қимматли қоғозлар эмиссияси - эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш;
қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи - эмитент ва у чиқарадиган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек инвесторнинг қимматли қоғозлар олиш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ахборотни акс эттирувчи ҳужжат;
қимматли қоғозларнинг ҳосилалари - ўз эгаларининг бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ѐки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан опционлар, қимматли қоғозларга доир фьючерслар, депозитар тилхатлар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар;
ҳисобга олиш регистрлари - инвестиция воситачисида ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида қимматли қоғозларни сақлаш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ѐзувлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |