Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

Ҳақберди хожи Норбоев. 1926 йилнинг 17 июлида Сурхондарё вилояти 
Жарқўрғон туманида туғилган. Самарканд давлат университетини 
тамомлаган. Ҳақберди хожи Норбой ўғли кураш клуби президенти. 
Курашнинг Фидойи жонкуярларидан бири. Мирзо Улуғбек маҳалласининг 
фаол аъзоси. «
СУРХОН ПОЛВОНЛАРИ
» китоби муаллифи.
Абдурашид Мирзаев кураш фахрийси, 1938 йилда Қашқадарё 
вилоятида туғилган. 2 карра жаҳон чемпиони. Ўзбекистон Республикасида 
хизмат кўрсатган спорт устози (2019 йил). Бир нечта китоблар муаллифи. 
А.Мирзаев қуйидаги фикрларни билдириб ўтган.
-Спорт билан шуғулланган бола спортдан бошқа бўзуқ йўлларга киришининг 
имкони йўқ, вақт ҳам топа олмайди. Спорт билан шуғулланган киши 
маънавиятида битмас туганмас бойлик ётади. Полвон эл назарига тушади. 
Миллатнинг душманларига, улар тиғи унинг вужудида бўлади. Улар доим 
қаторнинг олдида юришга харакат қилади.
Ундан ташқари полвоннинг бир ҳислати борки, ханжар урса ҳам 
инграмайди, лекин, агар унинг қадри тахқирланса дод солади, ҳайқиради, 
қичқиради, чинқиради.
Устозлар ўз шогирдларига кураш усулларидан сабок бериш жараёнида 
уларнинг қалби ва ақлига шарқона фалсафий-ахлоқий ғояларини 
сингдирадилар. Бунинг натижасида маънавий етук, жисмонан соғлом, комил 
авлод таркиб топади. Паҳлавон ёшларимиз мардлик тимсоли сифатида 
биринчи бўлиб вайронкор ғояларга қарши курашда қалқон бўлишга 
қодирдирлар, кучларини фақат эзгулик, бунёдкорликка сарфлайдилар.
Устознинг “Курашни қайта туғулиши” 2003 й, “Нортожи полвон” 2004 й, 
“Қадр” 2009 й, “Кураш билан тобланган умр” 2011 й, “Кекса қалбни чўғлаган 
Қарор” 2019 йилларда нашр қилинган китоблари шулар жумласидандир. 
Рустам Тўраев 1948 йил 13 апрелда Бухоро вилояти Олот тумани 
Кесакли қишлоғида туғилган. 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика 
институтининг Жисмоний тарбия факультетини имтиёзли диплом билан 
тугатди. 1995 йилда II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан 
тақдирланган. 1997 йилда “Ўзбекистон Халқ маорифи аълочиси” ҳамда “Энг 
яхши тренер” кўкрак нишони билан мукофотланди. 2000 йилда 
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан тақдирланди. 
2001 йилда “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўкрак нишони, вилоят, 


44 
Республика ва жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари томонидан берилган 
кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 
Таниқли мураббий Рустам Тўраев 1998-2000 йилларда Дзюдо кураши 
бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига раҳбарлик қилган. 1998-2000 
йилларда Халқаро Кураш Ассоциациясида ҳакамлар бўйича директор бўлиб 
ишлади. Рустам Тўраев 1998 йилда Республикада йилнинг “энг яхши спорт 
устози” деб тан олинди. 1999 йилда Тўраевлар оиласи Республикада “Энг 
яхши спортчилар оиласи” деб топилди. 
Ўзбекистон миллий терма жамоасига раҳбарлик қилган йилларда 
шогирдларидан қатор спортчилар нуфузли мусобақаларда ғолиб ва 
совриндор бўлишган. Устознинг ўғли ва шогирди Фарҳод Тўраев Ўзбекистон 
дзюдо тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор 
бўлди. Р.Тўраев фаолияти давомида бир қанча Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган спортчи, халқаро тоифасидаги спорт устаси, спорт усталари ва
спорт усталигига номзодларини тайёрлаган. 
Устознинг шогирдларидан – Ришод Собиров Дзюдо бўйича халқаро 
тоифасидаги спорт устаси, Эл-Юрт ҳурмати ордени соҳиби, Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган спортчи, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори 
фахрий унвони соҳиби. Пекин (2008), Лондон (2012), Рио-Де-Жанеро (2016) 
Олимпиа ўйинлари бронза медали сохиби, 2 карра жаҳон чемпиони 
(2010,2011 Япония, Франция) ва совриндори (2015 Қозоғистон), Осиё 
чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони, Халқаро турнирлар ғолиби ва 
совриндори. Булар қаторига кураш бўйича жахон чемпионлари Камол 
Муродов, Рамзиддин Сайидов, Ҳикмат Куртов, Алишер Курёзов, Акобир 
Туропов, дзюдо бўйича жахон чемпианати совриндори, олимпиада ўйинлари 
иштирокчиси Фарход Тўраев, Параолимпия ўйинлари совриндорлари 
Шухрат Бобоев, Феруз Сайидов, халкаро тоифасидаги спорт усталари 
Мансур Жумаев, Шамсиддин Сайидов ва бошқа шогирдларини мисол қилиб 
ўтиш мумкин. Ҳозирги кунда устоз Олот туманидаги 7-сонли 
ихтисослаштирилган спорт мактаби директори лавозимида ишлаб 
келмоқдалар.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish