Ахлоқий муносабатлар Ахлоқнинг учинчи таркибий элементи ахлоқий муносабатлардир. Ахлоқий муносабат



Download 27,75 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi27,75 Kb.
#227578
  1   2
Bog'liq
2. Ahloqiy Munosabatlar




Ахлоқий муносабатлар

Ахлоқнинг учинчи таркибий элементи ахлоқий муносабатлардир. Ахлоқий муносабат – ижтимоий муносабатларнинг таркибий қисмидир.


Ахлоқий муносабат шахснинг жамиятдаги асосий ахлоқ меъёрларини эгаллаш ва ўзгалар билан шу асосда муносабатда бўлиши, ўзини ахлоқий томондан мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади. Ахлоқий муносабатнинг энг муҳим омилларидан бири-муомала одоби. Инсонлар бир-бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, ўзаро таъсир кўрсатмасдан яшаши мумкин эмас. Ахлоқий муносабат одоби ўзгалар қадр-қимматини, ҳурматини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Маъноли ва равон сўзлаш, суҳбатдошни тинглай билиш, нутқ маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Муомала одобида мулоқотнинг асосий воситаси тил катта аҳамиятга эга. Халқимизда “сиз” ҳам “сен” ҳам бир оғиздан чиқади деган доно нақл бор. Шу боис мулоқот пайтида суҳбатдошга ҳурмат ифодаси сифатида ҳар бир сўзни суҳбатдошининг кўнглига, қизиқиши ва кайфиятига қараб, ёшини, касбу кори, ижтимоий ҳамда оилавий аҳволини эътиборга олиб, ҳурматни жойига қўйиб гапириш, мулоқот жараёнида ўринсиз ҳаракатларга йўл қўймаслик лозим. Умуман, у ижтимоий муносабатларнинг ҳар қандай тури сингари, ахлоқий муносабатлар ҳам ахлоқ нормалари билан чекланган, шахс ва жамият, кишилар ўртасида алоқалар, боғланишлар тарзида мавжуд. Шунга асосан ахлоқий муносабатлар ўз шаклига кўра - эпизодлик, яъни ҳалокатга учраган одамга ёрдам кўрсатиш ҳолати билан боғлиқ. Яъни, ахлоқий муносабатлар оила, жамоа, гуруҳ, маҳалладаги одамлар билан бўлган муносабат турларига бўлинади. Аммо ахлоқий муносабатлар – бу фақат алоқалар, боғланишлардангина иборат бўлмай, айни пайтда норматив асосга эга бўлган ўзаро таъсирини, кишининг бошқа одамлар жамият олдидаги бурчларини ҳам ўз ичига олади.
Ахлоқий муносабатлар, одатда дастлаб стихияли, моддий муносабатлар асосида шакллана бошлайди. Сўнгра эса тараққий қилиб моддий муносабатлардан ажралиб чиқиб, мафкуравий, ғоявий, маънавий муносабатлар соҳасига кира боради. Ахлоқий муносабатлар кишиларнинг иродасидан ташқари пайдо бўлиб, ахлоқ нормаларининг қарор топиши, жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши жараёнида, албатта, кишилар онги орқали ўтади.
Ахлоқий муносабатлар ўз мазмунига кўра ё бошқарув ёки қўриқлов вазифаларини бажаради. Бошқарувчи ахлоқий муносабатлар муайян жамиятнинг норма талабларига мувофиқ ҳолда юзага келади, хамда улар мажбурийлик вазифаларига даҳлдордир. Қўриқловчи ахлоқий муносабатлар шу нормаларни бузувчи хатти-ҳаракатлар юз бериши натижасида пайдо бўлади ва ижтимоий таъсир чораларини амалга оширишни таъминлайди. Демак, ахлоқий муносабатларнинг субъекти якка шахслар, гуруҳлар, оила, жамоа, давлатлар ва ҳ.к. бўлсин бари-бир ҳамиша одамлардир. Фақат одамлар ва ижтимоий ҳодисаларгина эмас, балки табиат ва унинг элементлари ҳам ахлоқий муносабаталарнинг объекти бўла олади.
Ахлоқий муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бошқа турларидан фарқ қилиб, ҳамиша ва ҳамма жойда ахлоқий нормалар, баҳолар таъсири кўриниб туради. Улар ахлоқий фаолият, хулқ, хатти-ҳаракатларда, атрофдаги ижтимоий борлиққа нисбатан ахлоқий таъсир кўрсатишда юзага келади. Ахлоқий муносабатларнинг баҳоловчи характери билан бирга императив, йўналтирувчи характерга эгалиги ҳам унинг ўзига хос белгисидир. Ахлоқий муносабатларда, кишиларнинг фаолияти ва хатти-ҳаракатлари, улар муносабатларининг ахлоқий-амалий ифодаси сифатида асосий ўрин тутади. Айни пайтда ахлоқий муносабатлар бошқа ҳамма ижтимоий муносабатлар сингари мустақилдир.
Умуман, ахлоқий ўзига хос муносабаталар ифодаси этикадир. Ахлоқий муносабатлар муайян ҳолат учун фақат бир хилдаги қоидалаштирилган хатти-ҳаракатларни тақозо этади. Ахлоқий муносабатларнинг қамрови шу қадар кенгки, у оддий инсоний муносабатлардан халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларигача бўлган нормаларни ўз ичига олади. Масалан, сиёсий арбоб этикети, меҳмондорчилик ахлоқий муносабат, мезбон этикети ва ҳоказо.
Ахлоқий муносабатларнинг замонавий кўринишлари билан бирга, миллий-анъанавий шакллари ҳам бор, уларсиз ҳар қайси ҳалқ ҳаётини тасаввур қилиш қийин. Масалан, саломлашиш одоби. Қоидага кўра, кўчадан ўтиб кетаётган одам гузарда ёки дарвозасининг олида турган кишиларга салом бериши, бунда ўнг қўл чап кўкракда, юракнинг устида туриши, бош эса таъзимга енгил эгилиши лозим ва ҳ.к.
Шундай қилиб, биринчидан ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементи сифатида, бирлигидан, ижтимоий муносабатларнинг бошқа турлари билан, иккинчидан, мураккаб бир бутунликни ташкил этадиган ахлоқнинг бошқа элементлари билан чамбарчас боғлиқ. Ахлоқнинг элементлари ахлоқий онг, ахлоқий амалиёт, ахлоқий муносабатлар ахлоқнинг элементлари сифатида бир-бирлари билан чирмашиб кетади.
Масалан, ахлоқий фаолият ва ахлоқий муносабатлар ижтимоий борлиқнинг ўзига хос томонлари сифатида ахлоқий онг предметидир. Ахлоқий фаолият киши томонидан ўз амалиётининг мазмуни ва мақсадларини ахлоқий жиҳатдан англаши туфайли юзага келади. Ахлоқий муносабатларнинг кишилар фаолиятини тартибга солувчи бошқа усуллардан ажратиб олиш қийин бўлганда ахлоқий онг, ёрдамга келади. Ўз навбатида, ахлоқий муносабатлар хулқнинг ахлоқий шарт-шароит ва аҳамияти нуқтаи назаридан олинган кўринишларидан бошқа нарса эмас. Ахлоқий муносабат нормаларини қўллаб-қувватлаш ва ижро этишнинг ижтимоий механизми бўлиб, ҳамиша нормаларни шакллантириш, ривожлантириш, сақлаш ва кейинги авлодларга қолдириш жараёнларини мужассамлантирган бўлади. Ахлоқий нормаларнинг таъсирчанлиги ҳаётбаҳш кучининг мезони ахлоқий муносабатларнинг ифодасидир. Ахлоқ нормаларининг ўз натижалари – ахлоқий муносабатлардан ташқари мавжуд бўлганда эди, ўзининг ижтимоий аҳамиятини йўқотган бўлар эди. Шундай қилиб, ахлоқнинг барча томонлари бир-бирини тақозо этади ва бир-бирини белгилайди.
Аммо ахлоқнинг барча томонларининг мустаҳкам бўлиши улардаги фарқларни, зиддиятларни ҳам йўққа чиқармайди. Масалан, ахлоқий муносабатлар ахлоқий онг синовдан ўтказган хулқ нормаларининг амалиётда мустаҳкамланиш шакли бўлиб, мавжуд ҳодиса тариқасида намоён бўлади. Ахлоқий онг эса фақатгина мавжуд ахлоқий ҳодисаларнигина эмас, балки лозим бўлган ҳодисаларни ҳам ифодалайди. Худди шу сабабли, улар бир-бирига мос келмайди, зиддиятли бўлади. Зиддиятлар айниқса, ижтимоий бир тузумдан иккинчисига ўтиш даврида кескин тус олиши мумкин.
Ахлоқнинг таркибий қисмларини таҳлил қилгандан сўнг унга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Ахлоқ - тарихан вужудга келган ижтимоий ҳодиса бўлиб, киши хулқини бошқариш вазифасини бажарадиган, бир-бирини тақозо этадиган ва белгилайдиган элементлар ахлоқий онг, ахлоқий амалиёт ва ахлоқий муносабатларнинг мураккаб бирлигидир.
Ахлоқ «ўз-ўзидан» ҳаракатлантирувчи система сифатида маънавий ҳаётнинг энг муҳим ва кенг соҳаси бўлиб, функционал хусусиятга эга. Унинг барча функцияларидаги мураккаб диалектик ўзаро алоқадорликка қараб спецификаси ва ролини белгилаш мумкин. Одатда ахлоқнинг умумий функциялари:
Download 27,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish