Ахлоқшунослик фани ва унинг вазифалари, жамият тарақҚиётидаги роли тошкент



Download 2,94 Mb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi2,94 Mb.
#114467
  1   2   3   4
Bog'liq
маъруза №1

  • ТОШКЕНТ
  • 1-савол.
  • Бу кўхна ҳақиқат. Аммо ҳар бир одам ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч ким ҳеч қачон бировга айнан ўхшамайди. Шу сабабли ҳам бизларнинг хоҳиш ва эҳтиёжларимиз, орзу ва умидларимиз, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги, бахт ва муҳаббат ҳақидаги фикрларимиз турличадир. Бундай ҳар хиллик бизнинг ният ва истакларимизнинг баъзан рўёбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиздек, бахтсиздек хис этамиз ва бизга эътибор билан қарашларига эҳтиёж сезамиз. Бу эҳтиёж қондирилмас экан, биз ўзимизни одамлар ичида ҳам бегонадек ҳис қила бошлаймиз, ўзимизга ва жамиятга ташвишлар орттириб бораверамиз.
  • Одам жамиятда яшаб туриб, жамиятдан холи бўла олмайди. Бу хол кишининг ҳамма ишига, жумладан, унинг ахлоқий қиёфасига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатади, унинг юриш-туришига нисбатан муайян тарбиявий-маънавий талаблар қўяди. Одамларга баҳо берганда, уни ёшидан, касбидан, мутахассислигидан, даражасидан қатъий назар ахлоқли ёки ахлоқсиз экан, тарбияли ёки тарбиясиз экан, зиёли экан, ўқиган бўлса ҳам, уқмаган экан, олим бўлиш осон-у, одам бўлиш қийин экан деб баҳо берамиз. Бунда биз кишиларнинг маънавий қиёфасини, хулқ-атворини, яхши ёки ёмон хатти-ҳаракатини ифодалаган бўламиз.
  • Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» рисоласини шундай бошлайди: «Ахлоқ инсонларни яхшиликка чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурғон китобни ахлоқ дейилур»
  • Ахлоқ - русча – морал, лотинча «mores», «moralis» сўзларидан олинган бўлиб, маъноси хулқ, одат демакдир.
  • Ахлоқ - ижтимоий онгнинг муайян шакли бўлиб, кишиларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётида бир-бирларига бўлган муносабатларининг, яъни хатти-ҳаракат принциплари ва нормаларининг йиғиндисидир. Ахлоқ сўзи, тушунчаси ҳам арабча бўлиб, хулқ сўзининг кўплигидир.
  • Кишилик жамиятининг илк даврларида ахлоқ нормалари – юриш-туриш қоидалари ва одоб принциплари кишиларнинг меҳнат қилиш жараёнида вужудга келиб, уларга риоя қилиш урф-одатга, анъанага айланиб боради. Кейинчалик жамият, ижтимоий ҳаёт тараққий этиб, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралгач, меҳнат тақсимоти юз бергач, одамларнинг юриш-туриш қоидалари, одам ахлоқининг моҳияти ҳақидаги масалалар бир бутун фалсафий билимлар системасига солинади, маълум даражада мустақил фанга айланади. Шу тариқа этика, яъни ахлоқ ҳақидаги таълимот пайдо бўлади.
  • грекча-юнонча «ethos» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси хулқ-одат демакдир. Этика, яъни ахлоқ ҳақидаги фан, ўзбек тилида ҳозирги пайтда ахлоқшунослик фани деб ҳам юритилади. Лекин биз этика фани деб юритишимизни маъқул топдик. Сабаб бу ном дунёда юритиладиган
  • стандартга мос келади, деб ўйлаймиз, гарчи фаннинг номлари қандай йўсинда юритилмасин, унинг мазмунига путур етмайди, шакл мазмунни, моҳиятни тубдан ўзгартириб юбормайди, гарчи таъсир этса ҳам.
  • Этика фан сифатида ахлоқни, одоб-хулқни, ахлоқий муносабатларни акс эттирибгина қолмай, балки одам интилиши лозим бўлган мақсадни, яъни юксак ахлоқий ғояни, бу ғояни, яъни бизнинг пировард стратегик мақсадимиз бўлган – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғоясини амалга оширмоқ учун қандай яшаб, қандай ҳаракат қилмоқликни маъноси очиб берилади, одамларнинг юриш-туриши қандай деган саволгагина эмас, балки қандай бўлиши керак деган саволга ҳам жавоб беради.
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish