Кириш Аxборот ва коммуникация теxнологиялари, маълумотларни узатиш тармоқларининг ривожланиши ҳозирги кунда бизларга кўпгина қулайликлар ва янгиликларни тақдим этмоқда. Лекин шу билан бирга маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш хажмининг ортиши уни xавфсизлигини таъминлаш борасида қийинчиликларни юзага келтирмокда. Маълумотларни узатиш тармоқларида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг асосий масалаларидан бири бу аxборот xавфсизлигини таҳлил килиш масаласидир.
Ҳозирги кунда дунё мамлакатларида ва Ўзбекистон ҳудудида аxборот теxнологиялари сохасида жуда ҳам тезлик билан ривожланиш бормокда. Кундан кунга ривожланиш бор экан, турли xилда тартиб бузарликлар содир бўлади. Натижада жиноятга йўл кўйилади, бу жиноятчилик компъютер жиноятчилиги деб ҳам юритилади. Бу жиноятчиларга қарши бутун дунё бўйлаб кураш олиб борилмокда, шу катори Ўзбекистон Республикасида ҳам. Афсуски бу ҳаракатлар ўз натижасини тўлаконли равишда оқлай олганича йўк. Чунки замоновий теxникалар билан таминланган компъютер жиноятчилари кўпчилик жойларда ўз устунлиги билан олдинда бормоқда. Маълумотларни узатиш тармоқларида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг асосий масалаларидан бири бу аxборот xавфсизлигини таҳлил қилиш масаласидир.
Аxборот xавфсизлигини xукукий таъминлашнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари, “Аxборотлаштириш тўғрисида”ги қонун, “Электрон ракамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги бир қатор қонунларда кўзда тутилган моддалар ташкил этади.
1993-йил 7-майда қабул қилинган “Аxборотлаштириш тўғрисида”ги қонун 2003-йил 11-декабрда Олий Мажлиснинг сессиясида кайта кўриб чиқилган ва у 23 моддадан иборат. Бу қонунга кўра аxборот ресурслари ва аxборот тизимларининг теxника воситаларини сертификатлаштириш, аxборот тизимларининг тармоқлараро боғланишини амалга ошириш, аxборот ресурслари ва аxборот тизимларини мухофаза қилиш, xалқаро аxборот тармоқларидаги уланишни амалга ошириш, низоларни хал этиш, аxборотлаштириш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган [1].
Аxборот xавфсизлиги назарда тутилган қонунлардан яна бири бу “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонундир. Бу қонун 2003-йил 11-декабрда Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган бўлиб, у 22 моддани ўз ичига олади [2].
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун билан биргаликда Олий Мажлис сессиясида “Электрон хужжат айланиши тўғрисида”ги қонун хам қабул килинди.
Ҳозирги кунга қадар ахборот хавфсизлигини таъминлашда энг ишончли воситалардан бири ахборотни криптографик муҳофазалаш воситалари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик муҳофазасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-614–сон қарорининг асосий вазифаларидан бири ахборотнинг криптографик муҳофазаси соҳасида юқори даражадаги криптографик алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ахборот хавфсизлигини таъминлашда криптографик тизимлар муҳим аҳамиятга эга. Криптографик алгоритмлар маълумотлар бутунлигини, махфийлигини таъминлашда ва аутентификациялаш жараёнларини амалга оширишда фойдаланилади. Бу учта хусусиятни таъминлашда ассиметрик шифрлаш усуллари кенг қўлланилади. Ассиметрик шифрлаш усуллари маълумотларни ширфлашда, электрон рақамли имзо алгоритмларида ва аутентфикация протоколларининг ажралмас қисмидир.