқат, 
фидокорлик каби инсоний хислатлар руҳида тарбиялашга ёрдам беради. 
Кишининг ўзи туғилиб ўсган, камол топган жойи, замини, ўлкага бўлган 
меҳр-муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган, ижтимоий ва 
маънавий-ахлоқий фазилатларни машқлар бажарилиши, мусобақаларга 
тайёргарлик жараёнларида шакллантиради, мусобақа давомида ва 
натижаларида ўз ифодасини топади. Кураги ерга тегмаган ўзбек 
курашчилари бугунги кунда буни яққол намойиш этмоқдалар ва шу орқали 
ёшларга ватанпарварлик, инсонпарварлик намуналарини кўрсатмоқдалар. 
Дарҳақиқат, халқимиз курашимизга кишини жисмоний чиниқтиришнинг 
асосий воситаларидан бири сифатида қараган.
Албатта, курашнинг бу қадар ривожланишига сабаб аввалом бор, кураш 
миллий қадриятимиз бўлганлиги учун бўлса, бошқача қилиб айтганда кураш 
ҳар бир ёш спортчига, спорт мухлисларида кураш фалсафасини 
шакллантириб, уларда ички руҳий тарбияни ривожлантиришда ҳамда 
ўзлигини ҳис этишда, оммани ўзига жалб этди. Кураш ғояси адолатли 
бўлганлиги учун ҳам инсондаги ҳис-туйғуни юқори даражага кўтарди. Кураш 
халқимизни қонида, ирсиятида мужассам бўлганлиги туфайли маънавий 
тарбия шунга хос бўлиб ривожланмоқда. 
Давлатимизнинг 
биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 
мамлакатимизда баркамол авлод, ёшларни ҳар томонлама етук ва 
интеллектуал салоҳиятли қилиб вояга етказишга устувор вазифа сифатида 
эътибор қаратилди. Таълим тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар «Таълим 
тўрисида»ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” ва қатор муҳим 
ҳужжатлар ҳаётга босқичма-босқич тадбиқ этилиб, соҳанинг барқарор 
суръатлар билан ривожланишида, таълим самарадорлигининг ошиб 
боришида мустаҳкам омил бўлди. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар 


58 
тайёрлаш миллий Дастури” да ёш авлодни маънавий – ахлоқий тарбиялашда 
халқнинг бой маданий-тарихий анъаналарига, урф - одатлари ҳамда 
умумбашарий қадриятларига асосланган самарали ташкилий-педагогик шакл 
ва воситалари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этиш кераклиги кўрсатилган. 
Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлар натижасида ёшларимиз ҳеч кимдан кам бўлмай камол топмоқда. 
Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликка жавобан эса ёшлар фан 
олимпиадалари, турли кўрик танловлар ҳамда спорт мусобақалари орқали ўз 
иқтидорини намоён этиши лозим.
Маънавий 
юксак, 
ижодий-интеллектуал 
салоҳиятли 
авлодни 
тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг, хусусан, миллий спорт 
турларининг ўрни беқиёс. Кейинги йилларда кўплаб янги типдаги ўқув 
муассасалари барпо этилмоқда, мавжудлари тегишли равишда таъмирланиб, 
қайта жиҳозланмоқда, уларнинг негизида жисмоний тарбия устувор бўлган 
йўналишлар ташкил этилиб, уларда юртимиз келажаги бўлган ўғил-қизларга 
таълим-тарбия берилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, анъаналар халқнинг тарихий 
шаклланиши ва ривожланиши жараёнида яратилган ва авлодларга муқаддас 
мерос сифатида ўтиб келаётган бебаҳо бойликдир. Миллатнинг асосий 
белгиларидан бўлган урф-одатларини асраш ва камол топтириш ҳар бир 
авлоднинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Аждодларимиз анъаналари барҳаёт 
бўлиши учун, аввало, уни келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар онгида 
барқарорлаштириш лозим, акс ҳолда ёшлар томонидан аждодлар 
анъаналарининг қадрланмай қўйилиши авлодлар ўртасида маънавий 
узилишни вужудга келтиради. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган халқ 
анъаналари собиқ тузум даврида жиддий тўсиқларга учраган бўлсада, 
халқимиз томонидан асраб-авайлаб мустақилликка эришгандан сўнг, қайта 
тикланди.
Миллий спортимизнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, 
аждодларимиз назарида кураш, энг аввало, полвонларнинг ҳар томонлама 
етуклиги намунаси сифатида шараф топган. Полвонларнинг жисмоний 
бақувватлиги, қадди-қомати, курашчанлиги, эпчиллик жиҳатлари бир 
томони, кенг даврада ўзларини тутиши, ахлоқ-одоби, маънавий қиёфаси, 
рақибига, гиламга, ҳакамларга, томошабинларга, теварак – атрофга 
муносабати ва ҳоказо хислатлари алоҳида кўринишда ўрин эгаллаган. 
Полвонларнинг тўйларда кураш тушиши баковул (ҳакам)лар тарафидан 
одилона бошқарилган ва олишув пайтида қуйидаги сўзлар кўп ишлатилиб 
келинган: 


59 
- “Полвон туринг бошқатдан олишинг, чала бўлди”, 
- “Полвон бошқатдан курашинг ёнбош бўлди”, 
- “Полвон тўхтанг, оёқдан олманг, ғирромлик қилманг, ҳалол 
курашинг”, 
- “ Полвоннинг солимини беринг ҳалол бўлди ” 
Кураш спорти орқали ўзбек анъаналари, қадриятлари, урф-одатлари, 
санъати ҳам дунёга тараннум этилмоқда. Қачонлардир миллий қадрият 
ҳисобланган кураш бугун умуминсоний қадриятга айланди. Кураш анъанаси 
халқимиз ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни 
эпчил, мард, жасур, кучли, камтарин, меҳнатсевар ва ватанпарвар қилиб 
тарбиялашда тенги йўқ қадрият саналади.Чунки бугун курашни дунё 
халқлари замонавий спорт тури сифатида қабул қилди ва ундан ёшлар 
тарбиясида самарали фойдаланилмоқда. Кураш шунчаки спорт туригина 
эмас, балки инсоннинг жисмоний, маънавий камолотга эришиш воситасидир. 
Улуғ аждодларимиз курашни тарбия мактаби деб аташган. Ушбу мактаб 
тарбияланувчиларини майдон кўрганларни қўйидагича таърифлаш мумкин: 
- Полвонлар қасам ичмайдилар, лекин ҳеч қачон ўз юртларига хиёнат 
қилмайдилар. 
- Полвонлар ҳаром-хариш, зинодан, макрдан, гиёҳвандликдан нари 
юрадилар, бундай иллатларга қарши курашадилар. 
- Полвонлар иродали одамлардирлар, шунинг учун, ким нима деса 
эргашиб кетавермайдилар. 
- Полвонлар заифлар ва ночорларни ҳимоя қиладилар, ҳалол ғалабасига 
берилган совриннинг бир улушини муҳтожларга тарқатадилар. 
- Полвонлар олийжаноблик, инсонийлик, рақибига нисбатан чуқур 
ҳурмат туйғулари билан бошқалардан ажралиб туради. 
- Полвонлар ўз қатъий фикрига эга бўладилар. 
Курашчиларга берилган юқоридаги таърифларда асрлар давомида
шаклланган Кураш фалсафаси мужассамлашганини кўриш мумкин. 
Улар қуйидагилар: 
- Мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантириш. 
- Ҳур фикрли, мутелик ва журъатсизликдан ҳоли бўлган, ўз билими ва 
кучига ишониб яшайдиган қатъиятли инсонни тарбиялаш. 
- Одамлар, айниқса, ёшларнинг иродасини бақувват қилиш, иймон-
эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маънавий муҳит яратиш. 


60 
- Инсон тафаккурида ўзликни англаш, муқаддас қадриятларни асраб-
авайлаш, меҳр-муҳаббат туйғусини камол топтириш. 
Олийжаноб инсонларга ҳос бўлган иймон-эътиқод, инсоф-эътиқод, 
инсоф-диёнат, саховат, ҳалоллик, меҳр-оқибат каби фазилатларни 
юксалтириш.Ишонч билан шуни айтиш мумкинки, иродани тоблайдиган, 
кишини ҳалоллик сари интилишга ундайдиган, қийинчиликларни бардош ва 
чидам билан енгиб ўтишни ўргатадиган, инсон қалбида ғалабага ишонч, 
ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришга хизмат қиладиган кураш 
шиддаткор ҳаёт талабларига жавоб бера оладиган шахсларга, бунёдкор 
ёшларнинг баркамол бўлишида ўзининг беназир ҳиссасини кўшади. Зеро, 
полвонлик фалсафаси кишини комиллик сари етақлайди. Демак, кураш бу – 
“максадга ҳалол эришиш йўлидир!. 
Курашчилар тўғрисида азал-азалдан ривоятлар тўқилган. Полвонлик, 
кураш халқимизга кўҳна замонлардан, олис аждодларимиздан қолган улуғ 
меросдир. Бугун ҳам ана шу мерос миллий қадрият авлодлар қўлида 
эъзозланмоқда ва эъзозланиб қолади. У ҳам бўлса тарихда полвонларни эл 
юрт эъзозлаб қадрини баланд кўтариб келган. Бизнинг замонамиз баҳодир ва 
ҳимоячиларимиз бўлган полвонлар ва ботирларга азалдан бой ва халқимиз 
уларни меҳр билан парвариш қилиб келмоқда. “Полвон яхшимисиз? ”, 
“Полвон келинг”, “Полвон тўрга ўтинг”, “Полвон кечаги мусобақадан бўри 
бўлиб келдингизми?” қаранга, ҳатто ота-она исми-расмини қилиб қўйган 
чиройли номдан ҳам полвон сўзи ортиқ кўрилади. Чунки, полвон кучли, 
ориятли, шижоатли, авлод-аждодлари, Ватанни шаъни учун керак бўлса 
жонини ҳам аямийдиган Алп деганидир. 
Қадриятларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш борасида дунё олимлари 
қаторида Республикамиз олимлари томонидан ҳам кейинги йилларда бир қанча 
илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Жисмоний маданият таълимида миллий 
ва умуминсоний қадриятлар мавзуси бўйича Х.Т.Рофиев, Ў.И.Иброҳимов 
(марҳум), Ф.Қ.Аҳмедовлар бирқатор ишларни амалга оширган. Республика ва 
халқаро миқёсидаги кўплаб анжуманларда қилинган маърузаларда мавзуга 
тегишли фикр- мулоҳазалар билдириб ўтганлар. Аммо жисмоний маданият ва 
кураш дарсларида миллий ҳамда умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш 
мавзуси тўлақонли тадқиқ қилинмаган. Қадриятларни тиклаш, унинг таълим-
тарбиядаги ўрнини белгилаш бўйича ҳали кенг кўламли ишларни амалга 
ошириш масаласи долзарб вазифа бўлиб турибди. 
Бугунги таълим тизимининг асосий устувор мақсади ҳар томонлама 
баркамол авлодни вояга етказиш, деб белгилангани ҳеч кимга сир эмас. Ана 
шу улуғвор вазифа миллий анъаналарга, урф-одатларга ва қадриятларга 


61 
асосланган ҳолда амалга оширилиши, авваломбор, хукумат қарорларида ўз 
аксини топгани фикримизни исботлайди.
Таълим-тарбия тизимида муҳим йўналиш миллий ва умуминсоний 
қадриятлар устиворлигидир. Бу келажак авлодга бой маданий мерос 
қолдириш минглаб йиллар давомида шаклланган анъаналар асосида таълим – 
тарбия беришдир. Юртимиз аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этувчи 
ёшлар мамлакатимиз келажагини белгилаб беради.
Ёшларни халқимизнинг урф – одатлари, анъаналари, халқ оғзаки ижоди, 
буюк мутафаккирлар асарлари, шунингдек баҳодир полвонлари ва уларнинг 
ватанпарварликлари, қаҳрамонликлари, довюрақликлари билан таништира 
бориш тарихий зиёратгоҳларга олиб бориш, уларда ота-боболаримиз 
меросига бўлган қизиқишларини янада орттиради. Таълим-тарбия жараёнида 
миллий қадриятлардан изчил фойдаланиш катта самара беради ва шундагина 
кутилган мақсадга эришиш мумкин.
Ҳар қандай халқнинг миллий анъанаси, шу миллатнинг ҳаётий эҳтиёжи, 
турмуш тақозоси натижасида дунёга келади. Миллатнинг фаҳри бўлган 
кураш анъанаси халқимизнинг кўплаб урф-одатлари, удумларини 
мужассамлаштирган ўзига хос санъатдир. Кураш анъанасини ўзбек халқи кўз 
қорачиғидек асраб-авайлаб авлодларга мерос қилиб, шу кунгача етказиб 
келди. Унинг мавжудлиги айрим шахсларга боғлиқ эмас. Кураш анъанаси 
халқимиз ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни, 
эпчил, жасур, мард, кучли, камтарин, меҳнатсевар, ватанпарвар қилиб 
тарбиялашда тенги йўқ қадрият саналади. Буюк донишманд Абулқосим 
Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, буюк 
саркарда Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Шарқ шеъриятининг султони 
Алишер Навоийнинг “Ҳамса” асарларида ҳам курашчи қаҳрамонларнинг 
тимсоли, тарбия соҳасидаги таълимотларида ва халқ оғзаки ижодида 
куйланиб келинган.
Юқоридаги фикрларни инобатга олиб ёшларни маънавий етук этиб 
тарбиялашда қуйидаги ишларни амалга оширишни тавсия этамиз: 
- Жисмоний маданият соҳасидаги бўлажак мутахассисларга миллий ва 
умуминсоний қадриятларимиз ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш. 
- Етакчи фахрий полвонлар, спортчилар билан очиқ мулоқотлар 
ўтказиш. 
- Миллий қадриятларга бағишланган анжуманлар, мусобақалар 
ўтказиш. 
- Қадриятлар муаммоларига бағишланган илмий-амалий семинарлар 
ўтказиш. 


62 
- Иқтидорли талаба спортчиларни илмий -тадқиқот ишларига жалб 
этиш. 
- Республикамизда миллий ва умуминсоний қадриятларга бағишлаб 
илмий анжуманларлар ташкил этиш. 
- Жисмоний тарбия факулътети талабаларига миллий қадриятлар, 
анъаналар билан боғлиқ билимларни ўқитиш усулларини такомиллаштириш. 
- Тарихимиздаги ( Тўмарис, Широқ, Спитамен, Паҳлавон Маҳмуд, 
Маҳмуд Таробий, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин 
Муҳаммад Бобур ва бошқалар) буюк сиймо ва улуғ саркардалар ҳақида давра 
суҳбатлари ўтказиш. 
- Курашнинг тарбиявий жиҳатларини янада чуқур ўрганиш.
- Таълим жараёнида миллий хусусиятларни ҳисобга олиш, йўлга қўйиш, 
бу борада миллий анъаналардан фойдаланиш.
- Ўтказиладиган спорт машғулотларини янада такомиллаштириш.
- Анъана ва қадриятларни тиклаш, ривожлантириш, улардан жамият 
аъзоларини баҳраманд этиш ҳамда умуминсоний қадриятлардан кенг 
фойдаланиш. 
- Таълим-тарбия ишларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар, 
анъаналарни янги давр ва истиқлол муаммолари билан боғлаб амалга 
ошириш йўлларини белгилаш ва бошқалар.
Таълимни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида талабаларга 
берилаётган таълим-тарбияни ва шу асосда ўқитувчиларимизнинг касбий 
маҳоратларини такомиллаштириш ишлари миллий ва умуминсоний 
қадриятлар асосида ташкил этишни тақозо этади. Бу ўз навбатида 
талабаларда билим ва кўникмаларни такомиллаштириш билан биргаликда 
ватанпарварлик, миллатпарварлик қадриятларини эъзозлаш каби туйғуларни 
ва ахлоқий сифатларни тарбиялашда ўз самараларини бериши шубҳасиз. 
Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, спорт соғлом авлод, соғлом 
келажак, деганидир. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк 
ишларга қодир бўлади. 
Курашнинг бу даражада ривожланиши нафақат ёшлар ўртасида, балки 
қариялар ўртасида ҳам ташкил этилиши, шуғулланувчилар ўртасида 
маънавий соғлом турмуш тарзини таркиб топтиришга олиб келмоқда. Кураш 
бўйича мураббийлар томонидан нафақат натижалар орқасидан қувиш, балки 
кураш маънавиятимизнинг ва қадриятимизнинг ажралмас қисми бўлганлиги 
туфайли ҳам ёшлар ўртасида кураш маънавияти босқичма-босқич 
шакллантирилиб борилмоқда. 


63 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish