Ахлокий тарбия. Эстетик тарбия


Шарк мутафаккирларининг ахлокий карашлари



Download 25,94 Kb.
bet2/4
Sana15.04.2022
Hajmi25,94 Kb.
#553277
1   2   3   4
Bog'liq
Axloqiy tarbiya

2. Шарк мутафаккирларининг ахлокий карашлари. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёҳуд ахлок” асарида ахлок “инсонларни яхшиликка чакирувчи, ёмонликдан кайтарувчи бир илмдур”, - дейди. Айнан ахлок, унинг ижтимоий аҳамияти ҳакида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулкларга тўхталиб ўтади1. Алломанинг нукати назарича, яхши хулклар куйидагилардан иборат: фатонат (акл), диёнат (эътикод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), каноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшок табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳакконият, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иктисод, викор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). Бу хислатлар маънавий-ахлоклиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида Ватанга муҳаббат ва садокат, меҳнатга ахлокий муносабат, ўз атрофдагиларга ахлокий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўкувчининг ўзи ва шахсий хулк-атворига муносабатни карор топтирилади.
Абдулла Авлний ёмон хулклар сирасига куйидагиларни киритади: ғазаб, айш-ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамокат (ўзбилармонлик, манманлик), адолат (дангаса, ялков), ҳасосат (таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват (кек саклаш), намимат (чакимчилик), ғийбат, ҳакорат, жибонат (кўркоклик), ҳасад, кизб (ёлғон), нифок, таъма, зулм ва бошкалар.


3. Ахлок тарбиясининг моҳияти ва мазмуни. Ахлокий тарбия ва унга кўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлокий талабларга мос ахлокий хислатларни шакллантириш максадида ўкувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулкига мувофик ва тизимли таъсир этишдир.
Ахлокий тарбия вазифалари куйидагилардан иборат:

  1. Ўкувчиларда маънавий-ахлокий онгни шакллантириш.

  2. Уларда маънавий-ахлокий ҳис-туйғуларни тарбиясилаш ва ривожлантириш.

  3. Ўкувчиларда маънавий-ахлокий хулк-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш.

Ахлокий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алокадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулк-атворини жамият тараккиёти даражасига боғликлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлокий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлокий билимларнинг эътикодга айланиши ва бу эътикодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам ахлокий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўкувчилар томонидан маънавий-ахлокий хулк-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб етилиши, маънавий-ахлокий одатларнинг шаклланиши ва бошкалардан иборат.
Ахлокий тарбия мазмунида миллий ва умуминсоний кадриятларни тиклаш масаласининг кун тартибига кўйиш заруриятининг юзага келганлиги муносабати билан туб ўзгаришлар юз берди.
Энг муҳим кадрият инсон омили ҳисобланади. Ҳаёт инсонга бир марта берилади, Шунинг учун ҳам миллий ва умуминсоний кадриятларда уни мазмунли, ўзгалар ва ўзининг ҳаёти маъносини англаган ҳолда ўтказиш кераклиги ҳакида кўплаб ривоят, ҳикмат ва панд-насиҳатлар мавжуд.
Бундан ташкари таълим муассасасида ўкувчиларга кадрият сифатида муносабатда бўлиш ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормокда. Зеро, таълим тамойилларида энг муҳим, асосий тамойиллардан бири таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш бўлиб, унинг асосий моҳияти ўкувчи шахсига инсоний муносабатда бўлишни, таълим жараёнини эркинлаштиришни талаб этади.
Ахлокий тарбияда яна бир энг кимматли кадрият эркинликдир. Таълимни демократлаштириш билан бирга шахс эрки ва ҳукукини ҳурмат килиш ривожланади. Бу эса ўз навбатида ўкувчи шахсида масъулиятни ҳис этиш, онгли интизомга риоя этиш кўникмаларини тарбиясилайди. Шунингдек, втанпарварлик, халклар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик, мсъулиятни ҳис этиш, бурч, ор-номус, виждонлилик, тартиблилик, адолатлилик ва бошка хислатлар тарбияси катта аҳамиятга эга.
Ахлокий тарбияни ташкил этишда ўкувчилар хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган салбий одатлар – жамоа жойларида каттик гапириш, кўпол сўзларни ишлатиш, ҳиссиётга берилиш, ўйламай гапириш, ишонли бўлмаган ҳамда, далиллар билан тасдикланмаган вокеа-ҳодисалар ҳакида фикр юритиш, бошкаларнинг суҳбатини бўлиш, кўлини силкитиб гапириш кабиларнинг бартараф этиб борилишига алоҳида эътибор каратиш зарур.
Арзимас бўлиб кўринган, лекин шахснинг келажак ҳаёт ва ксбий фаолиятни ташкил этишда, муваффакиятга эга бўлиш йўлида, зарурли бўлган бу каби одатлардан ҳоли бўлишда ўкувчилрга ёрдам кўрсатиш ўкитувчиларнинг муҳим вазифаларидан саналади.
Ўкувчиларда ижобий сифатларни тарбиялаш уларнинг салбий хислатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради. Бу эса дастлаб ўкувчиларга хулк-одоб меъёрлари ва коидаларини англаш ва шахс онгини шакллантиришга доир методлар асосида амалга оширилади.
Бунга бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни ўкиш, кинофильм ва спектаклларни томаша килиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлокий тушунчалар ва хулк-одатлар пайдо бўла бошлайди.
Лекин ўкувчиларни фаол, максадга йўналтирилган фаолиятга жалб этмасдан туриб, ахлокнинг бирор турига мос тарбиясилаб бўлмайди. Бунда машклантириш муҳим аҳамият касб этади. Машклантириш асосида шахснинг у ёки бу ахлокий хислати шаклланади ва амалий фаолиятга айланади.
Рағбатлантириш методларига мукофотлаш ва маъкуллаш киритилади.
Ҳозирги даврда ёшлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган “Заковат”, “Интеллектуал ринг”, “Кизлар давраси”, “Ўйла, изла, топ!” каби ўйинлар ҳам мазмун, ҳам моҳияти, ҳам методик жиҳатдан ўкувчиларнинг маънавий-ахлокий тарбияси да муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўкувчиларни маънавий-ахлокий жиҳатдан шакллантиришда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш бой миллий маданий, тарихий ва педагогик анъаналар, урф-одатлар ва умумбашарий кадриятларга асосланади.
Бу борада тарбия жараёнида ўкувчининг ахлокий, ижодий, маънавий, жисмоний жиҳатдан шакллантиришга каратилган инновацион методлар самарали натижалар беради. Бундай тарбияси ўкувчиларда вокеалар ривожини олдиндан кўра билиш, ўзини реал вокеликда англаш, келгуси ҳаёт йўлини тўғри белгилаш, ахлок, эътикод, ишонч, ахлокий кадриятларни тўғри англаш, ижтимоий ҳаётда турли вазиятларда тўғри карор кабул килишга йўллайди.

Download 25,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish