Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

Атоев Абдулло Қодирович 1937 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 
Педагогика фанлари доктори, профессор. Турли фаҳрий ёрлиқлар, қатор 
медаллар ва Ўзбекистон Респубикасида хизмат кўрсатган спорт муррабийи 
унвонига сазовор бўлган, кураш бўйича спорт устаси, Бухоро давлат 
университети жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика кафедраси мудири 
лавозимларида ишлаган. У курашчи бўлиб курашнинг ҳадисини олган, кураш 
сиру-синоати ва илмини ўрганиб, курашчиларнинг доно мураббийсига 
айланди. 
Тошкентга - Республика жисмоний тарбия институтига ўқишга 
борганида турли даражадаги спорт мусобақаларида қатнашиб, эркин ва 
классик кураш бўйича Бухоро шаҳар, вилоят ва Республика чемпиони 
даражасига эришган эди. Институтда ўқиш жараёнида ҳам кураш билан 
қизғин шуғулланди, 1958-1964 йиллар давомида Республика, собиқ иттифоқ 
ва халқаро миқёсдаги турли даражадаги мусобақаларда иштирок этиб, кураги 
ерга тегмади, спорт усталигини бажарди, фаҳрий спорт устаси бўлди, бир 
неча марта Республика чемпиони бўлди. 
Курашчи эмасми-кураш унинг онгли ҳаётининг мазмунига айлана 
борди. Ҳаётдаги мусобақа майдонида тушиладиган кураш эмаслигини, 
курашмоқ учун фақат жисмоний соғломлик, бақувватлик камлик қилишини, 
маънавий қувват, билим кераклигини, демакки, кураш фалсафасининг ўз 
сабоқлари борлигини англай борди. Англагани сайин билишга эҳтиёж сеза 
бошлади. Шу эҳтиёж уни Санкт-Петербургга П.Ф.Лесгафт номидаги 
жисмоний тарбия институти аспирантурасига ўқишга бошлади. У бу ерда 
1967-1969 йилларда спорт илмининг назарий асосларини ўрганаркан, нега 
ўзбек болалари жисмоний жиҳатдан бир қадар заифликларига қарамай, 
жисмоний ҳаракатларга, спортга рағбатлари паст? Нега таниқли миллий 
спортчилар кам.?— деган саволлардан безовталик ҳисси уйғона борди. 
Чиндан ҳам нега шундай? У бу саволларнинг жавобини мактабларимизда 
олиб борилаётган жисмоний таълимнинг номиллий асосда қурилганлиги 
билан асосламоқчи бўлди. 
Шу соҳадаги кузатишлари асосида ёзган “Ўзбекистон ўқувчилари 
жисмоний сифатларини ривожлантиришда спорт элементлари, халқ 


38 
ўйинлари ва махсус машқларни қўллашнинг самараларини текшириш 
мавзуидаги номзодлик диссертациясини ниҳоясига етказиб, 1970 йилнинг 22 
январида ўша институтнинг иҳтисослашган илмий кенгашида муваффақият 
билан ёқлаб, педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олди. Аслини 
олганда, диссертант тадқиқоти учун ўтказган тажрибаларидан туғилган 
мулоҳаза ва тавсияларини “Болаларни чаққон, эпчил ва бақувват қилиб 
тарбиялаш” (ўзбек тилида икки марта-1970 ва 1981 ҳамда рус тилида-1973 
йилларда қайта-қайта босилди) монографияси ва ўнлаб мақолаларида баён 
этдики, булар этнопедагогик моҳиятига кўра диққатга сазовор. У навқирон 
авлоднинг жисмоний соғлом бўлиб ўсишида оиланинг беқиёс рол ўйнашига 
ҳам эътибор бера бошлади. Серфарзанд ўзбек оилаларида муаммо қандай
ҳал қилинаётганлиги билан қизиқди. Салкам ўн беш йил шу соҳада 
кузатишлар олиб борди, тажрибалар қилди, ўзбек хонадонларида тўпланган 
тажрибаларни 
ўрганди, 
шу 
кузатишлар 
асосидаги 
хулоса 
ва 
умумлашмаларини, таклиф ва тавсияларини “Ота-оналарга оилада болалар 
жисмоний тарбиясини ташкил этиш ҳақида” (1983, ҳамкорликда), 
“Фарзандингиз баркамол бўлсин” (1990), “Оилада болаларни жисмоний 
тарбиялаш” (В.В.Сермеев ва А.В.Марлен билан ҳамкорликда, Киев, 1986), 
“Маҳаллаларда 
оммавий-спорт 
ҳаракати” 
(1991, 
ҳамкорликда) 
монографиялари ва “Болаларни оилада жисмоний тарбиялашда ота-
оналарнинг роли” (1983) рисоласи ҳамда қатор ўнлаб мақолаларида илгари 
сурди. Ниҳоят ана шу тадқиқотларини умумлаштириб, 1984 йилнинг 16 
февралида Киев давлат педагогика институтининг ихтисослашган илмий 
кенгашида “Оилада болаларни жисмоний тарбиялашнинг назарий ва амалий 
асослари (Ўзбекистон мисолида) мавзусида докторлик диссертациясини 
ёқлади ва Марказий Осиё худидида миллий кадрлар орасида жисмоний 
тарбия назариётчиси сифатида биринчилардан бўлиб педагогика фанлари 
доктори илмий даражасини олди. “Ўсмирлар ва ёшларни курашга 
тайёрлашнинг восита ва методлари” /1982/ ҳамда “Кураш” /1987/ 
монографиялари дунёга келди. Зарурият тақозосига кўра яратилган бу 
асарларнинг назарий ва амалий аҳамияти шундаки, уларда илк бор беҳад 
қадимий қадриятимиз бўлган кураш хусусиятлари, бухороча ва фарғонача 
усулларининг моҳияти, миллий курашнинг келиб чиқиш /генезиси/ асослари, 
ижро усуллари ўрганилиб, ўзбек халқининг асрлар оша такомиллашиб 
келаётган жисмоний-тарбиявий қарашлари тарихи яратилди 
Устоз сифатида умрининг охирги кунларигача юздан зиёд I,II,III 
даражали, спорт усталигига номзодлар, спорт усталари, халқаро спорт 
усталари ва хизмат кўрсатган халқаро тоифадаги спорт усталарига 


39 
раҳнамолик қилдики, улар орасида миллий, самбо, эркин ва классик кураш 
соҳаларида Ўзбекистон, собиқ иттифоқ, Европа ва жаҳон чемпионлигига 
сазовор бўлганлар спортчилар ҳам бор.
Профессор Абдулла Атоев халқимизиинг жисмоний маданияти 
тарихий илдизларини ўрганишга алоҳида аҳамият бераркан, ёш авлодни 
халқона жисмоний-тарбиявий анъаналар асосида тарбиялаш ва шу асосда 
ўзлигини англаш, миллий ифтихорни туйишларини кўзда тутади. Бу соҳадаги 
изланишлари натижалари билан собиқ Чехословакия, Болгария, Москва, 
Грузия, Тошкент, Киев, Ашхобод, Душанбе, Бишкек, Олма-Ота, Самарқанд, 
Термиз, Жиззах, Навоий ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро ва 
ҳудудий илмий симпозиум ва конференцияларда эътиборга сазовор 
маърузалар қилди...
Бундай камтарона хизматлари эвазига “Ўзбекистон Республикасида 
хизмат кўрсатган спорт мураббийси” унвонига муносиб топилди.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish