Ахборот узатиш мухити. Кабеллар Алоқа йўлларининг технологик кўрсаткичларини мослаш. Ахборотларни кодлаш



Download 147,5 Kb.
bet3/6
Sana16.03.2022
Hajmi147,5 Kb.
#494502
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Axborot uzatish

2.2. Коаксиал кабеллар
Коаксиал кабел электр токи ўтказувчи кабел бўлиб, тузилиши 2.2-расмда кўрсатилгандек, марказий мис сим ички диелектрик қопламага олинган бўлиб, металл сим тоқмага (екран) ўралган ҳамда у умумий ташқи қопламага олинган бўлади.
Яқин вақтгача коаксиал кабеллар энг кўп тарқалган кабеллар эди, бунинг сабаби юқори даражада ҳимояланганлиги (сим тўқимаси - экран мавжудлиги), тўқилган жуфтликка қараганда, ахборотни узатиш тезлиги (500 Мбит/с.гача) юқорилиги ва катта масофаларга узатиш имконияти мавжудлиги (бир ва ундан кўпроқ километрга). Тармоқдан рухсат этилмаган ахборотни механик уланиш орқали олиш қийинлиги, шунингдек, у ташқарига сезиларли даражада кам электромагнит нурланиш тарқатиши. Бироқ ўралган жуфтли кабелга нисбатан коаксиал кабелни таьминлаш ва йиғиш ишларини олиб бориш анча мураккабдир, нархи ҳам қиммат (унинг баҳоси ўралган жуфтли кабелларга нисбатан 1,5—3 баробар юқоридир). Кабел учларига разёмлар ўрнатиш ҳам мураккаб ишдир. Шунинг учун бу турдаги кабелларни ўралган жуфтли кабелларга қараганда кам ишлатилади.

Коаксиал кабеллар асосан «Шина» топологияли тармоқларда ишлатилади. Бу ҳолда кабел учларига сигнални ички аксига қайтишни олдини олиш учун, албатта, терминаторлар ўрнатилиши ва бу терминатодардан фақатгина биттаси ерга уланиши керак. Ерга уланмаса, кабелдаги сим тўқимаси (екран) тармоқни ташқи электромагнит тўсиқлардан ҳимоя қила олмайди ва ташқи муҳитга узатилаётган ахборотни нурланишини ҳам камайтира олмайди. Лекин кабелдаги сим тўқимани икки ва ундан кўпроқ жойидан ерга уланган тақдирда, тармоққа уланган қурилмалар ва шунингдек, компютерлар ҳам ишдан чиқариши мумкин. Терминаторлар, албатта, кабел билан мосланган бўлиши шарт, яни улар қаршилиги кабелнинг тўлқин қаршилигига тенг бўлиши шарт. Масалан, агарда 50 Ом кабел ишлатилса, унга мос терминатор фақат 50 Ом. ли бўлиши керак. Коаксиал кабеллар камроқ «Юлдуз» ва «Пассив юлдуз» топологияли тармоқларда ҳам фойдаланилади, масалан, Arcnet тармоғи. Бу ҳолда мослаш муаммоси кескин соддалашади, чунки кабелнинг очиқ қолган учларига ташқи терминаторлар лозим бўлмай қолади. Кабелни тўлқин қаршилиги ҳақидаги ахборот ҳар бир кабел ўрам ҳужжатида келтирилади. Кўпинча локал тармоқларда 50 Ом.ли (масалан, RG-62, RG-11) ва 93 Омли кабеллар (масалан, RG-62) ишлатилади.
Телевизион техникасида кўп тарқалган 75 Ом.ли кабел локал тармоқларда ишлатилмайди. Умуман, ўралган жуфтли кабеллар русумига қараганда коаксиал кабеллар русуми анча кам. Бу турдаги кабеллардан келажакда кам фойдаланилади.
Fast Ethernet тармоғида каоксиал кабеллардан фойдаланиш режалашлирилмаганлиги ҳам, албатта, тасодиф эмас. Лекин кўпчилик ҳолларда «Шина» топология («Пассив юлдуз» эмас) жуда қулай. Юқорида айтиб ўтилганидек, қўшимча қурилма - консентратордан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.
Коаксиал кабелларнинг асосан икки тури мавжуд:
• ингичка (thin) кабел. диаметри 0.5 см атрофида, анча егилувчан;
• йўғон (thick) кабел, диаметри 1 см атрофида, анча қаттиқ, бу турдаги кабелни замонавий ингичка кабеллар бозордан сиқиб чиқармоқда.
Ингичка кабеллар кам масофаларга ахборот узатишда йўғон кабелларга нисбатан кўп ишлатилади, чунки уларда сигнал сўниши кўпроқ. Лекин ингичка кабел билан ишлаш анча қулай, тез ҳар бир компютерга ўтказиш мумкин. Йўғон кабелни хона деворларига бир вазиятда аниқ маҳкамлаб қўйишни тақозо қилади. Ингичка кабелга БНС туридаги разёмни улаш қулай ва қўшимча мослама талаб қилинмайди, лекин йўғон кабелга уланиш қиммат мосламалардан фойдаланишга тўғри келади, чунки марказий мис симга этиш учун қопламаларни тешиб ўта олиш ҳамда ҳимоя сим тўқима (екран) билан ҳам уланиш лозимдир. Йўғон кабел ингичка кабелга нисбатан нархи икки баробар қиммат. Шу сабабли ингичка кабеллар кўп қўлланилади.
Худди ўралган жуфтли кабеллар сингари коаксиал кабелларда ҳам тишқи қоплама тури муҳим кўрсатгич ҳисобланади. Худди шунингдек, бу вазиятда ҳам non-plenum (PVC) ва шунингдек, plenum кабеллари ишлатилади. Табийки, тефлонли кабел поливинилхлоридли кабелга нисбатан қиммат. Одатда, қоплама турини унинг рангига қараб ажратиш мумкин. (Масалан, Belden фирмасининг PVX кабеллари учун сариқ ранг, тефлон қоплама учун қовоқранг.) Коаксиал кабелларда сигнал тарқалишининг ушланиши ингичка кабел учун 5 нс/м.ни ташкил қилса, йўғон кабел учун 4,5 нс/м.ни ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда коаксиал кабеллар эскириб қолган, деб ҳисобланади ва кўпчилик ҳолларда уларни тўлиқ ўралган жуфтли кабеллар билан ёки шиша толали кабеллар билан алмаштириш мумкин. Кабел системалари учун мўлжалланган янги стандартларга энди коаксиал кабел турлари рўйхати киритилмаган.

Download 147,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish