1. Эстетик тарбиянинг максад ва вазифалари. Эстетик тарбия (эстетик тарбия - лотинча “estezio” гўзалликни ҳис киламан) - ўкувчиларни вокелик, табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари ва турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, улар томонидан гўзалликни яратиш кобилиятларини тарбиясилашга йўналтирилган педагогик жараён.
Эстетик тарбия инсонда гўзалликни ҳис килиш туйғусини шаклланишига ёрдам беради, уни ривожлантиради. Инсон доимо ўз ҳаётини гўзаллик асосида куришга интилади. Эстетик тарбия ахлокий, аклий, ҳукукий, экологик, жисмоний ва меҳнат тарбияси билан чамбарчас боғликдир. Табиат, адабиёт, театр, мусика, шеърият, тасвирий санъат ва бошкаларга бўлган муҳаббат шахснинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат килади. Эстетик тарбиянинг моҳияти шундан иборатки, у гўзалликка бўлган муносабатни карор топтиради. Гўзалликка бўлган туйғуни ривожлантирмай туриб, юкори меҳнат маданиятига эришиб бўлмайди. Меҳнат фаолиятида пайдо бўлган гўзаллик бутун тарихий тараккиёт боскичларида ривожланиб борди, у меҳнат фаолиятининг ўзига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Меҳнат жараёнида тайёрланган ҳар бир буюм (товар)нинг аҳамияти, функцияси, зарурилиги инсоннинг табиий эҳтиёжларини кондириши жиҳатидангина эмас, балки унинг канчалик гўзаллиги билан ҳам баҳоланади. Гўзаллик бу ҳаётнинг ўзи, табиат ҳамда инсон меҳнати натижалари, инсоний муносабатларнинг мукаммаллигидир.
Эстетик билимлари аник тарбиявий ишлар – танлов, викторина, бай рам, кўргазма ва ҳоказоларни ташкил этиш асосида ҳосил килинади. Ўкувчилар ўз кобилиятларини турли хил бадиий-ижодий фаолиятларда намоён этадилар. Кичик ёшда “барча болалар истесъносиз расм солувчилардир” (К.Д.Ушинский), “ҳар бир бола – шоир” (В..Сухомлинский).
Ўсмирларда гўзаллик ижодкорлигига бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай ҳолат илк ёшлик даврида ҳам сакланиб колади. Бирок, бу даврда бадиий кобилият, аксарият ўкувчиларда ўзгача бўлади. Улар кўпинча мусика ва раксга кизика бошлайдилар. Демак, ўкувчиларнинг Эстетик билан ошнолиги турли ёш даврларида ўғил ва киз болаларда ўзига хос хусусият касб этади.
Эстетик тарбия – шахснинг эстетик онги, муносабатлари ҳамда эстетик фаолиятининг вужудга келиши ва такомиллашувидан иборат узок давом этадиган жараён бўлиб, бу жараён ёш ва ижтимоий омиллар билан белгиланадиган турли боскич ҳамда даражаларга эга. Эстетик тарбия шахснинг эстетик маданиятини эгаллашига йўналтирилган бўлиб, турли шакл ва методлар ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |