Симсиз алоқа тизимларида ахборот ҳимояси. Симсиз қурилмалар хавфсизлиги муаммолари
Симсиз тармоқлар одамларга симли уланишсиз ўзаро боғланишларига имкон беради. Бу силжиш эркинлигини ва уй, шаҳар қисмларидаги ёки дунёнинг олис бурчакларидаги иловалардан фойдаланиш имконини таъминлайди. Симсиз тармоқлар одамларга ўзларига қулай ва хохлаган жойларида электрон почтани олишларига ёки Wеб-саҳифаларни кўздан кечиришларига имкон беради.
Симсиз тармоқларнинг турли хиллари мавжуд, аммо уларнинг энг муҳим хусусияти боғланишнинг компютер қурилмалари орасида амалга оширилишидир. Компютер қурилмаларига шахсий рақамли ёрдамчилар (Персонал дигитал ассистанcе, ПДА), ноутбуклар, шахсий компютерлар, серверлар ва принтерлар тааллуқли. Одатда уяли телефонларни компютер қурилмалари қаторига киритишмайди, аммо энг янги телефонлар ва ҳатто наушниклар маълум ҳисоблаш имкониятларига ва тармоқ адаптерларига эга. Яқин орада электрон қурилмаларнинг аксарияти симсиз тармоқларга уланиш имкониятини таъминлайди.
Боғланиш таъминланадиган физик худуд ўлчамларига боғлиқ ҳолда симсиз тармоқларнинг қуйидаги категориялари фарқланади:
- симсиз шахсий тармоқ (Wирелесс персонал-ареа нетwорк, ПАН);
- симсиз локал тармоқ (Wирелесс лоcал-ареа нетwорк, ЛАН);
- симсиз регионал тармоқ (Wирелесс метрополитан-ареа нетwорк, МАН):
- симсиз глобал тармоқ (Wирелесс Wиде-ареа нетwорк, WАН).
Симсиз шахсий тармоқлари узатишнинг катта бўлмаган масофаси билан (17 метргача) ажралиб туради ва катта бўлмаган бинода ишлатилади. Бундай тармоқларнинг характеристикалари ўртача бўлиб, узатиш тезлиги одатда 2Мб/с дан ошмайди.
Бундай тармоқ, масалан, фойдаланувчи ПДА сида ва унинг шахсий компютерида ёки ноутбукида маълумотларни симсиз синхронлашни таъминлаши мумкин. Худди шу тариқа принтер билан симсиз уланиш таъминланади. Компютерни ташқи қурилмалар билан уловчи симлар чигалликларининг йўқолиши етарлича жиддий афзаллик бўлиб, бунинг эвазига ташқи қурилмаларнинг бошланғич ўрнатилиши ва кейинги, зарурият туғилганда, жойининг ўзгартирилиши анчагина осонлашади.
Симсиз локал тармоқлар офисларнинг ичида ва ташқарисида, ишлаб чиқариш биноларида узатишларнинг юқори характеристикаларини таъминлайди. Бундай тармоқлардан фойдаланувчилар одатда ноутбукларни, шахсий компютерларни ва катта ресурсларни талаб этувчи иловаларни бажаришга қодир протсессорли ва катта экранли ПДА ларни ишлатишади. Хизматчи тармоқ хизматларидан мажлислар залида ёки бинонинг бошқа хоналарида бўла туриб фойдаланаши мумкин. Бу хизматчига ўз вазифаларини самарали бажаришга имкон беради. Симсиз локал тармоқлар узатишнинг 54Мбит/сгача тезлигида барча офис ёки маиший иловалар талабларини қондириш имконига эга. Характеристикалари, компонентлари, нархи ва бажарадиган амаллари бўйича бундай тармоқлар этҳернет хилидаги анъанавий симли локал тармоқларига ўхшаш.
Симсиз регионал тармоқлар юзаси бўйича шахарга тенг бўлган худудга хизмат қилади. Аксарият холларда иловаларни бажаришда белгиланган уланиш талаб этилади, баъзида эса мобиллик зарур бўлади. Масалан, касалхонада бундай тармоқ асосий бино ва масофадаги клиникалар орасида маълумотларни узатишни таъминлайди. Ёки энергетик компания бундай тармоқдан шахар масштабида фойдаланиб, турли туманлардан бериладиган иш нарядларидан фойдаланишини таъминлайди. Натижада, симсиз регионал
тармоқлар мавжуд тармоқ инфратузилмаларини бир ерга тўплайди ёки мобил фойдаланувчиларга мавжуд тармоқ инфратузилмалари билан уланишни ўрнатишга имкон беради.
Симсиз регионал тармоқларнинг характеристикалари турлича. Уланишларда инфрақизил технологиянинг ишлатилиши маълумотларни узатиш тезлигининг 100 Гбит/с ва ундан катта бўлишини таъминлайди.
Симсиз глобал тармоқлар мобил иловаларнинг, улардан мамлакат ёки хатто континент масштабида фойдаланишни таъминлаш билан ишланишини таъминлайди. Иқтисодий мулоҳазаларга таянган ҳолда, телекоммуникатсия компаниялари кўпгина фойдаланувчилар учун узоқ масофадан уланишни таъминловчи симсиз глобал тармоқнинг нисбатан қиммат инфратузилмасини яратадилар. Бундай ечимнинг харажати барча фойдаланувчилар ўртасида тақсимланади, натижада абонент тўлови унчалик юқори бўлмайди.
Симсиз глобал тармоқ характеристикалари нисбатан юқори эмас, маълумотларни узатишнинг тезлиги 56 Кбит/с ни, баъзида 170 Кбит/с ни ташкил этади.
Симсиз глобал тармоқларга хос иловалар Интернетдан фойдаланишни, электрон почта хабарларини узатиш ва қабул қилишни, фойдаланувчи уйдан ёки офисдан ташқарида бўлганида корпоратив иловалардан фойдаланишни таъминловчи иловалардир. Абонентлар, масалан, таксида кетаётганларида ёки шаҳар бўйича сайр қилинаётганларида уланишни ўрнатишлари мумкин. Умуман, симсиз глобал тармоқдан фойдаланувчилар худудий чегараланмаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |