Ахборот узатиш мухити. Кабеллар Алоқа йўлларининг технологик кўрсаткичларини мослаш. Ахборотларни кодлаш.
Ахборот узатиш муҳити деб, компютерлар ўртасида ахборот алмашинувини таьминловчи ахборот йўлларига (ёки алоқа каналларига) айтилади. Кўпчилик компютер тармоқларида (айниқса, маҳаллий тармоқларда) симли ёки кабелли алоқа каналлари ишлатилади, ваҳоланки, симсиз тармоқлар ҳам мавжуддир.
Маҳаллий тармоқларда кўпинча ахборотлар кетма-кет кодда узатилади, яьни бир бит ахборот узатилгандан сўнггина кейинги бит узатилади. Тушунарлики, бундай ахборот узатиш параллел кодда ахборот узатишга қараганда, мураккаб ва секин ишловчи усулдир. Шуни ҳисобга олиш керакки, тезкор параллел усулда ахборот узатиш, уланган кабеллар (симлар) сонини узатилаётган ахборотнинг разрядлар сонига нисбатан баравар ошади (масалан, 8-разрядли кодда 8 маротаба ахборот йўли ошади). Юзаки қараганда кабел кам сарф бўладигандек кўринади, аслида жуда кўп сарф бўлади. Тармоқдаги абонентлар ўртасидаги масофа катта бўлса ишлатиладиган кабелнинг нархи компютер нархи билан баробар ёки ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. 8,16 ёки 32 та кабелларни ўтказишга қараганда, бир дона кабелни ўтказиш анча осон. Таьмирлаш, узилишларни топиш ва тиклаш ишлари ҳам арзонга тушади. Лекин бу ҳаммаси эмас.
Кабелнинг туридан қатьи назар ахборотни узоқ масофага узатиш мураккаб узатиш ва қабул қилиш қурилмаларини ишлатишни талаб қилади. Бунинг учун ахборотни узатиш қисмида кучли сигнал ҳосил қилиш ва ахборотни қабул қилиш қисмида эса кучсиз сигнални тиклаш (детекторлаш) керак. Кетма-кет узатишда бунинг учун фақат битта узатувчи ва битта қабул қилувчи қурилма талаб қилинади. Параллел ахборотни узатишда узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар сони эса, ишлатиладиган параллел ахборотни разрядлар сонига тенг бўлади. Шунинг учун узунлиги унча кўп бўлмаган (10 метрли) тармоқни лойиҳалашда кўпинча ахборотни кетма-кет узатиш усули танланади.
Ахборотни параллел узатишдаги муҳим шарти, бу — ҳар бир битни узатишга мўлжалланган кабеллар узунлиги бир-бирига деярли тенг бўлишлигидир. Акс ҳолда, турли узунликдаги кабеллардан ўтаётган сигналлар ўртасида қабул қилиш қурилмасининг киришида вақт бўйича силжиш ҳосил бўлади. Бунинг натижасида тармоқ қисман бузилиши ёки бутунлай ишдан чиқиши мумкин. Масалан, 100 Мбит/с ахборот узатиш тезиигида ва битни узатиш даври 10 нс бўлганда вақт бўйича силжиш 5—10 нс.дан ошмаслиги лозим. Бундай силжиш катталиги, кабелларнинг узунликдаги фарқи 1—2 метр бўлганда ҳосил бўлади. Кабел узунлиги 1000 метр бўлганда эса, бу катталик 0,1—0,2 % ни ташкил қилади. Ҳақиқатан, баьзи юқори тезликда ишловчи маҳаллий тармоқларда 2—4 талик кабел ёрдамида ахборот параллел узатилади. Берилган тезликни сақлаб қолган ҳолда анча арзон кабел ишлатиш мумкин, лекин кабелни рухсат этилган узунлиги бир неча 100 метрдан ошмайди. Мисол тариқасида Fast Ethenet тармоқ сегмент 100 BASE-T4 келтириш мумкин. Кабелсозлик саноати корхоналари кабел турларини кўп миқдорда ишлаб чиқаради. Ҳамма ишлаб чиқариладиган кабеллами уч турга бўлиш мумкин:
ўралган жуфт симли кабел (Витая napa — twisted pair), улар
ҳимояланган, яьни экранлаштирилади (экранированные — shielded
twisted pair, stop) ва ҳимояланмаган, яьни экранлаштирилмаган
(неэкранированные, unshielded twisted pair, UTP);
коаксиал кабеллар ((coaxial cable);
шиша толали кабеллар (оптоволоконные – fiber optic).
Кабелнинг ҳар бир тури ўз афзалликлари ва камчиликларига эга, шунинг учун кабел турини танланганда ҳал қилинаётган масаланинг хусусиятини, шунингдек, алоҳида олинган тармоқ хусусиятини ва аwалдан мавжуд бўлган барча корхона стандартларининг ўрнига, 1995-йилда қабул қилинган EJA/TIA 586 (Commercial Building Telecommunication Cabling Standard)стандарти мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда шу стандартдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |