Ахборот технологиялари асослари.
Ахборот тизими функцияларини амалга ошириш унга йуналтирилган ахборот технологияларини билмасдан туриб мумкин эмас. Шундай килиб, ЗАТ ахборот жамиятида ахборотни ўзгартириш жараёнлариҳақида замонавий тасаввурларни акс эттирувчи анча кенг тушунча. Ахборот тизимлари ишининг муваффакият гарови -бошқарув ва компьютер ахборот технологияларидан окилона уйгунликда фойдаланишда.
Ахборотни марказлашган холда кайта ишлашЭҲМ хисоблаш марказларида тарихан дастлаб юзага келган технологиядир. Катта ЭҲМ билан жихозланган жамоавий фойдаланувчи йирик ХМ (ВЦ)лари яратилди. БундайЭҲМларни куллаш катта микдорда кириб келаётган ахборотни кайта ишлаш ва бу асосида фойдаланувчига бериладинган ахборот махсулотларининг хилма хил турларини олиш имконини беради. Бундай технологик жараён 60-70 йиллар корхона ва ташкилотлар хисоблаш техникаси билан етарли жихозланмаганлигига боғлиқ. Марказлаштирилган технология услубиятининг афзалликлари: - фойдаланувчининг маълумотлар базаси куринишидаги катта ахборот окимига ва кенг номенклатурадаги ахборот махсулотларига мурожаат этиш имкониятлари;
- марказлаштирилган қабул килиниши туфайли ахборот технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича услубий қарорларни тадбиқ этишнинг нисбатан енгиллиги.
Бундай услубиятнинг камчиликлари куйидагилар:
а)фойдаланувчининг тезкор ахборотнинг олишига кулайлик яратмайдиган куйи ходимларнинг чекланган масъуляти, бу хол бошқарув қарорларини тўғри ишлаб чиқишга тускинлик қилади;
б)ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш жараёнида фойдаланувчи имкониятларининг чекланганлиги.
Ахборотнинг номарказлаштирилган холда кайта ишлаш 80-йилларда шахсий компьютерларининг пайдо булиши ва телекоммуникация воситаларининг ривожланиши билан боғлиқ. У аввалги технологияни анча жиддий сикиб чиқарди, чунки фойдаланувчига ахборот билан ишлашда кенг имкониятлар беради ва унинг ташшаббусини чекламайди.
Бундай услубиятнинг афзалликлари куйидагилардир:
- фойдаланувчи ташаббусларига кенг шароит таъминловчи тузилманинг мослашувчанлиги;
- ходимлардаги масъулиятининг кучайиши;
-марказий компьютердан фойдаланиш эхтиёжи ва тегишлича ХМ томонидан назорат килиниши;
-компьютер алоқа воситаларидан фойдаланиш туфайли фойдаланувчи ижодий имкониятининг анча тулик амалга ошиши. Бирок бу услибият уз камчиликларига эга:
- кўп сонли ноёб ишланмалар туфайли стандартлаштиришнинг мураккаблиги;
-ХМ тавсия этадиган стандартлар ва тайёр дастурий махсулотларни фойдаланувчи психологик томондан қабул килмаслиги;
-махаллий жойларда ахборот технологияси даражасининг ривожланиши бир текис эмасли.
Марказлашган ва номарказлашган ахборот технологияларининг баён этилган афзаллик ва камчиликлари хам бу ёндашувни окилона куллаш заруратига олиб келади. Бундай ёндашувни окилона услубият деб номлаймиз. Бу холда мажбурият куйидагича таксимланади:
-ХМ ахборот технологияларидан фойдаланишнинг стратегияларини ишлаб чиқиш, фойдаланувчиларга ишда хам, укишда хам ёрдам бериш;
-Ахборот технологиясидан фойдаланувчи ходим ХМ курсатмаларига буйсуниши, узининг махаллий тизим ва технологияларни ташкилотнинг умумий режасига мувофиқ холда ишлаб чиқишни амалга оширмоги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |