3.Маъруза. Ахборот хавфсизлигини таҳминлашнинг асосий йўллари. Ахборот хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий таҳминоти.
Компютер жиноятчилиги статистикаси таҳлил этилса қайғули манзарага эга бўламиз. Компютер жиноятчилиги етказган зарарни наркотик моддалар ва қуролларнинг ноқонуний айланишидан олинган фойдага қиёслаш мумкин. Фақат АҚШда "електрон жиноятчилар" етказган ҳар йилги зарар қарийб 100 млд. долларни ташкил этар экан.
Яқин келажакда жиноий фаолиятнинг бу тури даромадлилиги, пул маблағларининг айланиши ва унда иштирок этувчи одамлар сони бўйича яқин вақтларгача ноқонуний фаолият орасида даромадлиги билан биринчи ўринни эгаллаган ноқонуний бизнеснинг уч туридан узиб кетиш эҳтимоллиги катта. Бу ноқонуний бизнеслар-наркотик моддалар, қурол ва кам учрайдиган ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш.
Давлат ва хусусий компаниялар фаолиятининг сотсиологик тадқиқи маълумотларига қараганда ХХИ асрнинг биринчи йилларида иқтисодий соҳадаги жиноятчилик банк ва бошқа тизимларнинг ахборот- коммуникатсион комплексларига бўлиши мумкин бўлган ғаразли иқтисодий ҳаракатларга қаратилган бўлади.
Кредит-молия соҳасидаги компютер жиноятчилигининг сони муттасил ўсиб бормоқда. Масалан онлайн магазинларида 25%гача қаллоблик тўлов амаллари қайд этилган. Шунга қарамасдан Ғарб давлатларида электрон тижоратнинг-юқори даромадли замонавий бизнеснинг фаол ривожланиши кўзга ташланмоқда. Маълумки, бу соҳа ривожланиши билан параллел равишда "виртуал" қаллобларнинг ҳам даромади ошади. Қаллоблар энди якка ҳолда ҳаракат қилмайдилар, улар пухталик билан тайёрланган, яхши техник ва дастурий қуролланган жиноий гуруҳлар билан, банк хизматчиларининг ўзлари иштирокида ишлайдилар.
Хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг кўрсатишича бундай жиноятчиларнинг улуши 70%ни ташкил этади. "Виртуал" ўғри ўзининг ҳамкасби-оддий босқинчига нисбатан кўп топади. Ундан ташқари "виртуал" жиноятчилар уйидан чиқмасдан ҳаракат қиладилар. Фойдаланишнинг электрон воситаларини ишлатиб қилинган ўғрилик зарарининг ўртача кўрсаткичи фақат АҚШда банкни қуролли босқинчиликдан келган зарарнинг ўртача статистик зараридан 6-7 марта катта.
Банк хизмати ва молия амаллари соҳасидаги турли хил қаллоблик натижасида йўқотишлар 1989 йили 800 млн. доллардан 1997 йили — 100 млрд. долларга етган. Бу кўрсаткичлар ўсаяпти, аслида юқорида келтирилган маълумотлардан бир тартибга ошиши мумкин. Чунки кўп йўқотишлар аниқланмайди ёки эълон қилинмайди. Ўзига хос "индамаслик сиёсати"ни тизим маъмурларининг ўзининг тармоғидан рухсатсиз фойдаланганлик тафсилотини, бу нохуш ходисанинг такрорланишидан қўрқиб ва ўзининг ҳимоя усулини ошкор этмаслик важида муҳокама этишни хохламасликлари билан тушуниш мумкин.
Компютер ишлатиладиган инсон фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам вазият яхши эмас. Йилдан-йилга хуқуқни муҳофаза қилувчи органларига компютер жиноятчилиги хусусидаги мурожаатлар ошиб бормоқда.
Барча мутахассислар вирусларнинг тарқалиши билан бир қаторда ташқи хужумларнинг кескин ошганлигини эътироф этмоқдалар. Кўриниб турибдики, компютер жиноятчилиги натижасида зарар қатъий ортмоқда. Аммо компютер жиноятчилиги кўпинча "виртуал" қаллоблар томонидан амалга оширилади дейиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча компютер тармоқларига суқилиб кириш хавфи ҳар бири ўзининг усулига эга бўлган хакерлар, кракерлар ва компютер қароқчилари томонидан келмоқда.
Хакерлар, бошқа компютер қароқчиларидан фарқли ҳолда, баъзида, олдиндан, мақтаниш мақсадида компютер эгаларига уларнинг тизимига ки-риш ниятлари борлигини билдириб қўядилар. Муваффақиятлари хусусида Интернет сайтларида хабар берадилар. Бунда хакер мусобақалашув ниятида кирган компютерларига зарар етказмайди.
Кракерлар (cраcкер) — электрон "ўғрилар" манфаат мақсадида дастурларни бузишга ихтисослашганлар. Бунинг учун улар Интернет тармоғи бўйича тарқатилувчи бузишнинг тайёр дастурларидан фойдаланадилар.
Компютер қароқчилари — рақобат қилувчи фирмалар ва хатто ажнабий махсус хизматлари буюртмаси бўйича ахборотни ўғирловчи фирма ва компанияларнинг юқори малакали мутахассислари. Ундан ташқари улар бегона банк счетидан пул маблағларини ўғирлаш билан ҳам шуғулланадилар.
Баъзи "мутахассислар" жиддий гуруҳ ташкил қиладилар, чунки бундай криминал бизнес ўта даромадлидир. Бу эса тез орада, "виртуал" жиноятнинг зарари жиноят бизнесининг анъанавий хилидаги зарардан бир тартибга (агар кўп бўлмаса) ошишига сабаб бўлади. Ҳозирча бундай таҳдидни бетарафлаштиришнинг самарали усуллари мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |