Тест саволлари:
1. Ахборот тeхнологияси - бу
А.* Объeкт жараён ёки ҳодисанинг ҳолати ҳақида сифат ахбороти олиш учун маълумотлар йиғиш,қайта ишлаш ва узатиш восита ва услублари жамланмасидан фойдаланадиган жараён;
Б. янги билимларни ишлаб чиқиш учун тeхнологиялар, услублар, тeхник воситаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ахборот саноати;
C. тeлeкоммуникацияларнинг барча турли, ахборот саноатини eнг муҳим таркибийқисми;
Д. компютeр тармоқлари ва замонавий тeхник алоқа воситалари нeгизида маълумотларни масофадан узатишдир;
2. Таълим-тарбия жараёнида ахборот тeхнологиялариданқандай шаклларда фойдаланиш мумкин?
А. муайян прeдмeтларни ўқитишда компютeр дарслари;
Б. компютeр дарслари кўргазмали матeриал сифатида;
C. талабаларнинг илмий изланишларини ташкиллаштиришда;
Д.* барча жавоблар тўғри.
7-мавзу. Ахбороттехнологияларинингривожланишбосқичлари
(2 соат маъруза).
Режа:
Ахборотни тақдим этиш тизимининг ривожланиши.
Коммуникация тизимининг ривожланиши.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси.
Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи
XIX асрнинг иккинчи яримигача ахборот технологиясининг асосини перо, сиёҳдон ва бухгалтерия дафтари ташкил этган. Коммуникация(алоқа) пакет(расмий ҳужжатлар солинган конверт) юбориш орқали амалга оширилар эди. Ахборотни қайта ишлаш маҳсулдорлиги ўта паст бўлиб, ҳар бир хат алоҳида, қўлда кўчириб олинган. Қарор қабул қилиш учун бир-бирига қўшиладиган ҳисоб-китобдан бошқа ахборот ҳам бўлмаган.
«Қўл» ахборот технологияси ўрнига XIX аср охирида «механик» технология кириб келди. Ёзув машинаси, телефон, диктафоннинг кашф этилиши, жамоа почтаси тизимининг такомиллашуви – булар бари аввалига ахборотни қайта ишлаш технологиясида, сўнг иш маҳсулдорлигида сезиларли ўзгаришлар юз беришига замин бўлди. Моҳиятан, механик технология мавжуд муассасаларда ташкилий таркибининг шаклланишига йўл очиб берди. XX асрнинг 40-60 йилларида «электр» технологияси пайдо бўлиб, у ечиб алмаштириладиган элементларга эга электр ёзув машинкалари, оддий қоғоздан фойдаланувчи нусха кўчириш машинаси, портатив диктафонлардан иборат эди. Айнан шу воситалар ҳужжатларни қайта ишлаш сифати, сони ва тезлигини ошириш ҳисобига бошқариш фаолияти яхшиланди. Кўпгина замонавий муассасалар «электр» технологиясига асосланган.
60-йилларнинг иккинчи ярмидан эса «электрон (ёки «компьютер») технологияси юзага кела бошлади ва ахборотнинг шаклини эмас, мазмунини ўзгартиришга урғу берила бошланди.
Маълумки, бошқарувнинг ахборот технологияси ахборотни қайта ишлаш бўйича энг камида қуйидаги муҳим учта таркибий қисмга эга бўлиши лозим: ҳисобга олиш, таҳлил ва қарор қабул қилиш. Буларни компьютерларда амалга ошириш тобора мураккаблашиб бормоқда. Чунки, ўзида саноқсиз маълумотларни жамлаган «қоғозлар денгизи» тобора кенгайиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |