СЎЗ БОШИ
Тез ривожланиб бораётган компютер ахборот технологиялари бизнинг кундалик хаётимизнинг барча жабхаларида сезиларли ўзгаришларни олиб кирмокда. Хозирда “ахборот тушунчаси” сотиб олиш, сотиш, бирор бошка товарга алмаштириш мумкин булган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмокда. Шу билан бирга ахборотнинг бахоси куп холларда унинг узи жойлашган компютер тизимининг бахосида бир неча юз ва минг баробарга ошиб кетмокда. Шунинг учун тамомила табиий холда ахборотни унга рухсат этилмаган холда киришдан, касддан ўзгартиришдан, уни угирлашдан, йўқотишдан ва бошка жиноий характерлардан химоя қилишга кучли зарурат тугилади.
Компютер тизимлари ва тармоқларида ахборотни химоя остига олиш деганда, берилаётган, сақланаётган ва қайта ишланилаётган ахборотни ишончлилигини тизимли тарзда таъминлаш максадида турли восита ва усулларни куллаш, чораларни куриш ва тадбирларни амалга оширишни тушуниш кабул қилинган.
Ахборотни химоя қилиш деганда:1
Ахборотнинг жисмоний бутунлигини таъминлаш, шу билан бирга ахборот элементларининг бузилиши, ёки йўқ қилинишига юл куймаслик;
Ахборотнинг бутунлигини саклаб колган холда, уни элементларини калбакилаштиришга (ўзгартиришга) юл куймаслик;
Ахборотни тегишли хукукуларга эга булмаган шахслар ёки жараёнлар оркали тармокдан рухсат этилмаган холда олишга юл куймаслик;
Егаси томонидан берилаётган (сотилаётган) ахборот ва ресурслар факат томонлар уртасида келишилган шартномалар асосида кулланилишига ишониш кабилар тушунилади.
Юкорида таъкидлаб утилганларнинг барчаси асосида компютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги ва мухимлиги келиб чикади. Шунинг учун хозирги курс Республикамизнинг олий ва урта махсус укув муассасалари укув режаларида муносиб урин эгаллайди.
Ушбу фаннинг вазифалари:
Талабаларда ахборот хавфсизлиги тугрисидаги билимларни шакллантириш;
Ахборотни химоя қилишнинг назарий, амалий ва услубий асосларини бериш;
Талабаларга компютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва воситаларини куллашни амалий жихатдан ургатиш;
Талабаларни ахборотни химоя қилиш буйича ишлаб чикарилган турли хил дастурий махсулотлардан эркин фойдалана олиш имконини берадиган билимлар билан таъминлаш;
Курсни узлаштириш натижасида талаба куйидагиларнибилиши шарт;
компютер тармоклари ва тизимларидаги ахборот хавфсизлигига тахдид солиши кутилаётган хавф хатарнинг мохиятини ва окибатларини тушуниши;
компютер тармоклари ва тизимларида ахборотни химоя қилиш буйича куйиладиган асосий талаблар ва асосларни узлаштириш;
компютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлагини таъминлашда кулланиладиган замонавий усуллар ва воситаларни билиш;
тизимларда ахборот бутунлиги ва ишочлигини бузувчи вируслар ва бошка манбалар мавжудлигини тизимли текширишни таъминлаш ва уларни зарарсизлаштириш буйича чораларни куриш;
ахборотни химоя қилишда кулланиладиган замонавий амалий тизимлар ва дастурий махсулотларни ишлата олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |