Ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги



Download 0,83 Mb.
bet27/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#298852
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги

Симсиз тармоқ тузилмаси. Симсиз тармоқларда симли тармоқда ишлатиладиган компонентлар ишлатилади. Аммо, симсиз тармоқларда ахборот хаво муҳити (медиум) орқали узатишга яроқли кўринишга ўзгартирилиши лозим.

Фойдаланувчилар. Симсиз тармоқ фойдаланувчига хизмат қилишлиги сабабали, фойдаланувчига симсиз тармоқнинг муҳим қисми сифатида қараш мумкин. Фойдаланувчи симсиз тармоқдан фойдаланиш жараёнини бошлайди ва унинг ўзи тугаллайди. Шу сабабли унга "охирги фойдаланувчи" атамаси жоиз ҳисобланади. Одатда, фойдаланувчи симсиз тармоқ билан ўзаро алоқани таъминлаш билан бир қаторда, муайян иловалар билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажарувчи компютер қурилмалари (cомпутер девиcе) билан иш кўради.
Мобиллик - симсиз тармоқнинг энг сезиларли афзалликларидан биридир. Масалан, мобиллик хусусиятидан қандайдир бино бўйича харакатланувчи ва ўзининг ПДАси ёрдамида электрон почтани олувчи ёки жўнатувчи одам фойдаланади. Бу ҳолда ПДА симсиз тармоқ инфратузилмасига узлуксиз ёки тез-тез тикланувчи уланишни таъминлаши лозим.
Компютер қурилмалари. Компютер қурилмаларининг (баъзида уларни мижозлар деб аташади) кўпгина хиллари симсиз тармоқ билан ишлаёлади. Баъзи компютер қурилмалари фойдаланувчилар учун атайин қурилган бўлса, бошқалари охирги тизим ҳисобланади.

Симсиз қурилмалар хавфсизлиги муаммолари
Симсиз қурилмаларни тўртта категорияга ажратиш мумкин: ноутбуклар, чўнтак компютерлари (ПДА), симсиз инфратузилма (кўприклар, фойдаланиш нуқталари ва ҳ.) ва уяли телефонлар.
Ноутбуклар — корпоратив симсиз тармоқларда ва СОҲО (Смалл Оффиcе Ҳоме Оффиcе - кичик ва уй офислари) тармоқларида кенг тарқалган қурилма.
Физик хавфсизлик ноутбуклар учун жиддий муаммо ҳисобланади. Бундай компютерларни харид қилишдаги параметрлардан бири-унинг ўлчами. Ноутбук қанчалик кичкина бўлса, у шунчалик қиммат туради. Бошқа тарафдан, ноутбук қанчалик кичкина бўлса, уни ўғирлаш шунчалик осонлашади. Шифрлаш калитларининг, масалан, WЕП-калитлар (Wиред эқуивалент Приваcй), дастурий калитлар, пароллар ёки шахсий калитларнинг (ПГП, Преттй Гоод Приваcе кабилар) йўқотилиши катта муаммо ҳисобланади ва уни иловалар яратилиши босқичидаёқ ҳисобга олиш зарур. Нияти бузуқ одам ноутбукни ўз ихтиёрига олганидан сўнг аксарият хавфсизлик механизмлари бузилиши мумкин.
Ноутбукларнинг мобиллилиги уларнинг корпоратив тармоқлараро экранлар (брандмауерлар) билан ҳимояланмаган бошқа тармоқлар билан уланиш эҳтимоллигини оширади. Бу Интернет-уланишлар, фойдаланувчи тармоқлар, асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчиларининг тармоғи ёки рақиблар ҳам жойланувчи меҳмонхона ёки кўргазмалардаги умумфойдаланувчи тармоқлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда мобил компютерларнинг ахборот хавфсизлиги хусусида жиддий ўйланиш лозим.
Ноутбукларнинг физик сақланишларини таъминлаш усулларидан бири-хавфсизлик кабелидан фойдаланиш. Ушбу кабел ноутбукни столга ёки бошқа йирик предметга "бойлаб" қўйишга мўлжалланган. Албатта, бу юз фоизлик кафолатни бермайди, аммо ҳар холда ўғрининг анчагина куч сарф қилишига тўғри келади.
Ноутбукларнинг тез-тез ўғирланиши сабабли, ахборотни архивлашнинг хавфсизликни таъминлашга нисбатан муҳимлиги кам эмас. Шифрлаш дастурлари файллар хавфсизлигини таъминлашда ёки қаттиқ дискларда шифрланган маълумотлар хажмини яратишда ишлатилади. Бу маълумотларни расшифровка қилиш учун, одатда, паролни киритиш ёки шахсий калитларни ишлатиш талаб этилади. Барча ахборотларни шифрланган файлларда ёки архивларда сақланиши керакли файллар тўпламини архив учун нусхалашни енгиллаштиради, чунки улар энди маълум жойда жойлашган бўлади.
Ўғрилар учун ноутбуклар "биринчи номерли нишон" эканлигини фойдаланувчилар тушуниб етишлари ва уларни қаровсиз қолдирмасликлари зарур. Ҳатто офисларда ноутбукни кечага қолдириш мумкин эмас, чунки офисга кўп кишилар (компания ходимлари, фаррошлар, мижозлар) ташриф буюрадилар.
Ахборотнинг чиқиб кетиши ноутбук эгасининг кўп одамлар тўпланган жойларда ҳам содир бўлиши мумкин. Самолет - компания менеджерлари фойдаланадиган одатдаги транспорт воситасидир. Самолетда қўшни креслодаги йўловчи ноутбук эгасининг елкаси устидан муҳим ахборотни ўқиб олиши мумкин. Ҳатто "уй шароитидаги" ноутбуклар ҳам ҳимояланиши зарур. Бу ҳолда компютернинг ҳимояси сервер ҳимоясидан фарқланмайди. Жуда ҳам зарур бўлмаган сервисларнинг ўчирилиши қурилма ишлашини яхшилайди.
Ўзининг дастурий таъминотини ноутбукка ўрнатган нияти бузуқ одам хавфсизликнинг барча механизмларини четлаб ўтиш имкониятига эга бўлади. Компютерни ўз ихтиёрига олган ўғри унга ўзининг дастурини ўрнатганида уни тухтатиб бўлмайди. БИОСда (Басиc Инпут/Оутпут Сйстем-киритиш/чиқаришнинг базавий тизими) ва қаттиқ дискда ўрнатилган пароллар ўғриланган ноутбукдан фойдаланишга тўсқинлик қилиши мумкин. Ушбу барча воситалар, афсуски, тажрибали хакер учун тўсиқ бўлаолмайди.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish