Кўп масалали режим – мультимасала режимида бир вақтнинг ўзида бир неча масаланинг параллел ишлашини таъминлайди. Бунда бир масаланинг натижаси иккинчи масала учун берилганлар мажмуасини ташкил қилиши хам мумкин. Кўп масалали режим фақат мультисистема (бир неча процессорлар) да ташкил қилинади. - Кўп масалали режим – мультимасала режимида бир вақтнинг ўзида бир неча масаланинг параллел ишлашини таъминлайди. Бунда бир масаланинг натижаси иккинчи масала учун берилганлар мажмуасини ташкил қилиши хам мумкин. Кўп масалали режим фақат мультисистема (бир неча процессорлар) да ташкил қилинади.
- Микропроцессор компьютернинг амал бажарадиган кисми булиб, у маълумотларни берилган программа асосида кайта ишлайди. Микропроцессор турли арифметик ва мантикий амалларни бажаради ва компьютер ишини бошкаради.
- Хотира компьютерда программалар ва берилганларни, амал натижаларини саклайдиган курилма. Хотираларнинг тезкор ва доимий турлари мавжуд.
- Тезкор хотира компьютернинг мухим қисми бўлиб, процессор ундан амалларни бажариш учун программа ҳамда берилганларни олади. Буйруқлар ва кўрсатилган амалларни бажариб, натижани яна унда сақлайди.
- Доимий хотиранинг қаттик магнит диск (винчестер), дискеталар, CD дисклар, флеш-хотира каби турлари мавжуд.
- Кеш хотира компьютернинг ишлаш тезлигини ошириш учун хизмат килади. У тезкор хотира ва микропроцессор орасида жойлашган. Шунинг учун компьютер хотирасининг купрок ишлатиладиган кисми нусхасини кеш хотирада сақлаб туради.
- Видеохотира монитор экранида видео маълумотларини саклаб туриш учун ишлатилади. Шунинг учун видеохотира хажми канча катта булса, шунча яхши.
- Шина. Компьютерда хар бир курилманинг ишини бошқарувчи электрон схемалар мавжуд бўлиб улар адаптерлар (мословчилар) дейилади. Барча адаптерлар микропроцессор ва хотира орқали берилганларни айирбошловчи магистрал йўл деб аталувчи шиналар орқали боғланган бўлади. Кискасини айтсак, шиналар турли курилмаларни богловчи махсус системадир.
- Монитор (дисплей) компьютерда матн ва график маълумотларини тасвирлаш (кўриш) учун хизмат килади. Гарчанд ташқи кўринишидан у телевизорга ўхшаб кетса-да, улар бажарадиган ишлари билан кескин фарк қилади.
- Клавиатура ва сичконча маълумотларни ва буйруқларни киритадиган қурилмалар. Уларсиз компьютерда ишлаб бўлмайди. Улар ёрдамида сиз операцион системага ва унинг бошқаруви остида ишлайдиган программаларга буйруклар бериб турасиз.
- Шунингдек, бу курилмалар ёрдамида программаларга керак булган маълумотларни киритиб турасиз.
- Клавиатура 101- 105 клавишлардан иборат: Уз вазифаларига кура клавишлар бешта гурухга булинади:
- Бошқарувга оид клавишлар
- Харфлар ва сонлар киритадиган клавишлар
- Функционал ёки амал клавишлари.
- Сонлар киритадиган клавишлар.
- Махсус белгилардан иборат клавишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |